2-мавзу. Таълим муассасаларини бошқаришга тизимли-вазиятли ёндашув. Режа
Download 44.76 Kb.
|
2 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Профессор И.П.Раченко таълим тизимидаги таркибий қисм(компонент)ларни қуйидагича бўлиб кўрсатади: - тизим фаолиятини аниқлаштирувчи мақсад ва вазифалар;
Мазмунли таркибий қисм умумий мақсад билан бирга, худди шундай аниқ вазифани қўядиган маънони акс эттиради.
Фаолиятли таркибий қисм – жараённи ташкил этиш ва бошқаришда бусиз белгиланган натижаларга эришиш мумкин бўлмаган педагоглар ва тарбияланувчиларнинг ўзаро ҳаракати ва уларнинг ҳамкорлиги. Мазкур таркибий қисм педагогик адабиётларда яна ташкилий ёки ташкилий-бошқарувли деб ҳам номланади. Жараённинг натижали таркибий қисми уни амалга ошиши самарадорлигини акс эттиради., қўйилган мақсад билан боғлиқликда мувафаққиятли ўзгаришларга олиб келиш билан характерланади. Профессор И.П.Раченко таълим тизимидаги таркибий қисм(компонент)ларни қуйидагича бўлиб кўрсатади: - тизим фаолиятини аниқлаштирувчи мақсад ва вазифалар; - таълим ва тарбия мазмуни мақсад ва вазифаларининг амалга ошишини таъмин-ловчи педагогик кадрлар; - тизимнинг илмий асосда ишлашини ташкил этувчи илмий кадрлар; - таълим олувчилар(таълим олувчилар); - моддий-техник таъминот; - тизим ва унинг самарадорлиги кўрсаткичларининг молиявий таъминоти; - шарт-шароит(психофизиологик, санитар-гигиеник, эстетик ва ижтимоий); - ташкил этиш ва бошқариш. Америкалик педагог Ф. Г. Кумбс қуйидагиларни таълим тизимининг асосий таркибий қисмлари деб ҳисоблайди: тизимнинг фаолиятини аниқлаштириб берувчи мақсад ва биринчи галдаги вазифалар; таълим олувчилар ҳамда тизимнинг асосий вазифаси ҳисобланмиш ўқитиш; тизим фаолиятини мувофиқлаштириш, раҳбарлик ва баҳолашни амалга оширувчи бошқариш; турли вазифалар билан боғлиқликда ўқув муддати ҳамда таълим олувчилар гуруҳининг тузилиши ва тақсимланиши; мазмун – энг асосийси, таълим олувчилар маълумотга эга бўлишлари шарт; ўқитувчилар; ўқув қўлланмалар: китоблар, доскалар, хариталар, фильмлар, лабораториялар ва бошқалар; ўқув жараёни учун зарур бўлган бино; технология – таълимда фойдаланиладиган барча метод ва усуллар; билимларни баҳолаш ва назорат қилиш: қабул қилиш, баҳолаш, имтиҳонлар, тайёргарлик сифати қоидалари; билимларни ошириш ва тизимни такомиллаштирши учун тадқиқот ишлари; таълим самарадорлиги кўрсаткичлари харажатлари. 2020 йил 23 сентябрда Ўзбекистонда Таълим тўғрисидаги янги қонун кучга кирди. Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасида фуқароларга таълим-тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини ва таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принсипларини белгилаш ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конститутсиявий ҳуқуқини таъминлашдан иборат. Ҳамда Ушбу Қонунда Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими, турлари ва шакллари белгилаб қўйилди. Унга кўра таълим тизими давлат таълим стандартларини мувофиқ давлат таълим талабларини, ўқув режалари ва ўқув дастурлари, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларини амалга оширувчи таълим ташкилотлари, таълим сифатини баҳолашни амалга оширувчи ташкилотлар ҳамда таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасалар ва таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларини, шунингдек уларнинг тасарруфидаги ташкилотларни ўз ичига олади. Республиканинг таълим тизими ягона ва узлуксиздир. Узлуксиз таълим қуйидаги таълим турларини ўз ичига олади: мактабгача таълим ва тарбия; умумий ўрта ва ўрта махсус таълим; профессионал таълим; олий таълим; олий таълимдан кейинги таълим; кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; мактабдан ташқари таълим. Download 44.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling