2-мавзу: статистик кузатиш


 Статистик кузатиш турлари


Download 211.7 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana24.01.2023
Hajmi211.7 Kb.
#1117537
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2. СТАТИСТИК КУЗАТИШ

 
2.3. Статистик кузатиш турлари 
Қандай қилиб? деган савол статистик кузатиш усуллари ва турларини
аниқ белгилашни талаб қилади. Ҳодисаларни қайд қилиш вақти, бошланғич 
маълумотларни олиш усули, кузатиш бирликларини ўз ичига қамраб олиши ва 
ташкилий жиҳатдан статистик кузатиш қуйидаги турларга бўлинади (2.8- тарҳ). 
Ташкилий ва молиялаштириш жиҳатидан статистик кузатишларни тўртта 
турга бўлиш мумкин: 1) статистик ҳисобот; 2) махсус доимий текширишлар; 3) 
рўйхатлар; 4) бизнес текширишлар. Улар кейинги маърузада ёритилади.
Воқеалар содир бўлишини қайд қилиш вақтига қараб статистик кузатиш 
уч турга ажралади: 1) узлуксиз (жорий) кузатиш; 2) фурсатли кузатиш; 3) бир 
йўла кузатиш. 
Узлуксиз кузатишда воқеа (ҳодиса) содир 
бўлиши биланоқ, яъни ўша дамнинг ўзида қайд 
қилинади. Масалан, туғилиш, ўлиш, никохдан ўтиш 
ва ажралишларни фуқаролик ҳолатини қайд қилиш 
органларида ва қишлоқ йиғинларида қайд қилиш, 
яратилган маҳсулотларни бошланғич ҳужжатларда ҳисобга олиш, ишчи ва 
ходимларнинг ишга чиқишини табел ҳисобида қайд қилиш ва ҳ.к. 
Фурсатли даврий кузатиш деганда воқеа 
содир бўлгандан сўнг маълум вақт ўтганда уни 
қайд қилиш ва кузатишларни тенг вақт оралиғида 
такрорлаб туриш тушунилади. Масалан, ҳар ўн 
йилда аҳоли рўйхатини ўтказиш, талабалар 
ўзлаштириш даражасини ҳар ярим йилда рейтинг 
баллари орқали баҳолаш.
Узлуксиз кузатиш-
бу воқеа рўй бериши 
биланоқ уни қайд қилиш 
(ҳисобга олиш)дир.
Фурсатли 
даврий 
кузатиш - бу воқеа содир 
бўлгандан сўнг маълум 
муддат ўтганда уни қайд 
қилиб текширишларни тенг 
вақт оралиғида такрорлаб 
туриш



Бир йўла кузатиш қандайдир масалани 
ечиш мақсадида зарурият туғилган ҳолларда 
турличаъло муддатларда қайта амалга оширилиб 
турилади. Бундай кузатишга уй-жой фонди 
рўйхати, кўп йиллик мевали дарахтлар рўйхати, 
табиий офат натижасида кўрилган зарарларни баҳолаш ишлари мисол бўла 
олади. Ўрганилаётган тўплам бирликларини ўз ичига қамраб олишига қараб 
статистик кузатиш ёппасига кузатиш ва қисман кузатишга ажратилади.
Ёппасига кузатишда тўплам барча бирликлари 
ҳақидаги зарурий маълумотлар тўпланади.Статистик 
ҳисобот шу тарзда ташкил этилади. Уни барча 
хўжалик юритувчи субъектлар тузади ва статистика 
ташкилотларига тақдим этади. Аҳоли рўйхати, экин 
майдонларининг якуний ҳисоби, чорва рўйхатлари ҳам ёппасига кузатишга 
мисол бўла олади. 
Бир йўла кузатиш -бу 
ҳодисани 
ҳар 
замонда, 
эхтиёж туғилишига қараб 
кузатиш.
Ёппасига кузатиш - 
бу тўпламнинг ҳамма 
бирликлари 
ҳақида 
маълумот тўплаш.


25 

Download 211.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling