2-мавзу. Таълим муассасаларини бошқаришга тизимли-вазиятли ёндашув. Режа
Download 44.76 Kb.
|
2 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вазиятли ёндашув
- Таълим муассасасида педагогик тизими
Вазиятли ёндашувда турли бошқарув усулларининг танланиши вазият билан белгиланади. Бинобарин, таълим муассасасида ҳам, атроф-муҳитда ҳам кўплаб омиллар мавжудлиги сабабли уларни бошқаришнинг ягона усули йўқ. Аниқ вазиятда унга бирмунча мувофиқ келадиган бошқарув усули энг самарали усул ҳисобланади. Вазиятли ёндашув, илмий қоидаларнинг мавжуд вазият ва шароитларга қараб амалиётда қўлланилишига доир муайян тавсияларга эга бўлганлиги боис, бошқарув назариясига катта ҳисса қўшди.
Вазиятли ёндашув негизида ташкилотнинг фаолият юритишига таъсир кўрсатувчи асосий ички ва ташқи омилларни аниқлаш ётибди. Менежменгнинг амалий мақсадлари учун ҳар бир муайян вазиятга таъсир кўрсатувчи омилларигина кўриб чиқилади. Таълим муассасасида педагогик тизими – бир мақсадга йўналтирилган, ташкилий тизим бўлиб, ўсиб келаётган авлодни жамият ҳаётига жалб этиш, уларни жамият маданиятини ўзлаштирувчи, ижодкор, фаол шахс қилиб ривожлантириш унинг асосий мақсади ҳисобланади. Бу мақсад таълим муассасаси педагогик тизимини такомиллаштиришнинг барча босқичларида, унинг дидактик, тарбиявий тизимларида ҳамда педагогик жараён барча қатнашчиарининг касбий ва эркин мулоқоти(бошқариш)да амалга оширилади. Етакчи ғоялар, мақсадлар, вазифалар, тамойиллар, педагогик назарияларни ўз ичига олувчи назарий концепция таълим муассасаси педагогик тизимининг аксиологик асосини ташкил этади. Назарий концепция учта ўзаро боғланган, ўзаро бир-бирига сингиб кетувчи, бир-бирига боғлиқ бўлган: дидактик, тарбиявий ҳамда мулоқот(бошқарув) тизимларида амалга оширилади. Бу тизимлар такомиллаша бориб, ўз навбатида назарий концепцияга таъсмр кўрсатади. Педагогик мулоқот(бошқариш) таълим муассасаси маъмурий ходимлари, педагоглар ва тарбияланувчиларининг ўзаро ҳаракати усули сифатида таълим муассасаси педагогик тизими алоқадор таркибий қисми тарзида юзага чиқади. Мулоқотнинг педаго-гик тизим тузилишидаги бундай роли унинг самарадорлиги ҳамкорлик фаолияти давоми-да катталар ва болалар ўртасидаги муносабатлар(ҳамкорлик ва инсонпарварлик, умумий ғамхўрлик ва ишонч, ҳар бирига эътибор бериш) билан боғликликда асосланади. Исталган таълим муассаси педагогик тизими учун нафақат унинг мавжуд таркибий қисмлари орасидаги аниқ алоқа ва муносабатлар, балки муҳит билан узлуксиз бирлиги, тизим ўзининг бир-бутунлигини намоён этадиган ўзаро муносабатлар билан характерлидир. Бу билан боғлиқликда бошқарув тизими микро ва макро муҳит билан тиғиз боғланган. Микромуҳит сифатида таълим муассасаси жойлашган муҳит(шаҳар, туман, маҳалла), макромуҳит сифатида бутун жамият юзага чиқади. Download 44.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling