2-Мавзу: Молия тизими Режа: Молия тизимининг мохияти ва


Download 39.09 Kb.
bet2/11
Sana09.02.2023
Hajmi39.09 Kb.
#1179853
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-мавзу Молия тизими (1)

Молия тизими





Умумдавлат молияси:
-Давлат бюджети;
-Нобюджет фондлар;
-Давлат кредити;
-Мулкий ва шахсий суғурта фондлари;
-Фонд бозори:

Хўжалик юритувчи субъектлар молияси:
-Давлат корхоналари молияси;
-Жамоа корхоналари молиячи;
-Хусусий фирмалар молияси;
-Ҳиссадорлик жамиятлари молияси;
-Ижара мулки заминидаги корхоналар молияси;
-қўшма корхоналар молияси:
-Жамоат ташкилотлари молияси ва бошқалар.

Молия тизимини алохида бўғинларига ажратиш хар бир бўғиннинг вазифаларидаги фарқланишга хамда марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини шакиллантириш ва ишлатиш усулларидаги фарқланишга асосланади. Умумдавлат марказлашган пул фондлари моддий ишлаб чиқариш сохаларида яратилган миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш йўли Билан тузилади. Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишдаги давлатнинг бажарилган мухим роли унинг ихтиёрида молиявий ресурсларнинг ката қисми марказлаштириш заруриятига олиб келади. Уларни ишлатиш шакиллари давлатбюджети ва нобюджет фондлари орқали намоён бўлади. Булар хисобидан давлатнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий вазифаларини хал этиш эхтиёжи таъминланади. Пул фондларини ташкил вилиш ва ишлатиш шакиллари ва усуллари молия тизимининг кредит ва суғурта бўғинлари орқали қўлланаилади. Марказлашмаган пул фондлари корхоналарни ўзларининг пул даромадлари ва жамғармалари ҳисобидан ташкил топади.
Ягона молия тизимининг асоси корхоналар молияси хисобланади, чунки улар моддий ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этадилар. Марказлашган давлат фондларининг манбаи моддий ишлаб чиқариш соҳасида яратилаётган миллий даромад ҳисобланади.
Умумдавлат молияси халқ хўжалигининг барча тармоқлари ривожланишининг маълум суратларининг таъминлашда, молиявий ресурсларни иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат худудлари ўртасида, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш сохалари ўртасида хамда мулк шакиллари, ахолининш алохида гурух ва қатламлари ўртасида қайта тақсимлашда етакчи рол ўйнайди.
Молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш давлатнинг фаол молиявий сийсати асосидагина мумкин бўлади.
Молия тизими орқали давлат марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини, жамғариш ва истеъмол фонндларини солиқлар, давлат бюджети харажатлари, давлат кредитини қўллаш билан шакиллантиришга таъсир ўтказади.
Давлат бюджети молия тизимининг бош бўғини ҳисобланади. Удавлат бошқарув органлари функцияларини таъминлаш учун марказлашган пул фондлари шакиллантириш ва ишлатиш шаклидир.
Давлат бюджети мамлакатнинг асосий молиявий режаси хисобланади ва қонуний тарзда Олий Мажлис томонидан тасдиқланади. Давлат бюджети орқали давлат халқ хўжалиги тараққиётини, ижтимоий-маданий тадбирларни, мудафаани, давлат хокимият ва бошқарув органларини сақлашни молиялаштиради.

Download 39.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling