2-мавзу: шахсга йўналтирилган таълим турлари ва инновацион таълим шакл, метод ва воситалар. Режа
-расм. Вебинар машғулотларнинг ташкил этилиш босқичлари
Download 1.75 Mb. Pdf ko'rish
|
2.-SHAHSGA-JUNALTIRILGAN-TALIM-TURLARI-VA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқув лойиҳаси
- Ўқув лойиҳавий фаолият
34-расм. Вебинар машғулотларнинг ташкил этилиш босқичлари
Машғулотларни ташкил этишда қуйидаги техник восита (қурилма)лар керак бўлади: 1. Шахсий компьютер (у Интернетга уланган бўлиши лозим). 2. Веб-камера (компьютерга уланган ёки автоном). 3. Гарнитура (микрофон ёки овозни қабул қилувчи мослама – қулқочин, овозли кранай (колонка)). 4. Эхони бартараф этадиган мослама (иштирокчилардан кимнидир компьютеридаги карнай миқрофон олдида бўлиб қолса, у ҳолда бошқаларнинг овози микрофонга “тушиб қолади” ва бу эхо ҳосил қилади). 5. Дастурий таъминот (шахсий компьютерларда Adobe Flash Player плагинининг сўнгги модели, шунингдек, веб-браузер (Mozilla Firefox, Google Chrome) ўрнатилиши зарур) Вебинар машғулотлардан олдин талаба, тингловчилар бу ҳақида хабардор қилинади. Шу мақсадда уларга хабарнома юборилади. Унда қуйидагилар кўрсатилиши шарт: - машғулотнинг номи; - вебинар машғулотни олиб борувчи ҳақиа маълумот; - машғулот санаси, бошланиш вақти ва давомийлиги; - машғулот мақсади ва вазифалари; - вебинарнинг таркибий тузилмаси ва мазмуни (бўлимлар бўйича) ҳақида қисқача маълумот; - кутилаётган натижалар Қўшимча равишда иштирокчиларга “Вебинарда қандай иштирок этиш мумкин?” номли қисқача йўриқномани юбориш мақсадга мувофиқдир. Вебинар машғулоти ҳақидаги хабар масофавий ўқув курсининг “Янгиликлар форуми”да тарқатилиши ва тавқимда қайд этилиши керак. Агарда вебинар мустақил ташкил этилаётган бўлса, у ҳолда иштирокчилар машғулот ҳақида бир ҳафта олдин хабардор қилиниши, шунингдек, машғулот ҳақида яна бир бор бир кун ва бир соат аввал хабар юборилиши мақсадга мувофиқдир. Бу турдаги машғулотнинг дастурий таъминоти мутахассислар томонидан таъминланади. Айни вақтда вебинар машғулотлар турли тижорат (Webinar.ru, Comdi, Mirapolis Virtual Room ва б.) ҳама эркин тарқатувчи (OpenMeetings, OnWebinar ва ҳ.к.) серверлар ёрдамида ташкил этилади. 6. Ўқув лойиҳаларини ишлаб чиқиш. Бугунги кунда таълим жараёнида талабалар томонидан ҳам турли ўқув лойиҳаларнинг тайёрланишига эътибор қаратилмоқда. Хўш, ўқув лойиҳасининг ўзи нима? Ўқув лойиҳаларини тайёрлаш жараёни қандай кечади? Ўқув лойиҳаси – 1) талабларнинг муаммоларни излаш, тадқиқот қилиш ва ечиш, натижа (ечим)ни маҳсулот кўринишида расмийлаштиришга қаратилган мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш усули; 2) назарий билимлар асосида амалий топшириқларни ечишга қаратилган ўқув ҳаракати воситаси; 3) ривожлантириш, тарбиялаш, таълим бериш, билимларни бойитиш, мустаҳкамлаш ва малакаларни шакллантиришга йўналтирилган дидактик восита Лойиҳа таълими технологияларидан ўқув амалиётида фойдаланишда “ўқув лойиҳавий фаолият” тушунчаси ҳам қўлланилади. Ўқув лойиҳавий фаолият – ўқув мақсадига эришиш ёки муаммо, муаммоли вазиятни ҳал қилиш йўлида талабалар томонидан изчил амалга ошириладиган ҳаракатлари мажмуаси саналади. Талабаларнинг ўқув лойиҳавий фаолияти муайян босқичларда ташкил этилади. Улар қуйидагилардир (35-расм): Download 1.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling