2-мавзу. ҚУрилиш ташкилотларида асосий воситалар
Download 0.69 Mb.
|
2-mavzu. Qurilish tashkilotlarida asosiy vositalar hisobi (1)
биринчидан, махсус қурилиш машина ва механизмларининг қиммат туриши улардан унумли ва самарали фойдаланиш талабини қўяди;
иккинчидан, қурилиш машина ва механизмларидан қурилиш ишларини бажаришда фақат тегишли босқичларда ва мақсадларда ишлатилиши улар иш фаолиятини ҳар бир қурилиш объекти бўйича ҳисобини олиб боришни тақозо этади; учинчидан, уларнинг қурилиш майдончаларига етказиб келиниши, ўрнатилиши ва ишлатилиши маълум техника ва меҳнат хавфсизликлари шартларига қатъий амал қилишни, махсус тайёргарликни, касбий маҳоратни, шунингдек бу мақсадлар учун қўшимча сарф-харажатларни талаб қилади. Таъкидлаш жоизки, республикамизда қурилиш машиналари ва механизмлари иш фаолиятини ҳисобга олиш учун махсус меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган эмас. Қурилиш ташкилотларида бугунги кунда қурилиш машиналари ва механизмлари иш фаолиятининг ҳисобига доир дастлабки ҳужжатлар, уларни тузиш, ишловдан ўтказиш собиқ СССР даврида тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга асосланилган ҳолда амалга оширилмоқда. Қурилиш машина ва механизмлари иш фаолиятини акс эттирувчи бошланғич ҳужжатлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: кўтариш крани иши ҳақида билдирги (ЭСМ -1 шакл); қурилиш машинаси йўл варақаси (ЭСМ-2 шакл); қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги (ЭСМ-3 шакл); қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги-наряд (ЭСМ-4 шакл); қурилиш машинаси (механизми) иши ҳисоби картаси (ЭСМ-5 шакл); қурилиш машиналари (механизмлари) иши ҳисоби журнали (ЭСМ-6 шакл); бажарилган ишлар (хизматлар) тўғрисида маълумотнома (ЭСМ-7 шакл). ЭСМ-1 шакл, ЭСМ-2 шакл, ЭСМ-3 шаклдаги ҳужжатлар балансида махсус қурилиш машиналари ва механизларига эга бўлган ва улар ёрдамида бошқа ташкилотларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган қурилиш ташкилотларида қўлланилади. Кўтариш крани иши ҳақида билдиргида (ЭСМ -1 шакл) унинг қайси объектда ишлагани ва бажарган ишининг турлари, миқдори, сарфлаган вақти ва бошқа маълумотлар келтирилади. Ушбу билдирги асосида кўтариш крани томонидан бажарилган ишнинг қиймати тўғрисида маълумотнома тузилади. Маълумотнома бош пудратчи томонидан имзоланади ва унинг муҳри билан тасдиқланади. Ушбу ҳужжат бош пудратчи ва кўтариш кранида ишларни бажарган ихтисослашган қурилиш ташкилоти ўртасида ҳисоб-китобларни амалга оширишга асос бўлади. Қурилиш машинаси йўл варақаси (ЭСМ-2 шакл) машинистга объектга етказиш олдидан тўлдирилади. Унда машинанинг номи, техник маълумотлари, машинистнинг исми-шарифи, унга берилган топшириқлар, топшириқни бажаришга киришиш ва уни якунлаш муддатлари кўрсатилади. Қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги (ЭСМ-3 шакл)да худди (ЭСМ -1 шакл)дагидек бошқа қурилиш машиналари (бетон қориш, экскаватор, бульдозер, гредер ваш у кабилар) томонидан ҳар бир объектда бажарилган ишларнинг турлари, миқдори, сарфлаган вақти ва бошқа маълумотлар келтирилади. Ушбу билдирги қурилиш машиналари томонидан бажарилган ишнинг қиймати тўғрисида маълумотномани тузишга асос бўлади. Бу маълумотнома ҳам бош пудратчи томонидан имзоланади, унинг муҳри билан тасдиқланади ҳамда бош пудратчи ва ихтисослашган қурилиш ташкилоти ўртасида ҳисоб-китобларни амалга оширишга асос бўлади. ЭСМ-4 шакл, ЭСМ-5 шакл ва ЭСМ-6 шаклдаги ҳужжатлар ўз балансида қурилиш машиналари ва механизмлари бўлган барча турдаги қурилиш ташкилотларида қўлланилади. Қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги-наряд (ЭСМ-4 шакл) натурал ўлчов бирликларида ўлчанадиган топшириқлар ва бажарилган ишларни расмийлаштириш ва ҳисобга олиш учун қўлланилади. Бу билдирги қурилиш ташкилотида қурилиш машиналари ва механизмлари учун масъул бўлган шахс томонидан бир нусхада тузилади ва машинстлар қўлига топширилади. Топшириқлар ва ишлар ҳақиқатда бажарилгач, буюртмачи корхона билдиргида топшириқ ва ишларни қабул қилиб олганлигини имзолайди ва муҳр билан тасдиқлайди. Ушбу билдирги нафақат бажарилган ишларни ҳисобга олишга, балки машинистларга иш ҳақини ҳисоблаш учун ҳам асос бўлиб ҳисобланади. ЭСМ-5 шакл ва ЭСМ-6 шаклдаги ҳужжатлар йирик ва кичик қурилиш машина ва механизмларининг ҳар кунлик иш фаолиятини ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун ишлатилади. Бажарилган ишлар (хизматлар) тўғрисида маълумотнома (ЭСМ-7 шакл) махсус қурилиш машиналари ва механизмлари томонидан бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. У пудратчи ва буюртмачилар (бош пудратчи ва субпудратчилар) ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун асос бўлувчи счёт-фактураларга илова қилинади. Қурилиш машиналари ва механизмлари томонидан бажарилган ишлар ушбу техника ёрдамида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар учун даромад олишнинг асосий манбаи ҳисобланади. Бундай ташкилотларда қурилиш машиналари ва механизмлари томонидан бажарилган ишлар уларни тасдиқловчи ҳужжатлар (ЭСМ-7, счёт-фактура) асосида ҳисобда қуйидагича акс эттирилади: Дебет 4010 «Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» Кредит 9030 «Бажарилган и шва хизматлардан олинган даромадлар» Қурилиш, қурилиш монтаж ва бошқа ишларни олиб бораётган пудратчи ташкилотларда қурилиш машиналари ва механизмлари томонидан бажарилган ишлар қиймати умумпудрат ишининг таркибий қисми ҳисобланади ва унинг таннархига киритилади. Қурилиш машиналари ва механизларини эксплуатация қилиш харажатларининг ҳисоби 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га мувофиқ пудратчи ташкилотлар қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатация қилиш харажатлари ҳисобини 2500 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётида олиб боришлари лозим. Қурилиш ташкилотлари ушбу мақсадда ўзларининг ишчи счётлар режасида махсус счётни, масалан, 2510 «Қурилиш машиналарини сақлаш ва эксплуатация қилиш харажатлари» счётини очишлари ҳам мумкин. Ушбу счётга қурилиш машина ва механизмларининг турлари ёки гуруҳлари бўйича алоҳида аналитик счётларни очиш мақсадга мувофиқ. Бу счётларнинг дебетида қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатация қилишга доир барча харажатлар гувоҳлик берувчи ҳужжатлар асосида тўпланади, кредитида эса сарфланган харажатларни ҳисобдан чиқарилиши, яъни уларнинг тегишли объект таннархига киритилиши акс эттирилади. Қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатация қилиш харажатлари ўз ичига қуйидаги моддаларни олади: қурилиш машиналари ва механизмларини бошқарувчи ходимлар (машинистлар, ҳайдовчилар)га ҳисобланган иш ҳақи; иш ҳақига нисбатан ижтимоий суғуртага ажратмалар; материал харажатлари (ёқилғи, мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар, хўжалик материаллари ваш у кабилар); амортизация харажатлари; жорий ва капитал таъмирлаш; турли хизматлар (электр энергия, сув, газ, иситиш, буғ, транспортировка, ижара ва бошқа хизмат турлари). Қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатациясига доир ушбу турдаги харажатлар ҳисобда қуйидагича акс эттирилади (2.4-жадвал): 2.4-жадвал Қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатация қилиш харажатларини счётларда акс эттириш
Қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатация қилиш харажатлари, одатда, улар ҳисобот даврида қайси объектда ишлатилган бўлса, ўша объект таннархига киритилади. Агар ҳисобот даврида қурилиш машиналари ва механизмларидан бир нечта объектларда фойдаланилган бўлса, у ҳолда ушбу харажатлар қурилиш объектлари ўртасида махсус ҳисоб- китоб асосида тақсимлаб чиқилади. Харажатларни қурилиш объектлари ўртасида тақсимлаб чиқиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: дастлаб ҳисобот даврида қурилиш машиналари ва механизмларига сарфланган жами харажатлар уларнинг ҳар бири бўйича юқорида келтирилган бухгалтерия ёзувлари асосида топиб олинади; қурилиш машиналари ва механизмларининг ҳисобот даврида барча объектларда ишлаган жами иш вақти (машина/соат) билдирги-нарядлар ва маълумотномалар асосида топилади; машина ва механизмларнинг 1 соатлик ишига тўғри келадиган харажат суммаси топилади, бунинг учун жами харажатлар жами ишланган машина/соат миқдорига бўлинади; бир соатга тўғри келувчи харажатларни машина ва механизмларни ҳар бир қурилиш объектида ҳақиқатда ишлаган вақтига кўпайтириш йўли билан улар таннархига киритиладиган харажатлар суммаси топилади. Мисол. Айтайлик, юқорида келтирилган жадвалдаги харажатлар қурилиш ташкилотида қурилиш ишлари олиб борилган учта объектга тааллуқлидир. Кўтариш кранининг иш вақти 240 соат ва у «А» объектга тегишли, бульдозернинг ишлаган жами иш вақти 200 соат, шундан: «А» объектга –96 соати, «Б» объектга 64 соати ва «В» объектга 40 соати тегишли. Бўёқ пургагич аппаратидан фойдаланиш вақти 150 жами соат, унинг 86 соат «Б» объектга ва 64 соати «В» объектга тегишлидир. Ушбу маълумотларга ва юқорида изоҳи берилган тартибга асосан қурилиш машиналари ва мехаизмларини эксплуатация қилиш харажатлари қурилиш объектлари бўйича қуйидагича тақсимот қилинади (2.5-жадвал). 2.5-жадвал Қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатация қилиш харажатларининг қурилиш объектлари ўртасидаги тақсимоти
Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling