Қўтос (Bos poephagus),
– Тибет ҳайвони. Қўтослар Тибет, Хитой,
Ҳиндистон, Мўғилистон, Олтой, Қирғизистон ва
Тожикистон тоғларида тарқалган. Улар ёввойи ва
хонакилаштирилган ҳолда учрайди. Хонаки уй
қўтослари ёввойиларига қараганда майдароқ,
буқаларнинг тирик вазни 400-450 кг,
сигирлариники – 200-250 кг. Туси, кўпинча қора,
қора – қўнғир, шу билан бирга кул ранг, оқ
туслилари ҳам учрайди. Думи итникига, тана
тузилиши бизонга, жуни эчкиникига ўхшаш, улар
учун қор, бўрон, совуқ, ҳаводаги кислороднинг
камлиги одатдаги яшаш шароити ҳисобланади.
Қўтослар сут, гўшт беради, иш ва уловга
қўшилиб фойдаланилади. Урғочи қўтослардан
соғим даврида 400-420 кг сут олинади,
сутининг ёғлилиги 6,5 -7,5%. Улар 6 ойга яқин
соғилади. Уларнинг бўғозлик даври 255-256 кун
давом этади. Кўкламда болалайди. Гўшти
сифатли, мазали, сўйим чиқими 48-50%.
Жуфтланиш фасли - сентябр ойи. Қорамол
билан чатиштиришдан олинган дурагай
қўтосларнинг урғочилари пуштли, эркаклари
эса – пуштсиз бўлади. Дурагай сигирлар 5,0 %
ёғли 900-1000 кг сут берадилар. Гўшти мазали,
сўйим чиқими 56-62% гача.
Бантенг (“Зонд буқаси
”)
Бантенг (Bos sondicus), Бантенглар «зонд
буқаси» деб ҳам аталади. Уларнинг ёввойи
вакиллари
Зонд,
Малайя
ярим
оролларида,
Таиланд, Ява, Барнео ва Суматрада зах, ботқоқлик
жойларда ва серўт ўрмонзорларда яшайди. Унинг
бирма ва манипур хиллари мавжуд. Бантенглар
асосан гўшт учун боқилади. Уларнинг сигирлари
250 кг, буқалари 300-350 кг тирик вазнлидир, (Н.
О. Мавлонов, 1968).
Конституцияси
мустаҳкам,
яғрини
яқинида
ўркачи бор. Боши кичик, пешонаси жуда кенг.
Шохларининг узунлиги 40-50 см га етади. Жуни
қисқа ва зич, ранги малла.
Буйвол (Bos bubalus)
Do'stlaringiz bilan baham: |