2-мавзу. ҚУрилиш ташкилотларида асосий воситалар
Download 0.69 Mb.
|
2-mavzu. Qurilish tashkilotlarida asosiy vositalar hisobi (1)
0810 «Тугалланмаган қурилиш» счётининг дебетида қурилиш ташкилотлари томонидан сарфланган капитал қуйилмалар тўғрисида маълумотлар жамланади, кредитида эса капитал инвестиция суммасини асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилиши акс эттирилади. Счётнинг қолдиғи дебет томонида бўлиб, у тугалланмаган қурилишга тўғри келадиган капитал қуйилмалар суммасини кўрсатади.
0820 «Асосий воситаларни сотиб олиш» счётининг дебетида таъминотчидан қабул қилинган асосий воситанинг қиймати, шунингдек уни ташиб келтириш, ўрнатиш, монтаж қилиш ва бошқа харажатлар акс эттирилади, кредитида эса счётнинг дебетида тўпланган суммани асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилиши кўрсатилади. Дебет ва кредит оборотлари суммалари тенг бўлганлиги учун бу счёт сальдога эга бўлмайди. 0890 «Бошқа капитал қуйилмалар» счётида юқоридаги счётларга киритилмаган капитал инвестициялар, жумладан асосий воситаларни кенгайтиришга, реконструкция ва модернизациясига сарфланган капитал қуйилмалар ҳисобга олинади. Бу характердаги қуйилмаларнинг суммалари кенгайтириш, реконструкция ва модернизация қилиш далолатномалари асосида ҳаракатда бўлиб келган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилади. Қурилиш ташкилотларига асосий воситалар юқори ташкилотдан, бошқа юридик ва жисмоний шахслардан бепул келиб тушиши ҳам мумкин. Бундай асосий воситалар шартномалар, счёт-фактуралар, қабул қилиш-топшириш далолатномалари асосида қабул қилинади. Ушбу ҳужжатлар асосида бепул олинган асосий воситаларга қуйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади: Дебет 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счётлари» Кредит 8530 «Қайтариб бермаслик шарти билан олинган мол-мулк» Бепул берилган асосий воситаларни ташиб келтириш харажатлари уларнинг бошланғич қийматига киритилади ва бу ҳисобда қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади: Дебет 0890 «Бошқа капитал қуйилмалар» Кредит 6990 «Бошқа мажбуриятлар» Бир вақтнинг ўзида: Дебет 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счетлари» Кредит 0890 «Бошқа капитал қуйилмалар» Қурилиш ташкилотларига таъсис ҳужжатлари (устав, таъсис шартномаси)га асосан таъсисчилардан қабул қилинган асосий воситалар счет-фактура ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжатлар асосида қуйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади: Дебет 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счётлари» Кредит 4610 «Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари» Чет эл инвесторларидан таъсис бадали сифатида корхона рўйхатдан ўтгандан кейинги саналарда келиб тушган асосий воситалар бўйича валюта курсини ўзгариши сабабли қўшилган капитал вужудга келади. Бундай ҳолда корхона рўйхатдан ўтган санадаги курс бўйича таъсисчидан қабул қилиб олинган асосий восита қийматига юқорида келтирилган ёзув берилади. Ҳақиқатда келиб тушган сана ва корхона рўйхатга олинган санадаги курслар ўртасидаги фарқ суммаси корхонанинг қўшилган капиталига олиб борилади ва унга қуйидаги ёзув қилинади: Дебет 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счётлари» Кредит 8420 «Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқлари» Қурилиш ташкилотларида асосий воситаларни қайта баҳолаш икки усулда, яъни бозор баҳоларидан келиб чиққан ҳолда тўғридан тўғри эски қийматни бозор қийматигача етказиш ёки эски қийматни белгиланган коэффициентларга кўпайтириш йўли билан янги қийматга чиқиш усулларида амалга оширилади. Янги ва эски қийматлар ўртасидаги фарқ қайта баҳолаш қийматини ташкил этади. Ушбу сумма ижобий сон билан чиқса, у асосий воситаларнинг қийматини оширилганлигини, манфий сон билан чиқса, у асосий воситалар қийматини пасайтирилганлигини билдиради. Қайта баҳолаш натижаси инвентаризация қайдномаси асосида ҳисобда акс эттирилади. Асосий воситаларнинг қиймати оширилганда, янги ва эски бошланғич қийматлар ўртасидаги ижобий фарқ бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: Дебет 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счётлари» Кредит 8510 « Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» Қайта баҳолашда мос равишда асосий воситанинг жамланган эскириш суммаси ҳам юқорида келтирилган икки усулнинг бири бўйича қайта ҳисобланади. Эскириш суммаси оширилганда унга қуйидаги ёзув қилинади: Дебет 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» Кредит 0211- 0290 «Асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби счётлари» Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати қайта баҳолашда пасайтирилганда янги ва эски қийматлар ўртасидаги салбий фарқ суммаси икки усулда ҳисобдан чиқарилади. усул. Қурилиш ташкилотида олдиндан асосий воситаларни қайта баҳолаш натижасида резерв капитали шакллантирилган бўлса, у ҳолда пасайтирилган қиймат шу резерв капитали эвазига ҳисобдан чиқарилади. Бунда, мос равишда, қуйидаги ёзувлар қилинади: а) бошланғич қийматлар ўртасидаги салбий фарқ суммасига: Дебет 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» Кредит 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счётлари» б) эскириш суммалари ўртасидаги салбий фарқ суммасига: Дебет 0211- 0290 «Асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби счётлари» Кредит 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» усул. Резерв капитали мавжуд бўлмаган ҳолда қўлланилади. Бу ҳолда қайта баҳолаш натижасида асосий воситаларнинг қийматлари ўртасидаги салбий фарқ суммаси қурилиш ташкилоти харажатига олиб борилади ва у ҳисобда қуйидагича акс эттирилади: а) бошланғич қийматлар ўртасидаги салбий фарққа: Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» Кредит 0111- 0190 «Асосий воситалар ҳисоби счётлари» б) эскириш суммалари ўртасидаги салбий фарққа (сторно ёзуви ) Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» Кредит 0211- 0290 «Асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби счётлари» Қурилиш ташкилотларида асосий воситалар уларнинг сотилиши, тугатилиши, бепул берилиши, таъсис бадали сифатида киритилиши ва бошқа чиқимлари ҳисобидан камайиши мумкин. Ушбу операциялар ҳисобда қуйидаги бухгалтерия ўтқазмалари билан акс эттирилади (2.3-жадвал). 2.3-жадвал Қурилиш ташкилотларида асосий воситалар чиқимига доир операцияларни счётларда акс эттириш
Умумдавлат солиқларини тўловчи қурилиш ташкилотларида сотилган асосий воситаларнинг сотиш қиймати (Сқ) қолдиқ қиймат (Ққ)дан катта бўлса (Сқ Ққ), у ҳолда улар ҚҚС тўловчи ҳисобланади. Агар сотиш қиймати (Сқ) қолдиқ қиймат (Ққ)дан кичик бўлса (Сқ Ққ) ёки улар ўзаро тенг бўлса ( Сқ = Ққ), у ҳолда қурилиш ташкилотлари ҚҚС тўловчи ҳисобланмайдилар. Асосий воситаларни таъсис бадали сифатида киритилиши ҳам Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСга тортилмайди. Асосий воситаларни сотишдан кўрилган зарарлар, агар бу асосий воситалар 3 йилдан кам ишлатилган бўлса, Солиқ кодексига мувофиқ (22– модда) фойда солиғи бўйича солиқ базасига қайта қўшилади. Асосий воситаларни тугатиш уларнинг тўлиқ амортизация қилинганлиги ёки қилинмаганлигидан қатъий назар эксплуатация қилиш ҳолати йўқотилган ҳолларда амалга оширилади. Бунинг учун қурилиш ташкилоти раҳбари буйруғи билан ликвидация комиссияси тузилади. Ликвидация комиссияси таркибига корхона ходимларидан ташқари қизиқувчи органлар (ҳокимият ва бошқалар) вакиллари ҳам киритилиши мумкин. Комиссия ликвидация натижаларини махсус ликвидация далолатномаси (ОС-4 шакл) билан расмийлаштиради. Ушбу далолатнома ликвидация натижаларини бухгалтерия ҳисоби счётларида юқорида келтирилган тартибда акс эттиришга асос бўлади. Қурилиш машиналари ва механизлари иш фаолиятининг ҳисоби Қурилиш ташкилотларида махсус машина ва механизлар иш фаолиятини алоҳида ҳисобга олиб боришнинг объектив ва субъектив сабаблари мавжуд. Уларнинг асосийларига қуйидагиларни киритиш мумкин: Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling