2-Мавзу. Тўплам ва вариацион қатор маълумотларни гуруҳлаш. Режа


Натижаларни сонли узлуксиз вариацияси гуруҳлаш


Download 237.88 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana30.04.2023
Hajmi237.88 Kb.
#1410707
1   2   3   4
Bog'liq
Тўплам ва вариацион қатор маълумотларни гуруҳлаш.

4. Натижаларни сонли узлуксиз вариацияси гуруҳлаш. 
 
Бундай натижаларни гуруҳлаштириш энг мураккабдир. Масалан турли турдаги 
25 та қуённинг оғирлиги ўлчаш натижасини олинган вариантлар 3 жадвалда 
берилган. олинган вариантлар жадвалга энг кичик қийматдан бошлаб энг катта 
қийматлар тартибли равишда жойлаштирилган, бунга ранжировка дейилади. 
Вариантларнинг энг катта қиймати 7,3 дан энг кичик қиймати 3,2 бўлиб, уларнинг 
фарқли 7,3- 3,2= 4,1 кг тенгдир. Шу интервални бир неча синфларга 
ажратишимиз керак. Агар берилган интервални 8 ёки 9 та синфга ажратадиган 
бўлсак, уларнинг ўлчами 0,5 кгни ташкил қилиши лозим. шундай қилиб, синфлар 
3,0-3,4; 3,5-3,9; 4,0-4,4; 4,5-4,9; 5,0-5,4; 5,5-5,9; 6,0-6,4; 6,5-6,9; 7,0-7,3 
Синфлар шкаласининг тўғри тузишга катта эътибор беришимиз лозим.
Биринчидан. Синфлар оралиғи барча синфлар учун бир хил бўлиши керак. 
Агар бошланғич синфда оралиқ 0,5 кг кейинчалик эса 1 кг ташкил қилаётган 
бўлса бу нотўғри бўлади.
Иккинчидан. Синфлар чегараларидан бир хил сонлар билан 
такрорланмаслиги керак, масалан 3,0-3,4, 3,4 бошланмаслиги керак. 
Масалан синфлар 4,0-4,5, 4,5-5,0, 5,0-5,5 5,5-6,0 деб ажратиладиган бўлса, 
4,5 ва 5,5 лар қайси синфга мансуб эканлиги ажратиб бўлмайди, улар ажратиш 
осон бўлиши учун 4,0-4,4, 4,5-4,9, 5,0-5,4 кўринишда синфларни ажратилса
мақсадга мувофиқ бўлади. 
Маълумотларни статистик қайта ишлаш учун нечта синфга ажратиш деган 


савол туғилади?
Улар тўпламнинг ҳажмига боғлиқ бўлади. 
Амалиётда қуйидаги кўринишда синфларга ажратиш мумкин. Масалан: 
Вариантлар сони синфлар сони
25-40------------------------------- 5-6 
40-60-------------------------------- 6-8 
60-100------------------------------- 7-10
100-200------------------------------ 8-12
200 дан катта---------------------- 10-15 
Узлуксиз вариацион қаторларни графикда ифодалашда гистаграм-
малардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. масалан, синфлар 3,0-3,9; 4,0-
4,9; 5,0-5,9------ бўлса, уларни гистограмма бўйича ифодалашда биринчи 
қийматни олсак етарли бўлади.

Download 237.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling