2-мавзу. Металларнинг ички тузилиши. Кристалл панжаранинг турлари. Материалларнинг полиморф ва аллотропия хусусиятлари


Download 1.4 Mb.
bet2/4
Sana23.04.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1384710
1   2   3   4
Bog'liq
2-маъруза

Молекуляр боғланиш. Бу боғланишда фазовий кристалл панжараларининг уч тугунларидаги молекулалар ўзаро молекуляр тортилиш кучлари ҳисобига бирикиб турадилар.
Бу хил боғланишга полиэтилен, полистирол, органик ва кўпгина ноорганик моддалалар эга. Буларда молекулаларни ўзаро боғловчи кучлар кичиклиги сабабли улар унчалик пухта ва қаттиқ бўлмай, осон суюқланади.
Ион боғланиш. Бу боғланишда фазовий кристалл панжараларининг уч тугунларида маълум тартибда мусбат ва манфий зарядли ионлар жойлашиб, ўзаро тортилиш (электростатик) кучлари ҳисобига бири­киб туради. Ион боғланишли моддаларга кўпчилик тузлар (масалан, NaCI) ва баъзи оксидлар киради. Бу боғланишли моддалалар молекуляр боғланишли материалларга нисбатан пухтароқ бўлиб, суюқланиш ҳaрoрaти ҳам юқорироқ бўлади.
Атом боғланиш. Бу боғланишда фазовий кристалл панжаралари­нинг уч тугунларида атомлар жойлашиб, ўзаро тортилиш кучлари ҳисобига бирикиб туради. Олмос, кремний ва баъзи ноорганик бирикмалар бу хил боғланишга эга. Бу боғланишли материаллар жуда ҳам пухта бўлиб, суюқланиш ҳaрoрaти юқори бўлади.


Металл боғланиш. Бу боғланишда фазовий кристалл панжаралари­нинг уч тугунларида металл атомларнинг мусбат ионлари жойлашиб, уларни эркин электронлар қуршайди.
Улар мусбат зарядли ионлар билан эркин электронларнинг ўзаро тортишув кучлари ҳисобига бирикиб туради. Бу хил боғланишга ме­таллар киради. Шу боисдан улар пухта ва пластик бўлиб, электр токини ва иссиқликни яхши ўтказади. Айрим материаллар ҳам борки, улар­нинг уч тугунларининг бир йўналиши атом (ковалент) боғланишли, иккинчи йўналиши эса металл боғланишли бўлади.


1 Анизатропия сўзи Юнонча anisis - тенгмас (ҳар хил) ва tropos - хосса сўзларидан тузилган бўлиб, ҳар хил хоссали деган маънони билдирадн.
1 Аморф сўзи юнонча amorphos сўзидан олинган бўлиб, шаклсиз деган маънони билдирадн.
1 Изотропия сўзи юнонча (izo ва tropos - йўналиш) жисмларнинг физик хосса­лари ҳамма йўналишларда бир хиллигини билдиради.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling