15-расм. Муаммоли таълимининг асосий турлари
Муаммоли таълимнинг асосини муаммо (юн. “тўсиқ”,
“қийинчилик”) ёки муаммоли вазият ташкил этиб,
муаммоли ТТ
уларнинг ечимини топишга хизмат қилади. Кўп ҳолатларда муаммо ва
муаммоли вазият синонимлардек қабул қилинади.
Аслида эса улар бир-
биридан фарқ қилади.
Муаммо (юнон. “тўсиқ”, “қийинчилик”, араб. “жумбоқли”,
“сирли”, “тушунилиши қийин”) – ҳал қилиниши муҳим
назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлган масала
Моҳиятига кўра муаммо уни келтириб чиқарган сабабларни
ўрганиш, уни ҳал этишда аҳамиятли, самарали бўлган йўл,
метод ва
воситаларни излаш, уларнинг самарали эканлигини асословчи далилларни
тўплаш, далилларни янгича, янги таҳлитда изоҳлаш асосида ҳал қилинади.
Педагогика соҳасида кўп ҳолатларда “муаммо” тушунчаси
ташкилий- педагогик, психологик, таълимий ва тарбиявий масалаларни ҳал
қилишда қўлланилади. Соҳа нуқтаи назардан педагогик жараёнда қуйидаги
характердаги муаммоларга мурожаат қилинади:
- дидактик характердаги муаммо;
- амалий характердаги муаммо;
- илмий-методик характердаги муаммо;
- соф илмий характердаги муаммо
Маълум
билимлар, номаълум билимлар ва мавжуд тажриба
муаммонинг таркибий қисмлари сифатида намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: