2-мавзу: “Қорамолларнинг келиб чиқиши ва хонакилаштириш эволюцияси. Яқин уруғдошлари ва краниологик


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana06.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1080759
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-мавзу Қх ҳайвонларини келиб чиқиши ва унинг ёввойи аждодлари

Европа бизони (Bus Bonogus),–зубр Россиянинг ғарбида, Литванинг 
жанубида ва Кавказда яшаган. Кучли ва йирик ҳайвон бўлиб, буқаларининг 
вазни 1000 кг, урғочилариники 600-700 кг. Яғрин баландлиги 200 см, калла ва 
кўкрак қисми жун билан қопланган.
Бизонлар эртароқ хонакилаштирилган эди, лекин кеч етиладиган ва 
гўштининг сифати ёмон бўлганлиги туфайли уларнинг ўрнини қорамол 
эгаллаган. Зубр ва бизонлар оддий қорамол билан чатиштирилганда авлод 
беради. Шунингдек, қорамолларнинг бошқа қон – қариндоши – гаял ва гаур 
ҳам ўзининг зоологик, биологик ва бошқа хусусиятлари билан қорамолдан 
фарқ қилади. Улар ёввойи холда жанубий ва жанубий-шарқий Осиёда яшайди.
Гаур - фақат ёввойи холда учрайди, гаял эса хонакилаштирилган, лекин 
кўпинча Ҳиндистоннинг ғарбий қисмида ярим ёввойи ҳолда яшайди.
Гаялдан гўшт, сут ва ишчи ҳайвон сифатида фойдаланилади. Гаял оддий
мол билан чатишади ва авлод беради, (Н. О. Мавлонов, 1968).


Гаур


Гаял


Қўйлар. Уй қўйлари 4 турдан келиб чиққан: муфлондан, архардан, аргалдан ва
ёлдор қўчқордан. Европа қўйлари муфлондан келиб чиққан, у Ўрта ер денгизи
оролларида (Корсика, Сардиния ва бошқа), яшайди. Бу турнинг қўчқорлари 40-50 кг, 
она қўйлари 30 кг тош босади. Ҳайвонлар жуни бир хил эмас: қилтиқ узунлиги 1-2 см, 
тивит – 5-6 см. Муфлондан шимолий қисқа думли, яъни Романов қўйлари келиб
чиққан. Муфлонни аскания зотли қўйлари билан чатиштириб тоғли меринос олинган.. 
Осиё қўйлари архар ва аргалдан келиб чиққанлар. Архар – ёввойи чўл қўчқори, 
Туркманистон ва Қирғизистон худудида учрайди. Қўчқорлар тирик вазни 100 кг, она 
қўйларники 40-50 кг. Архардан барча узун думли, ориқ думли ва ёғли думли қўйлар
келиб чиққан. Биринчисига - меринослар, цигайлар ва тез етилувчан гўштдор қўйлар; 
иккинчисига – қоракўл, балбас, мазех ва карабах қўйлари киради.
Аргал Тян-шаннинг баланд тоғли туманларида, Соён тоғларида, Камчаткада
яшайди. Бу турнинг қўчқорлари 200-250 кг, она қўйлари 100 кг тирик вазнига эга.
Аргалдан думбали қўйлар келиб чиққан. Аргалнинг баланд тоғли турлари архар деб
аталади. Архарларни прекос зотли қўйларини чатиштиришдан архар – меринослар
олинган.
Шимолий Америкада, Тунис, Алжир ва Марокаш худудида ёлдор қўчқорлар
яшайди. Эркаклари 80 кг, урғочилари 40 кг келади. Ёлдор қўчқор қўйлардан эчкиларга
ўтувчи турдир. У мустаҳкам тана тузилиши билан, эчкиникига ўхшаш боши, қисқа 
бўйни, йирик шоҳлар, узун ёлдор ва узун қуйруқ билан тавсифланади.
Ёлдор қўчқор Европа ва Осиё уй қўйлари билан чатишмайди.
Муфлонлардан, архарлардан, аргалдан Европа ва Осиё уй қўйларидан пуштли насл
олинади.
.


Ёввойи қўй муфлон



Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling