Талабга таъсир кўрсатувчи омиллар: - Талабга фақат товарнинг ўз нархи таъсир кўрсатганда талаб эгри чизиғи бўйлаб бир нуқтадан иккинчи нуқтага силжиш юз беради. Бундай ўзгаришни талаб миқдорининг ўзгариши деб атаймиз.
- Агар талабга товарнинг ўз нархидан ташқари бошқа омиллар таъсир кўрсатганда, талаб эгри чизиғи ўнгга ёки чапга сурилади. Бундай ўзгаришларни талаб ўзгариши деб атаймиз. Масалан, истеъмолчи даромадининг ошиши товарнинг нархи ўзгармаган ҳолатда истеъмолчига кўпроқ товар харид этишга имкон яратади ва талаб чизиғи параллел ўнгга сурилади.
- Агар, товар нархи ўзгармаган ҳолатда истеъмолчининг даромади пасайса истеъмолчининг талаби камаяди ва талаб чизиғи параллел чапга сурилади.
- Умуман олганда, товарнинг нархи ўзгармас бўлганда истеъмолчилар даромади ўзгаришининг талабга таъсири турличадир:
- 1. Истеъмолчининг даромади ошганда олий ва нормал категорияли товарларга бўлган талаб ошади ва паст категорияли товарларга(Гиффен товарлар) талаб пасаяди.
- 2. Истеъмолчининг даромади пасайганда паст категорияли товарларга бўлган талаб ошади ва аксинча олий ҳамда нормал категорияли товарларга бўлган талаб пасаяди.
- Демак даромад ўзгариши билан олий ҳамда нормал категорияли товарларга талаб ўзгариши ўртасида тўғри боғлиқлик, паст категорияли товарларга талаб ўзгариши ўртасида эса тескари боғлиқлик мавжуд.
- Талабга ўринбосар (субститут) ва тўлдирувчи (комплиментар) товарларнинг нархлари кучли таъсир кўрсатади.
- Асосий товарга бўлган талаб ўзгариши билан ўринбосар товар нархи ўзгариши ўртасида тўғри боғлиқлик мавжуд. Масалан, асосий товар сифатида мол гўштини, ўринбосар товар сифатида қўй гўштини олайлик.
- Агар ўринбосар товар бўлган қўй гўштининг нархи ошса, асосий товар бўлган мол гўштига талаб ошади ёки аксинча қўй гўштининг нархи пасайса, мол гўштига талаб ҳам пасаяди.
- Асосий товарга бўлган талаб ўзгариши билан тўлдирувчи товар нархи ўзгариши ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд. Масалан, асосий товар сифатида автомашина, тўлдирувчи товар сифатида бензинни олайлик.
- Агар автомашинанинг нархи ошса, тўлдирувчи товар бўлган бензинга талаб ҳам қисман камаяди ёки аксинча автомашина нархи пасайса, бензинга талаб ошади.
- Вақт оралиғида истеъмолчилар дидидаги, мода ва турмуш тарзидаги ўзгаришлар айрим товарлар ва хизматларга бўлган талабни оширади, айримларига бўлган талабни эса камайтиради ёки бутунлай йўқ бўлишига олиб келади.
- Истеъмолчилар сони муайян бир бозор ёки ҳудудда талабнинг шаклланишида муҳим ўрин тутади. Шу туфайли бизнесменлар аҳоли гавжум ва кўп бўлган жойларда ўз бизнесини юритишга ҳаракат қиладилар. Аҳоли жуда кам бўлган саҳро ёки чекка ҳудудларда талаб миқдори ўта чекланган.
- Нархлар даражаси, инфляция, солиқ ставкаларида, энг кам иш ҳақи миқдори ёки мавсумийлик каби келгусидаги ўзгаришларни кутиш талаб ҳажмининг ўзгаришига таъсир кўрсатади. Масалан, келгуси ойнинг бошидан бензин нархининг ошиши эҳтимоли истеъмолчиларни бензинга бўлган талабини кескин оширади.
- Замонавий иқтисодий назариянинг аниқроқ бўлиши, у ўрганадиган иқтисодий жараёнларнинг миқдорий муносабатларини ўрганиш учун математик инструментдан кенгроқ фойдаланишни тақозо қилади. Ҳозирги вақтда иқтисодчилар иқтисодий жараёнларни ўрганишда модел тушунчасидан кенг фойдаланмоқдалар.
- Модел деганда, иқтисодий жараённинг схемаси, лойиҳаси, математик формулалар билан ифодаланиши тушунилади. Бу ерда кенгроқ ишлатиладиган моделлардан бири иқтисодий-математик моделлардир. Иқтисодий математик моделлар, иқтисодий жараёнларнинг миқдорий муносабатларини функция, тенглама, тенгсизликлар орқали ифодалайди.
- Функция - бу математик тушунча бўлиб, боғлиқ ўзгарувчи билан эркин ўзгарувчилар ўртасидаги миқдорий боғлиқликни ифодалайди.
- Агар функция битта боғлиқ ўзгарувчи билан, битта эркин ўзгарувчи ўртасидаги боғлиқликни ифодаласа, унга бир ўзгарувчили функция дейилади ва у қуйидагича ёзилади:
- Агар функцияда эркин ўзгарувчилар сони n-та бўлса,
- у ҳолда ўзгарувчили функцияни оламиз:
-
- Бир ўзгарувчили функцияга мисол сифатида нархга боғлиқ бўлган талаб функциясини қараш мумкин:
- бу ерда: Q - талаб миқдори; P - бир бирлик маҳсулот нархи.
- Талабга нархдан бошқа барча таъсир қилувчи омилларни ҳисобга оладиган бўлсак, кўп омилли талаб функцияси қуйидагича ёзилади:
- Талабнинг чизиқли функцияси қуйидагича ёзилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |