2-мавзу: шахсга йўналтирилган таълим турлари ва инновацион таълим шакл, метод ва воситалар. Режа


-расм. Масофавий таълимининг устувор тамойиллари


Download 1.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/41
Sana18.09.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1680463
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   41
Bog'liq
2.-SHAHSGA-JUNALTIRILGAN-TALIM-TURLARI-VA

 
28-расм. Масофавий таълимининг устувор тамойиллари 
Айни ўринда масофавий таълимни амалга ошириш босқичларининг


моҳияти хусусида сўз юритилади.
1. Таҳлил босқичи (унда ўқув муассасининг масофавий таълимни
ташкил этишга бўлган эҳтиёжи, таълим олувчиларнинг сони, таълим
шакли, метод ва воситалари, лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган
техник, дастурий ва инсон ресурслари, лойиҳани иқтисодий асослари
таҳлил қилинади).
2. Лойиҳалаштириш босқичи (унда таҳлиллар натижасида амалга
ошириладиган ишлар кўлами ва техник топшириқлар
лойиҳалаштирилади).
3. Жорий қилиш босқичи (ушбу босқичда масофавий таълим
жараёнини бошқарувчи дастурий мажмуа тегишли серверда ўрнатилади,
тизимга мувофиқ домен танланади; масофавий таълим жараёнини
бошқарувчи дастурий мажмуадан фойдаланиш ва унга техник хизмат
кўрсатишни таъминловчи ходимларга иш ўргатиш бўйича ўқув
машғулотлари ташкил этилади).
4. Ўқув контентларини яратиш босқичи (унда соҳа
мутахассислари билан ҳамкорликда масофавий таълимнинг асосий
элементларидан бири – ўқув контентлари яратилиб, улар экспертлар
томонидан экспертизадан ўтказилади). 
5. Ишга тушириш босқичи (унда масофавий таълим жараёни ишга
туширилади; ўқув жараёни доимий назоратга олинади; тизим хавфсизлиги
мониторинг қилиб борилади).
6. Ривожлантириш босқичи (унда юқорида келтирилган
босқичларда мавжуд бўлган камчиликлар тўғриланади, янги ўқув курслар
яратилади, техник имкониятлар кенгайтирилади, тизимнинг
ривожланишига тегишли бўлган ишлар кўлами бажарилади). 
Масофавий таълим технологиялари таълимнинг белгиланган 
мазмун асосида амалга оширилишини таъминлашга 
йўналтирилган шакл, метод ва воситалар мажмуасидир 
Ушбу технологиялар таълим ахборотларини тақдим этиш, таълим
ахборотларини узатиш ҳамда таълим ахборотларини сақлаш ва қайта
ишлаш технологияларини ўз ичига олади. Масофавий таълим
технологиялари орасида электрон ахборот-таълим ресурслари (ЭАТР)
муҳим ўрин тутади (29-расм).
Масофавий таълим тизимида ЭАТР электрон ахборот ташувчи
воситалар – дискета, СD-ROM, DVD кабиларда ўқув ахборотини ташиш
ёки Интернет тармоғи орқали электрон почта орқали юбориш
имкониятини таъминлайди. Аксарият ҳолларда тингловчилар ЭАТР
бўйича ўқув ахборотларини Интернет тармоғига боғланган ҳолда тегишли


сайтлардан олади. 




Масофавий таълим технологиялари қуйидагича асосий талабларга
жавоб бера олиши зарур (30-расм): 
Шу билан бирга масофавий таълим технологиялари қуйидаги қўшимча
талабларга жавоб бера олиши зарур: 
1. Адаптация (таълим олувчининг ўз шахси, турар-жой шароити, 
молиявий аҳволи, психологик ва физиологик хусусиятлари кўра 
таълим жараёнига мослаша олиши зарурлигини ифодалайди). 

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling