Функционал ёндошув Бошқарувга ташкилий механизмларнинг энг оқилона йўлларини ишлаб чиқиш имконини беради. Шу нуқтаи назардан бошқариш қуйидаги функцияларни бажаради: - режалаштириш;
- ташкиллаштириш;
- раҳбарлик қилиш;
- мувофиқлаштириш;
- назорат қилиш ва х.к.
Миқдорли ёндошув Бундай ёндошувга асосан: - Менежментнинг операцион тамойилига;
- Қарор қабул қилиш назарияси тамойилларига
- Математик ёки илмий менежмент кабиларга эътибор қаратилади.
Энди бошқариш жараёнида нафақат математика; статистика, кибернетика, мухандислик фанлари, шунингдек социология, рухшунослик, тизимлар назарияси каби фанларида хам кенг қўлланила бошланади. - Илмий менежмент мактаби қачон шаклланган ва асосчилари кимлар?
- Ф.Тейлор таълимотининг асосий мазмуни нимадан иборат?
- Т.Эмерсон илмий бошқарув принтсипларини моҳияти қандай?
- Мумтоз менежмент мактабини моҳияти нимада иборат?
- А.Фаёл бошқарув тамойиллари нимадан иборат ?
- Инсоний муносабатлар мактаби қачон шаклланган ва моҳияти нимадан иборат?
- Э.Меёнинг тамойиллари нималардан иборат ?
- Х (икс) ва У (игрик) назариясининг моҳияти нимадан иборат?
- Темур даврида давлатни бошқариш тамойиллари қандай бўлган?
- Замонавий менежмент мактаби намоёндалари кимлар ва уларнинг тамойиллари қандай?
Do'stlaringiz bilan baham: |