2-mavzu. Menejmentning asosiy tashkil etuvchilari
Menejmentning tamoyillari
Download 53.89 Kb.
|
2-маъруза курси
- Bu sahifa navigatsiya:
- п р и н ц и п л а р и
- Бошқариш қонунлари бошқариш принциплари
2.Menejmentning tamoyillari
Бошқариш жараёни мураккаблиги сабабли фаолиятни мувофиқлаштириб туриш учун маҳсус қоидалар зарур булади. Ташкилот билан боғлиқ мураккаблик қуйидагилар асосида шаклланади: - одамлар ва уларнинг интилишлари; - ташқи муҳитнинг таъсири; - ташкилот элементларининг кўплиги; - элементлар орасидаги муносабатларнинг турличалиги. Умумий мақсадларга эришиш учун ечиладиган масалаларни режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича барча учун умумий хисобланган хатти-ҳаракатларнинг йўналиши, қоидалари ишлаб чиқарилиши зарур бўлади. Булар бошқариш п р и н ц и п л а р и дейилади. Бошқариш тамойиллари умумий мақсадларга эришиш йўлидаги хатти-ҳаракатларни тартибга солади. Бошқариш қонунлари, тамойиллари ва воситалари орасидаги боғлиқлик қуйидаги чизмада келтирилган:
Ҳозирги замон манежментининг тамойиллари ҳақида сўз борганда А.Файоль томонидан илгари сурилган қуйидаги бошқариш тамойиллари тушунилади: - меҳнат тақсимоти (иш кучи самарадорлиги учун ихтисослаштириш); - хокимият(ишловчи жавобгарлиги ва ваколатини мутаносиблиги); - интизом(меҳнат битими ва иш тартибига бўйсуниш); - фармойиш беришнинг бирлиги(фармойишлар узилмаслик занжири); - якка ҳокимлик(ходим фақат битта бошлиққа ҳисоб беради); - ташкилот манфаатларининг шахсий манфаатлардан устунлиги; - рағбатлантириш(ходимларни адолатли рағбатлантириш) - марказлаштириш(марказ-ш ва номарказ-шнинг тўғри нисбати яхши натижадир); - бошқариш поғоналари (иерархия) (бошлиқ-бўйсунувчи занжири); - тартиблилик (бошқарув тизими элементлари ҳар бири ўз жойида); - адолатлилик(қоидалар ва битимларнинг адолатли тадбиқ этилиши); - ходимлар турғунлиги(ходимлар қўнимсизлигига йўл қўймаслик); - ташаббускорлик(эркин фикр юритиш ва маслаҳатни рағбатлантириш); - ходимларнинг бирлиги (жипслиги) (куч – бирликда тамойили). Бу лардан ташқари Г.Эмерсон унумдорликни оширишнинг 12 тамойилини ишлаб чиққан: 1) вазифа ва мақсадларни аниқ белгилаш; 2) соғлом фикр юритиш; 3) ақлли маслаҳат бериш; 4) интизомни таъминлаш; 5) ходимга нисбатан адолатли бўлиш; 6) тезкор, ишончли, тўла, аниқ, мунтазам хисоб-китоб юритиш; 7) диспетчерлаштириш; 8) норма ва графиклар асосида ишлаш ; 9) шарт-шароитни тартибга солиш; 10) операцияларни нормалаш; 11) стандарт кўрсатмалар яратиш; 12) унумдорлик учун мукофотлаш. Бугунги замонавий менежмент қуйидагиларга суянади: -ишловчиларга нисбатан хайриҳоҳлик; -фирмадаги ишловчиларнинг қобилиятларини ривожланишига кўмаклашувчи муҳит; -ҳар бир ишловчининг фирма натижаларидаги улушли иштироки; -атроф-муҳитдаги ўзгаришларга ўз вақтида жавоб қайтариш; -одамларда қаноатланганликни таъминловчи усуллардан фойдаланиш; - менежерларнинг ишдаги барча босқичлардаги иштироки; -менежер ишчи-ходимларни эшитишни билиши; -бизнес этикаси; -ходимларни бошқаришга жалб қилиш; -халоллик ва одамларга ишонч; -менежмент асослари: тежамлилик, янгилик исташ, ходимларга суяниш; -шахсий ишнинг сифати ва уни доимий равишда такомиллаштириш. Самарали бошқариш ва самарали сардорлик - бир хил нарса эмас. Шу сабабли сардор бўлиш учун ва самарали сардорлик қилиш учун нималар зарур деган савол бошқариш илмида муҳим масалалардан биридир. Бошқариш хатти-ҳаракатларини ўрганиш билан шуғулланувчи олимлар самарали сардорликнинг аҳамиятли омилларини аниқлашга уч хил нуқтаи-назардан ёндашадилар, булар: шахсий хислатлар нуқтаи-назаридан ёндошиш; хулқ-атворли ёндошиш; вазиятли ёндошиш. Download 53.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling