Молия тизимининг мохияти ва функциялари.
Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг турли шароитларда молиянинг ривожланиши қонуниятини тахлил қилиш молиявий муносабатларнинг мохиятида умумий белгилар мавжудлигидан гувохлик беради. Бу молияни амал қилишнинг обектив сабаблари ва шартларини сақланиб қолинганлигини билан таърифланади. Буларнинг орасида иккитаси ажралиб туради: товар-пул муносабатларининг ривожланиши ва бу муносабатларнинг субъекти сифатида давлатнинг амал қилиши. Бошқа қиймат категорияларидан фарқли равишда, мисол учун, пул, кредит, мехнатга хақ тўлаш фонди ва бошқалар, молия давлатнинг Билан органик боғлиқдир.
Бироқ, барча молиявий муносабатлар мохиятидаги умумий белгиларнинг мавжудлиги улар ўртасидаги маълум фарқларни рад этмайди.
Маълумки,
молия тизими молия муносабатларининг турли бўғинлари йиғиндисини билдиради. Уларнинг хар-бири пул маблағлари
фондларини