Талаб эгри чизиғи - Битта дафтар нархи (Р), сўмда
| | | | - Ўқувчининг дафтарга бўлган талаби,(D) (дона)
| | | | - Таклиф(Supply) – бу маълум вақт оралиғида, турли нархлар даражасида ишлаб чиқарувчиларнинг маълум миқдор-даги товарлар ва хизматларни сотишга бўлган хоҳиши ва имкониятларини акс эттирувчи иқтисодий категориядир.
-
-
- Таклиф ҳажми ва ҳақиқатда сотилган товарлар ҳажми ўртасида фарқ мавжудлигини эътиборга олиш лозим. Таклиф ҳажми фақат сотувчиларнинг бозордаги ҳатти-ҳаракатини ифодалайди, ҳақиқатда сотиладиган товарлар ҳажми эса – харидорлар ва сотувчилар томонидан биргаликда аниқланади.
- Нархлар таклифнинг шаклланишида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Кузатишларнинг кўрсатишича, бошқа омиллар ўзгармаганда, нархлар ошганда таклиф ҳажми ошади ва аксинча нархлар пасайганда таклиф ҳажми камаяди. Бу ҳолат қуйидаги учта сабаб билан изоҳланади:
- Биринчидан: нарх қанча юқори бўлса, товарни сотишга мойил бўлган сотувчилар сони шунча кўп бўлади;
- Иккинчидан: нархларнинг ошиши сотувчиларнинг даромадларини ҳам оширади;
- Учинчидан: бозорнинг тўйиниши қўшимча харид қилинадиган маҳсулотларнинг нафлилик даражасини пасайтиради, шу сабабли сотувчилар қўшимча маҳсулотларни фақатгина нархларни пасайтириш орқалигина сотиши мумкин.
- Таклифни қуйидаги кўринишларда тасвирлаш мумкин:
- Битта дафтар нархи (Р), сўмда
| | | | | | | | - Масалан, ўқувчи дафтари таклифи ва дафтар нархи ўртасидаги боғлиқликни қуйидаги жадвалда акс эттириш мумкин.
- Таклифни жадвал кўринишида акс эттириш:
- Таклиф орқали бозор механизмини ўрганишда унинг графигини таҳлил қилиш муҳимдир. Ордината ўқи бўйича бир бирлик маҳсулотнинг нархини ва абцисса ўқи бўйича берилган вақт оралиғида талаб қилинган маҳсулот миқдорини белгилаймиз.
- Таклиф (Supply line) чизиғи белгиланган нархларда сотувчиларнинг қанча миқдорда маҳсулотни сотишга бўлган хоҳиши ва имкониятларини акс эттиради.
- Таклиф чизиғи юқорига қараб ўсувчи бўлиб, мусбат ишора олади. Таклиф чизиғининг юқорига тиклиги, сотувчиларнинг нархлар қанча юқори бўлса, шунча кўп маҳсулот сотишга хоҳиши борлигини англатади.
- Юқори нархлар сотувчиларга нафақат кўпроқ миқдордаги товарлар сотишга балки, уларнинг даромадларини юксалтиришга ҳам имкон яратади.
- Таклиф чизиғи шуни кўрсатадики, товарнинг нархи билан унга бўлган талаб миқдори ўртасида тўғри боғлиқлик мавжуд. Нарх кўтарилса, товарга бўлган таклиф миқдори ошади ёки аксинча нарх пасайса, унга бўлган талиф миқдори пасаяди.
- Товарнинг нархи билан унга бўлган таклиф миқдори ўртасида тўғри боғлиқликни таклиф қонуни деб атаймиз.
-
- Товарнинг ўз нархи таклифга таъсир кўрсатганда, таклиф эгри чизиғи бўйлаб бир нуқтадан иккинчи нуқтага кўчиш юз беради (А нуқтадан В нуқтага). Буни таклиф миқдори ўзгариши деб атаймиз.
- Таклифга товарнинг ўз нархидан ташқари бир нечта бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Жумладан:
- ТАКЛИФГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ОМИЛЛАР :
- 1. Ресурсларнинг нархлари.
- 2. Ишлаб чиқариш технологиялари.
- 3. Солиқлар, дотациялар ва субсидиялар.
- 4. Бошқа товарларнинг нархлари.
- 6. Келгусидаги ўзгаришларга бўлган муносабат.
- 5. Бозордаги сотувчилар сони.
- Ресурслар нархи. Таклиф билан ишлаб чиқариш харажатлари ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд. Фирманинг маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятлари ишлаб чиқариш харажатлари билан ўлчанади. Ресурслар нархининг кўтарилиши ишлаб чиқариш харажатларини ошириб, таклиф ҳажмини қисқартиради ва таклиф эгри чизиғини чапга сурилишига сабаб бўлади ёки аксинча.
- Технологиялар. Технологияларнинг такомиллашуви натижасида бир бирлик маҳсулотни ишлаб чиқариш самарадорлиги ошади, яъни камроқ харажат сарфлаб, кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Бу таклиф ҳажмини оширади ва таклиф чизиғини ўнгга сурилишига олиб келади. Аксинча, эски технологиялар таклиф ҳажмини ошишига тўсқинлик қилади.
- Солиқлар, субсидиялар и дотациялар. Солиқ ставкаларини кўтарилиши ишлаб чиқариш харажатларини оширади ва таклифни қисқартиради (таклиф чизиғи чапга сурилади) ёки аксинча солиқ ставкаларининг пасайтирилиши ишлаб чиқариш харажатларини камайтириб, таклифни оширади (таклиф чизиғи ўнгга сурилади).
- Давлат томонидан бирор маҳсулотни ишлаб чиқаришга субсидия (дотация) ажратилса, ишлаб чиқариш харажатлари камайиб, таклиф ошади ва таклиф чизиғи ўнгга сурилади.
- Бошқа товарлар нархи. Бошқа товарлар нархининг ўзгариши ҳам таклиф чизиғини ўзгаришига олиб келиши мумкин. Масалан, буғдой нархининг арзонлашуви фермерни кўпроқ пахта хомашёси етиштириш ва таклиф қилишга ундаши мумкин.
- Келгусидаги ўзгаришларга бўлган муносабат. Маҳсулот нархининг келгусида ўзгаришини кутиш сотувчилар хоҳишига ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Масалан, автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари келгусида бензин нархининг ошишини кутиб, бензин таклифини чеклаб туриши мумкин.
- Сотувчилар сони. Бозорга маҳсулот олиб чиқувчи қанча сотувчилар кўп бўлса, бозор таклифи шунча кўп бўлади. Тармоққа янги фирмаларнинг оқиб кириши таклиф чизиғини ўнгга сурилишига олиб келади.
- Таклифга товарнинг ўз нархидан ташқари бошқа омиллар таъсир кўрсатганда, таклиф эгри чизиғи ўнгга ёки чапга сурилади. Бундай ўзгаришларни таклиф ўзгариши деб атаймиз. Масалан, ресурслар нархининг пасайиши товарнинг нархи ўзгармаган ҳолатда ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради ва кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришга имкон яратади. бунда таклиф чизиғи параллел ўнгга сурилади ёки аксинча бўлади.
Эътиборларингиз учун раҳмат! THANK YOU FOR YOUR ATTETION!
Do'stlaringiz bilan baham: |