2-Мавзу. Тўплам ва вариацион қатор маълумотларни гуруҳлаш. Режа


Download 237.88 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana30.04.2023
Hajmi237.88 Kb.
#1410707
  1   2   3   4
Bog'liq
Тўплам ва вариацион қатор маълумотларни гуруҳлаш.



2-Мавзу. Тўплам ва вариацион қатор маълумотларни гуруҳлаш. 
 
Режа: 
 
1. Тўпламнинг характеристикалари. 
2. Сифат вариацияси натижаларини гуруҳлаш. 
3. Натижаларни сонли дискрет вариацияларни гуруҳлаш. 
4. Натижаларни сонли узлуксиз вариациясини гуруҳлаш. 
5. Вариантларнинг вариацион қаторларда тақсимот характери. 
 1. Тўпламнинг характеристикалари. 
 
Бир-биридан фарқ қилувчи шу билан бирга улар бир-бирига бирон 
томондан ўхшаш объектлар йиғиндисига тўплам дейилади. 
Тўплам хужаликдаги қорамол, жўжалар гуруҳи, кўлдаги окунь балиқлар. 
Тўплам тушунчасини фақат ҳайвонлар ва ўсимликларга тадбиқ қилинибгина 
қолмай, балки инсонларга ҳам тадбиқ қилинади. Булардан беморларга ҳам тадбиқ 
қилинади. 
Масалан қайси куни ёки қайси ойда туғилган болалар гуруҳи, газ 
молекулалари ва бошқалар. 
Умумий тўпламга генерал ёки бош тўплам дейилади. Таркибига барча 
объектларни мужассамлаштирувчи тўпламга бош тўплам дейилади. Назарий 
жиҳатдан бош тўпламга кирувчи объектлар сони чексизликка интилади. Масалан
ер шаридаги аҳолининг сони 7.10 
9
(7 миллиардан) ортиқ. Агар шу аҳолининг 
10 000 дан 1 таси юрак қон томирлари система касаллиги билан истроф чекаётган 
бўлса, улар 700 000 ни ташкил қилади, шу беморлар гуруҳи бош тўпламни 
ташкил қилади. бундай катта хажмга эга бўлган бош тўпламни ўрганишимизнинг 
ҳеч иложи йўқ. шунинг учун кичик ҳудудга тегишли бўлган беморлар гуруҳини 
бош тўплам деб оламиз. Бош тўпламдан ихтиёрий равишда танлаб олинган 
тўпламга танлама дейилади. Танланма иложи борича характеристикаси жиҳатдан 
бош тўпламни тўла акс эттирадиган бўлиши лозим. 
Бош тўпламнинг ўрганишнинг асосий вазифаси унинг статистик 
характеристикаларини ёки хоссаларини, шулар асосида бош тўпламнинг бошқа 
тўпламлардан фарқланишини ўрганиш ва олдиндан прогноз қилиш учун.
Маълумотни қайта ишлаш асосан вариацион қаторлар характерига боғлиқ 
бўлади. Вариантларнинг бир-биридан фарқи сифат жиҳатдан фарқланса, сифат 
кўрсаткичлари дейилади. 
Кўпчилик ҳолларда вариантлар сонли кўрсаткичлар билан фарқланади. 
сонли вариантлар икки турга бўлинади: узлукли (дискрет) ва узлуксиз бўлиб. 
Вариантлар узлукли бўлганда улар бир-биридан тасодифий ўзгарувчи 
бўлиб, айрим ҳоллари бутун сонли қийматларга эга бўлиб, улар ўртасида бир-


бирига ўтиш бўлмайди. масалан турли рангларга эга бўлган ҳайвонлари, 
гуллардаги липитка, қушлардаги умуртқалар сони ва ҳакозолар. Масалан 
буғдойнинг дони бир-биридан оғирлиги ва химиявий физикавий хоссалари билан 
фарқ қилади, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам буғдойнинг донидан иборатдир, у 
битта майдонда ўсган сўли эмас.

Download 237.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling