2-мавзу. Таълим муассасаларини бошқаришга тизимли-вазиятли ёндашув. Режа


Download 44.76 Kb.
bet2/11
Sana28.03.2023
Hajmi44.76 Kb.
#1302704
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 мавзу

Кенгроқ маънода тизимли ёндашув – бу фалсафа методологияси билан табиий ҳолдаги илмий тадқиқот методларнинг методлари ўртасидаги вазиятни эгаллаб турувчи фан, илмий билиш назариясининг методологик асосларидир. Тизимли ёндашув фан сифатида аниқ бир янги тушунчалар бермайди, лекин объектни ўрганишда ўзига хос яхлитлик, умумийлик, универсаллик, дифференциаллик каби тушунчалар асосида мужассамлаштирилган технологиялар, яъни тадқиқотнинг интеграцион технологияларини ўз ичига олади.
Универсал тушунчалар аппарати, абстракциянинг юқори даражаси, асосий тамойилларнинг интегратив хусусиятлари – инсонларнинг турли соҳалар бўйича тушунчалари, фикрлаши ва дунёқарашини ўрганишнинг самарали усули сифатида тизимли ёндашувни қўллаш имкониятини яратади.
Тизимли ёндашув йўналишидаги барча билим, кўникма ва малакалар мажмуаси ихитиёрий фаолиятни режалаштириш ва ташкил этишда, раҳбарлик қилиш, яъни раҳбарларнинг бошқарув фаолиятида энг зарурий шартлардан бири ҳисобланади.
В.И. Богословский тизимли ёндашувнинг тушунчалар аппарати сифатида қуйидаги тушунчаларни ажратиб кўрсатади: ҳаракатланиш, ташкил этиш, муносабат, тартибга солиш, алоқа, муҳит, мустақил уюшмоқ, ташкил топиш, ташкилий тузилиш, бошқариш, чидамлилик, функциялар, яхлитлилик, марказлаштириш, тизим.
Тизимли ёндашувнинг асосий тушунчаси тизим бўлиб, алоқа, муносабатлар, интеграция, яхлитлик, ташкил этувчи қисмлар каби тушунчалар орқали ифодаланади. Бу тизимнинг бир-бири билан боғлиқ бўлган, ўзаро таъсир этувчи қисмларининг мажмуи яхлит объектни ташкил этади.
Тизимли ёндашув йўналишида турлича қарашлар мавжуд бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Тизимлилик, яхлитлик – бундай шаклдаги тизимни компонентлар, ўзаро таъсир этувчи қисмлар ва бўғинларнинг ўзаро таъсир этувчи қисмлар ва бўғинларнинг ўзаро бирикиши ташкил этади ва унинг функционал вазифаларини амалга ошириш ва ривожлантиришни таъминлайди.

  2. Педагогик тизимда тизимни ташкил этувчи омиллардан бири мақсад бўлиб, унга эришиш учун усул ва воситалар зарур ҳисобланади. Мақсадга эришишда тизим ва унинг компонентларининг ҳаракати тизим функциясининг моҳиятини белгилайди.

  3. Педагогик тизим таркибий қисмлардан иборат бўлиб, унинг ўзгариши ички зиддиятларга боғлиқ бўлади.

  4. Тизим очиқ бўлганлиги сабабли ташқи муҳит билан кўпгина коммуникациялар орқали боғлиқ бўлиб, муҳитнинг муносабатлари тизимнинг ҳаракатланиши ва ривожланишига ўз таъсирини кўрсатади.

  5. Ахборотларнинг педагогик тизимга келиб тушиши ва ундан қайта узатилиши тизим компонентларининг ўзаро ва бутун бир тизим билан ҳамда тизимнинг ташқи муҳит билан алоқа қилиш усуллари ҳисобланади.

  6. Талаб этилаётган, мавжуд бўлган ва истиқбол тизимлар ўртасидаги фарқни бошқарув жиҳатлари белгилайди.

Ташқи муҳитдаги беқарорлик ва кескин ўзгаришлар шароитида таълимни бошқаришда вазиятли ёндашув қўлланилади.

Download 44.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling