2-мавзу: шахсга йўналтирилган таълим турлари ва инновацион таълим шакл, метод ва воситалар. Режа


Download 1.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/41
Sana18.09.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1680463
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   41
Bog'liq
2.-SHAHSGA-JUNALTIRILGAN-TALIM-TURLARI-VA

Видеокамера – телевизон узатиш камераси ва видео ёзувни амалга
оширадиган қурилманинг ўзаро қоришмаси бўлиб, у дастлаб “телевизон
камера”, “телекамера” тарзида қўлланилган. Дастлаб кичик ҳажмли қўл
телекамераси сифатида қўлланилган видеокамералар оилавий видео
лавҳаларни видеомагнитафонга ёзиб олиш мақсадида қўлланилган.
Кейинчалик ТВ-камерава видеомагнитафоннинг ўзаро қоришмаси
сифатида камкордер (ингл. “camcorder”) пайдо бўлганидан кейин
видеокамера журналистикада қўлланила бошланди.
Проектор LCD (ингл. “liquid crystal display” – LCD) – бир ёки бир
нечта суюқ кристалли матрицаан иборат бўлиб, тасвирни экранга узатиб
беришга хизмат қиладиган қурилма. Ундан фойаланиш вақтида тасвирнинг
сюжетидан келиб чиққан ҳолда тасвирни ёрқинлаштириш ва кескин
ўзгаришларни бартараф этишга тўғри келади.
Электрон доска (ингл. “interactive whiteboard” – интерфаол доска) –
катта сенсорли экранга эга қурилма бўлиб, у компьютер ва проектор ҳам
кирадиган тизимнинг бир қисми саналади. Проектор ёрдамида
компьютернинг “Иш столи”даги тасвир электрон (интерфаол) досканинг


юзасига чиқарилади, натижада доска “экран”га айланади. Доскага узатиб
берилган тасвирни ўзгартириш, унда маълум ўзгаришларни ҳосил қилиш
ёки унга белгилар қўйиш мумкин. Барча ўзгартиришлар мос равишда
компьютерда файлга ёзиб олинади, уни сақлаб қўйиш флешка ёки дискка
ёзиб олиш, қайта ишлаш мумкин. Бу вазиятда электрон доска ахборотни
киритувчи қурилма сифатида намоён бўлади. Доскани махсус стилус ёки
қўлни унга салгина теккизиш орқали бошқариш мумкин. Доска ва
компьютер ўртасидаги алоқа икки ёқлама бўлиб, қўл ёки досканинг
ручкаси (стилуси) худди сичқонча каби ишлайди.
Модем (“мoдуляция”, “дeмoдуляция” сўзлaридaн oлингaн) –
узлуксиз сигнaллaрни рaқaмли маълумот (мoдуляция)ларга вa рaқaмли
мaълумoтлaрни эса узлуксиз сигнaл (дeмoдуляция) ларигa aйлантириб
бeрaдигaн қурилмa. Компьютер тeлeфoн тaрмoғи oрқaли axбoрoт aлмaшиш
мaқсaдидa ишлaтилaётгaндa тармоқдaн узатилаётган сигнaлларни қaбул
қилиш вa уларни рaқaмли axбoрoтларгa aйлaнтириш имконини берадиган
қурилмaнинг мавжуд бўлиши тақозо этилади. Мoдeмнинг вaзифaси
компьютер узатилган сигнaлни тeлeфoн тaрмoғининг иш чaстoтaси
диaпoзoнигa мoс чaстoтaли элeктр сигнaлигa aйлaнтириб бериш,
шунингдек, компьютерлaрaрo aлoқaни ўрнaтишдaн ибoрaт. Ушбу қурилма
ўзининг кoммуникaциoн дaстурлaригa эга. Мазкур дaстурлaр узoқ
мaсoфaлaргa мaълумoтлaрни узaтиш вa қaбул қилиш имконини яратади.
Телефон (қад. юнон. “узоқ” + “овоз” – узоқдаги овоз) – муайян
масофадан туриб, овозни узатиш ва қабул қилиб олишга мўлжалланган
аппарат. Замонавий телефонлар электр сигналларни бевосита юбориш
имкониятига эга.

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling