2-mavzu. Menejmentning asosiy tashkil etuvchilari


Ташкилий-фармойиш усуллари


Download 53.89 Kb.
bet7/8
Sana16.06.2023
Hajmi53.89 Kb.
#1494059
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-маъруза курси

Ташкилий-фармойиш усуллари - ходимлар ва бўғинлар(звенолар) ўртасидаги объектив равишда мавжуд бўлган муносабатларни ҳисобга олган ҳолда таъсир ўтказиш йўл-йўриқлари мажмуасидир. Бу усуллар белгиланган мақсадга эришиш учун раҳбарнинг бўйсунувчига, юқори поғонанинг қуйи поғонага тўғридан тўғри таъсир ўтказишини ифодалайди ҳамда бошқариш объектининг тузилиши ва фаолият тартиб-қоидаларини белгилайди. Ташкилий–фармойиш(маъмурий) усуллар бошқариш тизимида муҳим ўрин эгаллайди ва ўз ичига кўпроқ расмий ваколатлар орасидаги муносабатларга асосан ички тартиб-қоидалар, бўйруқлар ва кўрсатмаларга риоя қилишни олади. Бу усулларга:

  • бошқариш маъмурияти структурасини (тузилишини) шакллантириш;

  • бошқарув бўғинлари функцияларини белгилаш;

  • кадрларни тўғри танлаш, жой-жойига қўйиш ва янгилаш тамойилларини ишлаб чиқиш;

  • бўлимлар ва ҳодимларнинг ҳуқуқ, бурч ва жавобгарликларини белгилаш;

  • ваколатларни ишлаб чиқиш ва тўғри тақсимлаш;

  • турли низомлар (ташкилот ва бўлимлар, моддий рағбатлантириш, ички тартиб қоидалар тўғрисидаги ва бошқалар) ишлаб чиқиш;

  • лавозим ва бошқа йўриқномалар жорий қилиш;

  • қарорлар, буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар тайёрлаш ҳамда уларни жойларга етказиш ва ижроси бўйича мониторинг юритиш;

  • топшириқлар ва кўрсатмалар бериш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш ва бошқалар киради.

Ташкилий-фармойиш усуллар юқори органлар (раҳбарлар) хукмронлигига ва қуйи бўғин(ҳодим)ларнинг сўзсиз бўйсунишига асосланади. Шунинг учун ҳам уларни маъмурий усуллар деб юритилади. Бошқариш маъмурияти ташкилотнинг мувоффақиятли фаолияти билан боғлиқ ва барчанинг бажариши шарт бўлган тартиб-қоидаларни ишлаб чиқади ҳамда ишларни тартибга солиш бўйича фармойишлар беради.


Шундай қилиб, мазкур усуллар бошқариш тизимида объектив равишда мавжуд бўлиши зарур бўлган ўзаро муносабатлар ва алоқаларни шакллантиради ва ҳар қандай ташкилотда:

  • ташкилий барқарорликни;

  • интизомни;

  • ўзаро мутаносибликни;

  • тартиблиликни;

  • узлуксизликни таъминлайди.

Шуларнинг ҳисобига ушбу усуллар маълум жиҳатдан ташкилотда ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаб, жамоада ижтимоий-психологик муҳитни мустахкамлашга кўмаклашади. Ташкилий–фармойиш усуллар бошқарув бўғинларининг ўзаро мужассамлигини таъминлайди ҳамда бошқарувдаги объектив муносабатларни акс эттиради.
Ижтимоий-психологик усулларнинг асосий мақсади жамоаларда соғлом муҳитни яратишдан иборат бўлади. Бошқача қилиб айтганда, ижтимоий-психологик усуллар бу жамоаларни, улардаги муҳитни ва ҳар бир ходимнинг шахсий хусусиятларини ўрганиш, билиш орқали таъсир ўтказиш усулларидир.
Ижтимоий-психологик усуллар таъсир кўрсатишнинг алоҳида инсонлар ёки гуруҳларнинг ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш, шахсий таъсир, ўрнак ва шу кабиларни ўз ичига олади.
Ўз моҳиятига кўра мазкур усуллар жамоанинг шаклланиш ва юксалиш жараёнига, кишиларнинг онгига ҳамда уларнинг маънавий манфаатларига умумжамият манфаатларини хисобга олган холда таъсир қилувчи воситалар ва йўл-йўриқларнинг мажмуидир.

Бошқаришнинг ижтимоий-психологик усуллари қуйидаги масалаларни хал қилишга каратилган:


1.Кишиларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари-дунёқарашлари, характерлари, манфаатлари, қобилиятлари, ҳаракатлари ва хоказоларни ҳисобга олган холда жамоаларни шакллантириш. Бунинг натижасида жамоада ҳамкорлик ва ҳамжихатлик руҳида ишлаш учун қулай шарт-шароитлар яратилади.
2. Жамоада ташкилий маданиятни шакллантириш, чунончи, ташкилот қадриятлари тизими, наъмунали анъаналар ва миллий урф-одатларни жорий қилиш.
3. Кишиларда ижтимоий ривожланишни, интилишни ва ташаббусни рағбатлантириш, уларнинг умумий билим ва малака даражасининг ортишини ҳамда маданий, маънавий ва маърифий ўсишини таъминлайди.
4. Кишиларнинг маданий ва маиший эхтиёжларини қондириш, яъни, уй-жойлар, болалар боғчалари, клублар, профилакторийлар, спорт иншоотлари ва хоказоларга бўлган талабларини қондириш.
5. Одамларнинг ўз меҳнат фаолиятидан, танланган мутахассислиги ва касбидан қониқишлари учун шарт-шароитларни вужудга келтиради.
Бу усулларнинг мақсади кишилар ўртасидаги ижтимоий-психологик муносабатларга таьсир кўрсатишга қаратилган. Ижтимоий усулларга қуйидагилар киради :
1. Ижтимоий меъёрлаш йўллари:

  • ички тартиб қоидалар;

  • жамоат ташкилотларининг низоми;

  • ишчи шарафи кодекси;

  • ишлаб чиқариш одоб қоидалари;

  • иштирокчига таъсир этиш шакллари.

2. Ижтимоий-сиёсий (тарбиявий) усуллар:

  • сиёсий тарғибот олиб бориш;

  • жамоа аъзоларини тарбиялаш ва ишонтириш;

  • маъмурий фаолиятни назорат қилиш;

  • кишиларни бошқаришга жалб қилиш.

3. Ижтимоий тартибга солиш усуллари:

  • шартномалар, ўзаро мажбуриятлар;

  • маънавий талаб ва манфаатларни қондириш навбати

(тартиби).
4. Маънавий рағбатлантириш усуллари икки хил бўлади, яъни
жамоавий ва шахсий маънавий рағбатлантириш. Буларга:

  • «Фахрий ёрлиқлар» билан мукофатлаш;

  • фахрий унвонларга тавсия этиш;

  • орден ва медалларга тавсия этиш;

  • миннатдорчилик изхор қилиш;

  • қўшимча ижтимоий имтиёзлар бериш ва ҳоказолар.

5. Психологик усулларга қуйидагилар киради:

        • кичик гуруҳ ва жамоаларни шакллантириш;

        • меҳнатниинсонпарварлаштириш (гуманизациялаш);

        • психологик рағбатлантириш;

        • касб-малака бўйича танлаш ва ўқитиш;

  • касбга бўлган манфаатни таъминлаш(бу ходимларда меҳнат фаолиятига ички қизиқиш уйғотади);

  • ходимларни бажараётган ишига психологик мос келиши бўйича танлаш.




Download 53.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling