2-мавзу: статистик кузатиш


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 211.7 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana24.01.2023
Hajmi211.7 Kb.
#1117537
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2. СТАТИСТИК КУЗАТИШ

Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1. Кузатиш мақсади ва вазифалари деганда нималар тушунилади? 
2. Кузатиш объекти нима ва у қандай тартибда чегараланади? 
3. Кузатиш бирлиги нима? Ҳисоб бирлиги-чи? 
4. Кузатиш субъекти нима? 
5. Ценз, миллий стандартлар ва халқаро стандартлар нима, қандай 
мақсадларни улар кўзлайди? 
6. Кузатиш формуляри нима ва унинг қандай турлари бор? 
7. Йўриқнома нима ва у нима учун тузилади? 
8. Кузатиш вақти ва жойи деганда нима тушунилади ва қандай тартибда улар 
аниқланади; 
9. Кузатиш муддати ва кескин фурсат нима ва улар қандай мақсадларни 
кўзлайди? 
10. Статистик кузатиш ҳисобдан ва оддий предметли кузатишлардан қандай 
фарқ қилади? 
11. Воқеаларни қайд қилиш вақтига қараб статистик кузатишлар қандай 
Турларга бўлинади, уларни мазмуни нималардан иборат? 
12. Ҳодисаларни ҳисобга олиш усули жиҳатидан статистик кузатиш қандай 
турларга бўлинади? 
13. Ёппасига кузатиш нима ва қандай турларга бўлинади? 
14. Қисман кузатиш нима? Монографик тасвирлаш-чи, асосий массивни 
кузатиш-чи, саволнома орқали кузатиш-чи; танлама кузатиш-чи? 
15. Ўзбекистон республикасида олий таълимни қайта қуриш масалаларини 
ўрганиш мақсадида статистик кузатишни ўтказиш кўзланган. Кузатиш объекти 
нима ва уни қандай тартибда чегаралайсиз; кузатиш ва ҳисоб бирлиги нима ва уни 
қандай аниқлайсиз. Кузатиш дастурида қандай саволларни кўзлаш маъқул. Қандай 
статистик формулярдан сиз фойдаланган бўлар эдингиз. Йўриқнома тузиш 
керакми, нималарни унда акс эттириш керак? 
16. Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2003 йилдаги асосий 
фаолият турларини ўрганиш учун статистик кузатиш ташкил этиш керак. Кузатиш 
объекти қилиб нималар олинади, кузатиш бирлиги-чи? Кузатиш дастурини тузиш 
учун энг муҳим белгилар қилиб нималарни олиш керак. Университет қошидаги 
гимназия, коллеж ва лицейларни ҳам кузатиш объекти таркибига киритиш 
керакми? 
17. Университетда яхши ўзлаштириш даражасига эришган ихтисосликни 
аниқлаш учун статитсик кузатиш ўтказиш керак. Кузатиш объекти ва бирлиги 
қилиб нимани оласиз? Ҳисоб бирлиги қилиб-чи? Кузатишни қандай турда ва 
усулда ўтказиш маъқул. Унинг дастури ва статистик формулярини тузинг. 
Йўриқнома тузасизми? Нималарни унда акс эттирасиз. 
18. Сиз аъзо бўлган академ гуруҳдаги талабалар бир ҳафталик вақт фондидан 
қандай фойдаланаётгани ҳақида статистик кузатиш ўтказиш керак. Кузатишни 


25 
қандай турда ва усулда олиб бориш маъқул. Кузатиш вақти қилиб қайси ҳафтани 
белгилаш лозим. Кузатиш дастурини тузинг ва курсдошларингиз билан муҳокама 
қилинг. Тўпланадиган маълумотларни ҳаққонийлигини таъминлаш учун тадбир - 
чоралар белгиланг. Ўз академ гуруҳингизда бундай кузатишни ўтказиб, илмий иш 
ёзинг. Олинган натижаларни барча ўқув юрти талабаларига тадбиқ қилиб 
бўладими, факультетга-чи, ихтисосликка-чи; 
19. Аҳоли рўйхати нима, сўнги ўзбекистон аҳолиси қачон рўйхатга олинган, 
бу рўйхат қандай тартибда амалга оширилган, унинг дастурида қандай саволлар 
кўзланган; 
20. Микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳисоботи қандай мақсадларни 
кўзлайди, кузатиш объекти ва бирлиги қандай тартибда белгиланган, бу ҳисоботни 
барча саноат корхоналари тузиши керакми, ҳисобот дастурида қандай асосий 
кўрсаткичлар гуруҳи кўзланган; 
21. Статистик ҳисобот нима, қандай турлари мавжуд
22. Рўйхат нима, қай тартибда унинг дастурий-услубий ва ташкилий 
масалалари ечилади; 
23. Махсус статистик текшириш ҳақида нималарни биласиз; 
24. Бизнес-текширишлар нима? Собиқ совет ҳокимияти даврида бундай 
текширишлар ўтказилганми? Нима учун ўтказилган ёки ўтказилмаган? 
25. Статистик кузатишнинг қандай босқичлари бор, маълумотларнинг 
хаққонийлигини таъминлаш учун уларда қандай тадбир-чоралар кўзланади; 
26. Кузатиш маълумотларида қандай хатолар бўлиши мумкин, улар қай 
тартибда аниқланади. Хатоларни бартараф қилиш учун қандай тадбир - чораларни 
амалга ошириш керак; 
27. Талабалар статистика фанини ўзлаштириш даражаси ва унга таъсир этувчи 
омилларни танлама усулда ўрганиш учун статистик кузатиш ўтказиш керак. 
Талабаларни танлаб оламизми ёки академ гуруҳларни-ми? Бундай кузатиш объекти 
ва бирлиги ролини нима ўйнайди; кузатиш дастурида қандай саволларни кўзлаш 
маъқул. Тузган дастурингиз асосида ўз академ гуруҳингизда кузатиш ўтказа 
оласизми? Мумкин бўлса ўтказинг, натижаларини эса талабалар мажлисида ва 
илмий талабалр теварагида муҳокама қилинг. 

Download 211.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling