2-Мавзу: Суғурта атамалари ва тушунчалари
Download 22.61 Kb.
|
2-мавзу (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суғурта тўлови.
- Суғурта маблагларининг сарфланиши билан боғлиқ атамалар.
Суғурта боқимандаси. Суғурта бадалларини тулаш муддатлари мажбурий суғурта бўйича дастурий амалда, ихтиёрий суғурта бўйича эса суғурта шартномасида курсатилади. Агар бадал белгиланган тўлов муддатида туланмаса, у холда тўлов боқимандага айланади. Ихтиёрий суғурта бўйича шартномада курсатилган муддатда туланмаган тўлов шартномани бекор қилинишига асос булади. Мажбурий суғурта турлари бўйича тўлов муддатлари Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади. Уз вақтида туланмаган тўлов боқимандага айланади, ҳар бир кун учун тегишли пеня хисобланади.
Суғурта тўлови. Суғурта тарифи асосида хисобланган суғурта бадали. Суғурта тўлови суғурталанган мол-мулкнинг хусусияти ва эгалигига қараб бир ёки бир неча объект бўйича хисобланиш мумкин. Ширкат ёки фермер хўжаликларида суғурта тўловлари хосил, чорва моллари, иморатлар ва бошқа мол-мулклар бўйича хисобланиб, уларнинг жами суғурта тўловининг умумий миқдорини ташкил қилади. Агар бир ховлидаги турар жойларда бир неча киши эгалик қилса, объектларни хажмига қараб суғурта тўлови тақсимланади. Суғурта ташкилотларининг муҳим вазифаларидан бири хисобланган суғурта тўловларини уз вақтида туланишини таъминлаш ҳамда, ихтиёрий суғурта бўйича суғурталанганларни муддатидан олдин огохлантиришдан иборат. Суғурта маблагларининг сарфланиши билан боғлиқ атамалар. Республикамиз ҳудудида ҳар йили мажбурий ва ихтиёрий суғурта бадаллари хисобига улкан суғурта фондлари шаклланади. Бу фондларнинг сарфланиши дастлаб хавф-хатарга боглиқ. Агар суғурта ходисалари рўй бермаса, зарарни қоплашга сарфланадиган маблаглар кам миқдорни ташкил қилади, агар йирик миқёсларда суғурта ходисалари содир булса уларнинг етказилган зарарларни қоплаш учун суғурта фондидан маблаг сарфлашга тўғри келади. Демак суғурта фонди маблагларини сарфлаш учун уларни қандай максадларда фойдаланиш, суғурта ходисаларини куп ёки камлигига қараб суғурта самарадорлиги ҳақида фикр юритиш учун дастлаб қуйидаги атамаларни мазмуни билан танишиш лозим булади: -суғурта хавф-хатари; -суғурта ходисаси; -суғурта далолатномаси; -суғурта рентаси; -суғурта қопламаси; Download 22.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling