Эшаклар. Уй эшаклари уларнинг Африка ёввойи аждодидан келиб
чиққанлар. Эшаклар отлардан майдадирлар. Каштанлар уларда
фақат олдинги оёқларида бўлади. Бу ҳайвонлар Осиёда, Африкада
ва Ўрта ер денгиз давлатларида, (Испания, Португалия, Италия ва
бошқа), кенг тарқалган.
Уй эшагини уй оти билан чатиштирганда пуштсиз гибрид – мул
олинади. Улар зўр ишчанлиги билан ажралиб туради.
Пржевальскийнинг ёввойи оти
Товуқлар.
Уй
товуқлари
ёввойи
банкив
товуқларидан келиб чиққан улар Ҳиндистонда
хонакилаштирилган. Банкив товуқлари – катта
бўлмаган ўрмон паррандасидир. Улар чангалзорларда
ёки бамбук бутазорларида яшайдилар. Бу товуқлардан
одам тухум, гўшт, тивит ва пар олади. Декоратив ва
урушқоқ товуқлар ҳам бор.
Куркалар.
Уларни Мексиканинг қадимги халқи
(майя), хонакилаштирганлар. XYI асрнинг бошларида
улар Испанияга келтирилган. Улардан гўшт олиш
учун боқадилар. Тирик вазни 20 кг гача, (Исроил
куркаси 40 кг гача), етади. Куркаларнинг ёввойи
турлари Америкада яшайди.
Ўрдаклар
. Уй ўрдаклари ёввойиларидан (кряква), уй
мускуслари эса – ёввойи жанубий америкали мускусли
ўрдаклардан келиб чиққан. Кряква ўрдаги ер юзининг хар
хил қисмларида хонакилаштирилган.
Ғозлар.
Уй ғозлари ёввойи ғоздан келиб чиққан. Улар
яқин даврларда Европа, деярли бутун Осиёда ва
Африканинг айрим қисмларида яшаганлар. Ёввойи
ғозларнинг тирик вазни 3-5 кг бўлган. Ғозлар асосан
гўштдор паррандадир.
Ёввойи банкив хўрози
• Хонакилаштириш жараёнида ҳайвонлардаги
ўзгаришлар:
• турли хил рангларнинг пайдо бўлиши (ранги),
• кўпайишда мавсумийликнинг йўқолиши,
• маҳсулдорлик кўрсаткичларида катта кўламнинг
мавжудлиги,
• хулқ -атворни тинчлик ҳолатига ўзгартириш
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН
РАҲМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |