2-Мавзу: Суғурта атамалари ва тушунчалари


Download 22.61 Kb.
bet1/8
Sana01.03.2023
Hajmi22.61 Kb.
#1239584
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу (2)




2-Мавзу: Суғурта атамалари ва тушунчалари.
Суғуртанинг ташкилий қирраларини ифодаловчи атамалар
Суғурта маблагларининг сарфланиши билан боғлиқ атамалар
Амалиётда қулланиладиган хорижий атамалар


Суғурта атамашунослиги суғуртанинг узига хос муносабатларни ифода қилувчи восита сифатида Суғуртада мужжассамлашадиган куп қиррали муносабатлар сўз атама терминлар орқали мазмунан ифода қилинади.
Уларнинг суғурта учун аҳамияти шундан иборатки, бу атамалар суғурта жараёнининг калити хисобланади. Калитсиз эшик очиб булмагандек атамаларнинг мазмунини тушунмасдан суғурта ишини бошқариб булмайди. Суғурта атамаларини тушуниш учун уларни гурухларга булинади. Атамалар 4 гурухга булинади. Биринчи гурухга суғуртанинг энг муҳим ташкилий-қирраларини, шартларини ифодаловчи атамалар, иккинчи гурухга суғурта фондини шаклланиши билан богланган атамалар, учинчи гурухга суғурта фондини сарфланиши билан богланган атамалар, туртинчи гурухга эса халқаро суғурта атамалари киради. Ҳар бир гурух таркибида 10 дан ортиқ суғурта атамалари мавжуд. Бу атамаларга қуйидагилар киради.
Суғурталанувчи
Суғуртанинг объекти
Суғурта химояси
Суғурта манфаатдорлиги
Суғурта жавобгарлиги
қайта суғурта қилиш
Узаро суғурта қилиш
Суғурта вакиллари
Суғурта гувохномаси
Суғурта қопламасини олувчи.

қуйида ҳар бир атамага алохида-алохида тухталиб утамиз.


Суғурталовчи. Суғурта қилувчи ташкилот яъни, табиий офат ёки бошқа кузда тутилмаган сабаблар натижасида курилган зарарларни суғурта ҳақидаги қонун ёки суғурта шартномаси асосида шартлар кузда тутиб қоплашни уз зиммасига олувчи ташкилотлар. Суғурта ташкилотларининг «Ўзагросуғурта», «Кафолат», «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси каби турлари мавжуд. Узига тегишли мол-мулкни суғурта қилдирган корхона, хўжалик ташкилот ёки уз ҳаётини суғурталовчи фуқаролар суғурталанувчи хисобланадилар. Мажбурий суғурта бўйича суғурта ташкилоти рўйхатидан утган мол-мулк эгалари ёки ихтиёрий суғурта бўйича шартнома тузиб, суғурта бадалини тулаганлар суғурталанувчилар қаторига киради.

Download 22.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling