2-мавзу. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар
Download 225.28 Kb.
|
2-мавзу. Ўз.энг янг.тар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Мустақиллик арафасида республикадаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳвол.
- 1985 йилнинг баҳорида КПСС МҚнинг апрель пленуми жамиятни тубдан қайта қуриш, унинг барча соҳаларини чуқур ислоҳ қилиш йўлини
2-мавзу. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар. Режа Мустақиллик арафасида республикадаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳвол. Мустақиллик сари дастлабки қадамлар. Совет давлатининг таназзулга юз тутиши. Адабиётлар Шавкат Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1-жилд, Т., “Ўзбекистон”, 2018 Шавкат Мирзиёев. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. 2-жилд, Т., “Ўзбекистон, 2018. Шавкат Мирзиёев. Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади. 3-жилд, Т., “Ўзбекистон”, 2019. Шавкат Мирзиёев. Миллий тикланишдан – миллий юксалишг сари. 4-жилд, Т., “Ўзбекистон”, 2020. . Ислом Каримов. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. Т., “Ўзбекистон”, 2011. Алишер Азизхўжаев. Чин ўзбек иши. Т., “ Ўзбекистон”, 2011. Nosirov R.,Yoldoshev B. O‘zbekistonning eng yangi tarixi. O‘quv qo’llanma (sirtqi ta’lim yonalishlari uchun). Transport, 2022. Носиров Р. Жўрабоев Н., Баратов Р. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи. Ўқув қўлланма. Транспорт, Т. 2021. Қабоҳат салтанати. Т., “Ўзбекистон”, 1996. 10.Ўзбекистоннинг янги тарихи. Иккинчи китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. Т., ”Ўзбекистон”, 2000. 11. Ўзбекистоннинг янги тарихи. Учинчи китоб. Мустақил Ўзбекистон тарихи. Т., “Ўзбекистон”, 2000. 1. Мустақиллик арафасида республикадаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳвол. XX аср иккинчи ярмидан дунёда илмий-техникавий янгиликлар содир бўлди. Бундан жаҳоннинг тараққий топган давлатлари самарали фойдаланди. Ишлаб чиқаришга ҳисоб-китоблар, ечимлар, электрон-ҳисоблаш аппаратлари, ахборот техникаси, роботлар кириб келди ва кенг қўлланила бошланди. Одамлар бажариб келган оғир жисмоний ишларни техника воситалари бажарадиган бўлди. Фан том маънода ишлаб чиқариш кучига айланди. Натижада илғор мамлакатларда ишлаб чиқаришнинг самараси ошиб, интенсив тараққиёт йўлига кирди. Моддий ишлаб чиқаришда ишловчилар сони қисқариб, хизмат кўрсатиш соҳасида, тиббиёт, таълим, илмий фаолиятида банд бўлганлар сони ошиб борди. Инсон ўзини мазмунли, ижодий ишларга бағишлади. Пировардида турмуш савияси тобора яхшиланиб борди. Бу даврда совет давлатида эса илмий-техника инқилобидан фойдаланиш етарли даражада йўлга қўйилмади. Ишлаб чиқариш технологияси “маънавий” эскирган, маҳсулотларнинг сифати талаб даражасида эмас эди. Маъмурий-буйруқбозлик тизими, иқтисодиётга партиявий раҳбарлик иқтисодиётни ислоҳ қилиш йўлидаги уринишларни йўққа чиқарар эди. Ижтимоий эҳтиёжларга маблағ ажратишга қолдиқ принципи ва тақсимотда тенглик аҳолининг меҳнатга бўлган қизиқиши ва фаолиятини сусайтирди, боқимандалик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, порахўрлик каби ярамас иллатларни келтириб чиқарди. Маъмурий-буйруқбозлик бошқарув усули, мамлакатда кенг тарқалган қоғозбозлик, мажлисбозлик иллатлари иқтисодиётнинг ўз қонунлари ва воситалари асосида ривожланишига тўсқинлик қила бошлади. Боши берк мураккаб вазиятдан чиқиш, жамият ижтимоий ҳаётида жиддий ўзгаришлар қилиш совет жамиятида зарурият даражасига кўтарилди. Шунинг учун ҳам 1985 йилнинг баҳорида КПСС МҚнинг апрель пленуми жамиятни тубдан қайта қуриш, унинг барча соҳаларини чуқур ислоҳ қилиш йўлини эълон қилди ва “Қайта қуриш” совет жамиятини ривожлантиришнинг объектив эҳтиёжи, унда яшовчи миллатлар ва халқлар манфаатлари тақоза этган ҳаётий зарурат сифатида таърифланди. Download 225.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling