2-мавзу: шахсга йўналтирилган таълим турлари ва инновацион таълим шакл, метод ва воситалар. Режа


-расм. Педагогик ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби


Download 1.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/41
Sana18.09.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1680463
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41
Bog'liq
2.-SHAHSGA-JUNALTIRILGAN-TALIM-TURLARI-VA

13-расм. Педагогик ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби 
Ўйин жараёнида ҳеч ким ҳалақит қилмаслиги керак. Борди-ю, зарурият
бўлсагина фақат бошловчи иштирокчиларнинг ҳаракатларини тузатиши,
уларни тўғри йўналтириши мумкин.
Ҳар қандай жараён сингари ўйин якунида унинг ташкил этилиши
ўтказилиши юзасидан муҳокама ўтказилиши зарур. Муҳокама чоғида ўйин
иштирокчилари, томошабин (жамоанинг ўйина иштирок этмаган
аъзолари), экспертлар ўйиннинг ташкил этилиши ва ўтказилиши юзасидан
ўз фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдиради.
Муҳокама жараёни қуйидаги тартибда ташкил этилади: 
- тақризчиларни чиқишлари; 
- фикрлар алмашинуви; 
- иштирокчиларнинг ўз қарорлари ва 
хулосаларини ҳимоя қилишлари; 
- ўйинга якун ясаш 
Ўйин технологияларининг методик таъминоти лойиҳа, ўйиннинг
мезонлари, иш қоғозлари (методик кўрсатмалар), ўйин моҳиятини
ёритувчи ҳужжатлар (сценарий) кабилардан иборат. Педагогик жараёнда
қўлланиладиган ўйинлар субъект фаолиятини тақозо этадиган ҳамда
машина (м: компьютер) ўйинлари тарзда фарқланади. Ўйинлар чоғида
турли воситалар (компьютер, имитацион тренажёрлар, спорт анжомлари
(копток, арқон, ҳалқа), хомашёлар (пластлин, юмшоқ ўйинчоқларни ясаш
учун материаллар, рангли қаламлар, иш қоғозлари, ўйинчоқлар, леголар,


конструкциялар, декорациялар ва б. керак бўлади.
II. Муаммоли ўқитиш такомиллашган ўқитиш технологиясидир.
Ҳозирги олий мактабдаги самарали ўқитиш технологияси муаммоли
таълимдир. Унинг вазифаси фаол билиш жараёнига ундаш ва тафаккурда
илмий-тадқиқот услубини шакллантиришдир. Муаммоли таълим ижодий
фаол шахс тарбияси мақсадларига мос келади. 
Муаммоли таълим – талабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни 
амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, натижаларни 
асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва 
малакаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим 
Бу турдаги таълимнинг илк ғоялари америкалик психолог ва
педагог Ж.Дьюи (1859-1952 йй.) томонидан асосланган. У 1894 йилда
Чикагода ўқитиш ўқув режаси бўйича эмас, балки ўйин ва меҳнат асосида
олиб бориладиган тажриба мактабини ташкил этган.
Ж.Дьюи муаммоли таълим асоси сифатида қуйидаги йўналишларни
белгилаган (14-расм):

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling