2-Мавзу: Суғурта атамалари ва тушунчалари
Download 22.61 Kb.
|
2-мавзу (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суғурта ходисаси.
- Суғурта далолатномаси (акти).
- Суғуртада зарар.
- Суғурта рентаси.
- Суғурта қопламаси.
Суғурта хавф-хатари. Риск сўзининг бир қанча мазмун ва маъноси мавжуд. Буларнинг ҳаммаси хавф-хатар ва унга нисбатан жавобгарликни ифода қилади. Шу муносабат билан уни хавф-хатарнинг турлари деб тушунтириш мақсадида мувофиқдир. Бу тушунча суғурталанган мулк, суғурта ходисаси, суғурта хавфи ва бошқа тушунчаларни узида мужассамлаштиради.
Суғурта ходисаси. Суғурта хавф-хатарида кузда тутилган фавқулодда тасодифлардан бирортаси содир булиши. Бундай ходисаларга мулк суғуртасида табий офатлар, ёнгин фалокат, портлаш ва бошқалар, шахсий суғуртада эса маълум ёшга етиш, содир буладиган бахтсизлик ходисалари, вафот ходисалари киради. Бахтсизлик ходисаси деганда суғурталанганнинг соглигига ва ҳаётига зарар келтирувчи фавқулодда ходисалар кузда тутилади. Суғурта ходисаси натижасида курилган зарар белгиланган миқдорда суғурта фонди хисобидан қопланади. Суғурта далолатномаси (акти). Суғурта ходисасининг содир булганлигини ва унинг сабабларини исботлаб берувчи расмий хужжат. Мулк суғуртасида далолатнома асосида зарар миқдори ва унга туланадиган қоплама миқдори аниқланади. Хужжат қоплама олишда асос булади. Шахсий суғуртада суғурта далолатномаси бахтсизлик ходисасини тасдиқлаш, унинг суғурталанувчини бу ходиса хизмат вазифаларини бажаришда ёки йулда булганида содир булганини аниқлашга имкон беради. Суғуртанинг бошқа турлари бўйича далолатнома талаб қилинмайди, тиббиёт ташкилотининг маълумотномаси етарли булади. Суғуртада зарар. Суғуртада зарар деганда суғурта бахосида ишлаб чиққан ёки бир қисми зарарланган мулк бахоси тушунилади. Етказилган зарарнинг тула ёки қисман суғурталанувчига туланиши суғурта қопламаси деб аталади. Суғурта рентаси. Қўшимча пенсия суғуртаси асосида суғурталанувчига ой ёки йил давомида туланадиган даромад. Қўшимча пенсия суғуртасида агар бадалларни уз вақтида тулаб борилган булса, пенсия ёшига чиққан ойдан бошлаб, Қўшимча пенсия туланади. Суғурта қопламаси. Суғурта ходисаси содир булгани туфайли етказилган зарар миқдорини қоплаш учун ажратилган маблаг. Download 22.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling