2-Мавзу: Молия тизими Режа: Молия тизимининг мохияти ва


Download 39.09 Kb.
bet3/11
Sana09.02.2023
Hajmi39.09 Kb.
#1179853
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-мавзу Молия тизими (1)

Нобюджет фондлар –бу давлат хукумати ва махаллий хокимиятларнинг бюджетга киритилмайдиган харажатларни молиялаштириш билан боғлиқ бўлан маблағларидир. Нобюджет фондларнинг шакилланиши оддий солиқ тўловчи учун солиқлардан хеч қандай фарқ қлмайдиган мажбурий мақсадли ажратмалар хисобидан амалга оширилади. Нобюджет фондларга ажратмалар сумасининг асосий қисми таннарх таркибига киритилади ва иш хақи фондига нисбатан фоизларда ўрнатилади.
Нобюджет фонндларнинг мақсадга мувофиқ амл қилиши мухим ижтимоий адбирларни молиялаштиришни аператив амлга ошириш имконини беради. Давлат бюджетидан фарқли равишда нобюджет фондлар маблағларининг сарфланишининг хокимият органларини томонидан камроқ назорат қилинади. Бу, бир томондан, уларнинг ишлатилишини енгиллаштиради, бошқа томондан эса, бу маблағларни тўла бўлмаган хажмда сақлаш имконини беради. Шунинг учун, нобюджет фондлар маблағларини сарфланишини маблағларини назоратини куфайтириш мақсадида нобюджет фондларини уларнинг сарфланишини босқичида мақсадли йўналишни сақлаган холда давлат бюджетига консодидация қилинди. (бирлаштирилди).
Суғурта –ишлаб чиқариш муносабатларининг зарурий элементидир. У ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнидаги моддий зарарларни қоплаш билан боғлиқдир. Нормал такрор ишаб чиқариш жараёнинг муҳим шарти унинг узлуксизлиги ва тўхтовсизлиги хисобланади. Ишлаб чиқаришнинг доимий янгиланиб бориши инсонларнинг барча ижтимоий иқтисодий форматцияларда,
шу жумладан ривожланган жамичтда хам мавжуд эхтиёжларни қондириш учун зарурдир.
Агарда ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни табиий офатлар ёки бошва фавқулодда ходисаларнинг (ёнғинлар, портлашлар, эпидемиялар ва бошқалар) салбий оқибатларнинг таъсирида тўхтаси ёки бузилса у холда жамият аввало турли олдини олиш тадбирларнини амалга оширишга, мободо улар кўзлаган натижани бермаса, у холда етказилган моддий зарарни қоплашга, ишчи кучини такрор ишлаб чиқаришнинг нормал шароитларини қайта тиклашга мажбур бўлади.
Инсон ва табиий офатар ўртасидаги қарама-қаршилик билан асосланган ижтимоий ишлаб чиқаришнинг таваккалчилик характери, биринчи навбатда, табиий ва бошқа офатларнинг салбий оқибатларининг олдини олиш, бартараф қилиш ва локализация қилиш, хамда етказилган зарарни сўзсиз қоплаш бўйича инсонлар ўртасидаги муносабатларни юзага келтиради. Бу объектив муносабатлар инсонларнинг эришган хаёт даражасини сақлаб қолишга бўлган реал ва мавжуд эхтиёжини акс эттиради. Мазкур муносабатларни алоҳида хусусиятлар ажратиб туради ва уларнинг йиғиндиси ижтимоий ишлаб чиқаришни суғуртавий химоялаш иқтисодий категориясини ташкил этади.
Суғурта иқтисодий категори сифатида молия категориясининг таркибий қисми ҳисобланади. Аммо, молия тўлалигича даромадларни тақсимлаш билан боғлиқ бўлса, суғурта эса фақатгина қайта тақсимлаш муносабатларигина қамраб олади.

Download 39.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling