2-mavzu. Menejmentning asosiy tashkil etuvchilari


Download 53.89 Kb.
bet1/8
Sana16.06.2023
Hajmi53.89 Kb.
#1494059
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-маъруза курси


2-mavzu. Menejmentning asosiy tashkil etuvchilari



  1. Boshqaruv (menejment)ning mohiyati va tizimi. Boshqaruvchi va

boshqariluvchi tizimchalar.

  1. Menejmentning tamoyillari

  2. Boshqaruv usullari va ularning xususiyatlari

  3. Boshqaruv usullaridan maqsadga muvofiq foydalanish




  1. Boshqaruv (menejment)ning mohiyati va tizimi. Boshqaruvchi va boshqariluvchi tizimchalar.

Менежмент (ингл. бошқармоқ, идора қилмоқ, ташкил қилмоқ) - бу:


- ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, иш бажариш ва тижоратни бошқариш бўйича, маълум мақсадларни кўзловчи амалий фаолият;
- бошқарув тамойиллари, усуллари, воситалари ва шаклларининг мажмуасидир;
- ҳозирги замон амалиётида корхона(мисол учун аксиядорлик жамияти)нинг раҳбарликни амалга оширувчи таркибидир.

Менежментнинг мақсадлари ва вазифалари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, иш бажариш ва тижорат қўламларини ўсиши ва ривожлангани сари узлуксиз равишда мураккаблашади. Бажарилган вазифалар натижаларига ва мўлжалланган мақсадларга эришилганлиги эса бозорда баҳоланади.


Бугун мамлакатимизда менежментга ривожланган давлатлардаги компания ва фирмаларни бошқаришнинг тамойиллари, усуллари, воситалари ва шакллари мажмуаси сифатида қаралмоқда.

Замонавий бошқариш тизими қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:



  • юқори эгилувчанликка(мослашувчаеликка) эга бўлиш;

  • меҳнатни ихтисослаштириш, тақсимлаш, ташкил этиш ва назорат қилишнинг замонавий шаклларини жорий этиш;

  • корхонанинг ташқи ва ички муҳити, бозор ҳолати таҳлилини мунтазам ва мукаммаллигини таъминлаш;

  • ўзгаришларга ўз вақтида жавоб қайтариш;

  • ташкилотни бошқаришнинг юқори самарадорлигини таъминлаш;

  • ташкилотнинг ривожланишига кўмаклашиш;

  • илм-фан ва инновация ҳамда илғор амалиёт ютуқларини тадбиқ этилишини таъминлаш;

  • ўзини-ўзи тартибга солиш хусусиятига эга бўлиш.

Бошқариш жараёнига турлича таърифлар берилган, лекин ягона қабул килинган таъриф йўқ. Тизимлар нуқтаи-назаридан олиб қаралганда, бошқариш жараёни- бу маълум тизимни мувозанатда ушлаб туриш ёки уни сифат жиҳатдан бошқа холатга ўтказиш учун амалга ошириладиган таъсирлар йиғиндисидир.


Бошқариш жараёни бир-бирига боғлиқ бир неча кетма-кет бажарилувчи вазифалардан иборат бўлиб, улар бошқариш функциялари дейилади. Булар қуйидагилар: режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва асослаш, назорат қилишдан иборатдир.





Download 53.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling