2-мавзу. ҚУрилиш ташкилотларида асосий воситалар
Download 0.69 Mb.
|
2-mavzu. Qurilish tashkilotlarida asosiy vositalar hisobi (1)
Ушбу тақсимот асосида аниқланган харажатлар мос равишдаги қурилиш объектлари таннархига киритилади ва 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётига очилган тегишли аналитик счётларда акс эттирилади. Қурилиш ташкилотларида асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш усулларини қўллаш хусусиятлари Қурилиш ташкилотлари бошқа хўжалик юритувчи субъектлар сингари асосий воситалари бўйича уларнинг эскиришини 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»да назарда тутилган усуллар бўйича умумбелгиланган амортизация меъёрлари асосида ҳисоб-китоб қилишлари лозим. Асосий воситалар турлари ёки гуруҳлари бўйича эскириш ҳисоблашнинг танлаб олинган усуллари, шунингдек қўлланиладиган амортизация меъёрларининг аниқ миқдорларини қурилиш ташкилотлари ўзларининг ҳисоб сиёсатида белгилаб олишлари мумкин. Қуйида қурилиш ташкилотлари хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уларда эскириш ҳисоблаш усулларини айрим асосий воситалар турлари бўйича қўллаш тартибига тўхталамиз. Бир маромда эскириш ҳисоблаш усули. Бу усулни қўллаш чекланмаган. Лекин, уни қурилиш ишларини олиб борилишига фаол таъсир ўтказмайдиган асосий воситалар бўйича қўллаш, одатда, мақсадга мувофиқ бўлади. Чунончи, бу усулни бино ва иншоатлар, мебель ва офис жиҳозлари, компьютерлар бўйича қўллаш мумкин. Ушбу усулнинг моҳияти шундаки, унда асосий воситанинг амортизацияланадиган қиймати бўлиб: (1) бошланғич қиймат ёки чамаланган тугатиш қиймати чегириб тошлангандан кейин қолган бошланғич қиймат ҳисобланади; (2) йиллик амортизация суммаси амортизациялана-диган қийматни белгиланган йиллик амортизация меъёрига кўпайтириш ва 100 фоизга бўлиш, ойлик амортизация суммаси эса йиллик амортизация суммасини 12 га бўлиш йўли билан топилади. Мисол. Бинонинг бошланғич қиймати 10000000 сўм дейлик. Тугатиш қиймати 1-ҳолатда 10 фоиз миқдорида белгиланган, 2-ҳолатда эса кўзда тутилмаган. Йиллик амортизация меъёри – 5 фоиз. Демак, бинонинг амортизацияланадиган қиймати 1-ҳолатда 9000000 сўмни (10000000- 10000000*10%), 2-ҳолатда эса 10000000 сўмни ташкил этади. Йиллик амортизация суммаси 1-ҳолатда 450 минг сўмни (9000000*5%), 2-ҳолатда эса 500000 сўмни (10000000*5%) ташкил этади. Ойлик амортизация суммаси 1-ҳолатда 37500 сўмни (450000/12), 2-ҳолатда эса – 41667 сўмни (500000/12)ни ташкил қилади. Бу усулга кўра қурилиш ташкилотида 20 йилдан сўнг 1-ҳолатда бинонинг 9000000 сўмлик бошланғич қиймати тўлиқ тикланади, 1000000 сўмлик қиймати тикланмасдан қолади. 2- ҳолатда эса бинонинг қиймати 20 йилдан сўнг тўлиқ тикланади. Иш ҳажмига мутаносиб ҳисоблаш усули. Бу усулни, одатда, қурилиш ишларини олиб борилишига фаол таъсир ўтказадиган асосий воситалар бўйича қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунончи, уни қурилиш машиналари ва механизмлари, транспорт воситалари бўйича қўллаш мумкин. Ушбу усулда асосий воситанинг амортизацияланадиган қиймати бўлиб ҳам бошланғич қиймат ёки чамаланган тугатиш қиймати чегириб тошлангандан кейин қолган бошланғич қиймат ҳисобланади. Йиллик амортизация суммаси амортизацияланадиган қийматни 1 бирлик бажариладиган ишга тўғри келадиган амортизация меъёрига кўпайтириш йўли билан топилади. Мисол. Краннинг бошланғич қиймати 40000000 сўм дейлик. Тугатиш қиймати 1-ҳолатда 5 фоиз, яъни 2000000 сўм белгиланган, 2-ҳолатда эса кўзда тутилмаган. Краннинг иш фаолияти унинг фойдали хизмат муддатида (айтайлик,10 йил ичида) ишлаган вақт миқдори билан ўлчанади. Ушбу вақт миқдори 20000 соат, краннинг ҳақиқатда ишлаган вақти билдирги-наряд бўйича биринчи йилда 3000 соат, дейлик. Юқоридаги маълумотлар асосида кран бўйича амортизация қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади. Биринчи ҳолатда. (1) 1 соатлик амортизация меъёри 1900 сўм (38000000/20000); (2) биринчи йилда ҳисобланадиган амортизация суммаси 5700000 сўм (1900*3000). Иккинчи ҳолатда. (1) 1 соатлик амортизация меъёри 2000 сўм (40000000/20000); (2) биринчи йилда ҳисобланадиган амортизация суммаси 6000000 сўм (2000*3000). Қурилиш машиналари ва механизмлари бўйича ҳисоб-китоб қилинган эскириш суммаси қурилиш ташкилотларида уларнинг қайси объектларда ишлаганлигига қараб ўша объектларнинг таннархига киритилади. Эскиришни иш ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаш усулини транспорт воситалари бўйича қўллашда иш бирлиги бўлиб, улар томонидан бажарилган юк айланмаси (т/км), босиб ўтилган йўл (км) ёки наряда бўлган иш вақти (соат) ҳисобланади. Эскиришни ҳисоблашнинг кумулятив усули. Ушбу усулда асосий воситанинг амортизацияланадиган қиймати бўлиб ҳам бошланғич қиймат ёки чамаланган тугатиш қиймати чегириб тошлангандан кейин қолган бошланғич қиймат ҳисобланади. Йиллик амортизация суммаси амортизацияланадиган қийматни амортизация меъёрига кўпайтириш йўли билан топилади. Амортизация меъёри сифатида хизмат йиллари сонини хизмат йиллари сонларининг йиғиндисига нисбати олинади. Фақат ушбу нисбат бирлик қўлланишда тескари ҳолда ишлатилади. Мисол. Краннинг бошланғич қиймати 40000000 сўм дейлик. Тугатиш қиймати 1-ҳолатда 5 фоиз, яъни 2000000 сўм белгиланган, 2-ҳолатда эса кўзда тутилмаган. Краннинг хизмат муддатида 10 йил. Хизмат йиллари сонлари йиғиндиси 55 (1+2+3+4+5+6+7+8+9+10), мос равишда амортизация ҳисоблашда меъёр сифатида олинган сонлар нисбати:1-йил учун 10/55; 2-йил учун 9/55, 3-йил учун 8/55 ва шу тарзда 10-йил учун 1/55. Юқоридаги маълумотлар асосида кран бўйича амортизация қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади. Биринчи ҳолатда. 1-йил учун 6909090 сўм (38000000*10/55; 2-йил учун 6218182 (38000000*9/55) ва шу тарзда 10-йилда 690909 (38000000*1/55). Иккинчи ҳолатда. 1-йил учун 7272727 сўм (40000000*10/55; 2-йил учун 6545454 (40000000*9/55) ва шу тарзда 10-йилда 727273 (40000000*1/55). Кўриниб турибдики, кумулятив усул юқорида келтирилган иккита усулдан фарқли ўлароқ асосий воситаларни тезлаштирилган ҳолда амортизация қилинишига олиб келади. Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига мувофиқ кумулятив усулни қўллаш мол-мулк солиғини кам тўлашга олиб келади, чунки ушбу солиқ базаси бўлиб асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати ҳисобланади. Бироқ, кумулятив усул бўйича ҳисобланган амортизация суммаси, агар у бир маромда ҳисоблаш усулида ҳисобланган эскириш суммасидан катта бўлса, у ҳолда ўртадаги фарқ суммаси даромад (фойда) солиғи базасига қайта қўшилади. Эскиришни қолдиқ қийматдан ҳисоблаш усули. Ушбу усулда асосий воситанинг амортизацияланадиган қиймати бўлиб бошланғич қиймат ҳисобланади. Йиллик амортизация суммаси белгиланган йиллик амортизация меъёрининг икки баравари миқдорида топилади. Чунончи, биринчи йилда у бошланғич қийматдан, кейинги йиллардан бошлаб эса йил охирига қолган қолдиқ қийматдан ҳисобланади. Хизмат муддатининг охирги йилида амортизация суммаси тугатиш қийматидан ташқари бўлган миқдорда ҳисобланади. Мисол. Краз юк ташиш машинасининг бошланғич қиймати 12000000 сўм дейлик. Тугатиш қиймати 200000 сўм. Хизмат муддати 5 йил, йиллик амортизация меъёри 20 %. Юқоридаги маълумотлар асосида КРАЗ юк ташиш машинаси бўйича амортизация ушбу усулда қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади (2.6-жадвал). 2.6-жадвал Юк ташиш машиналари бўйича эскиришни қолдиқ қийматдан ҳисоблаш усули
Қурилиш ташкилотларида ишлаб чиқариш мақсадидаги барча асосий воситаларнинг ҳисобланган эскириши суммасини бевосита асосий ишлаб чиқариш счётига олиб бориб бўлмайди. Бунга сабаб шундаки, ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситалар қурилиш ташкилоти томонидан олиб борилаётган барча қурилиш ишларига бир вақтнинг ўзида хизмат қилиши мумкин. Шу боис, ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситаларга ҳисобланган амортизация суммалари дастлаб 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётида ёки 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётида алоҳида очилган аналитик счётларда акс эттирилади. Ҳисобот ойи охирида юқоридаги счётларда акс эттирилган амортизация ажратмалари қурилиш ишлари олиб борилаётган объектлар ўртасида махсус ҳисоб-китоб асосида тақсимланади. Амортизация харажатларини қурилиш объектлари ўртасида тақсимлаб чиқиш турли усулларда амалга оширилиши мумкин. Улар ичида энг кенг тарқалганлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: амортизация суммасини ҳар бир объект бўйича олинган соф тушумнинг жами соф тушумдаги ҳиссасига қараб тақсимлаш; амортизация суммасини асосий воситаларнинг ҳисобот даврида ҳар бир объектда ишлаган иш вақти (бажарган иши)ни жами ишлаган иш вақтидаги (ёки жами бажарган ишларидаги) ҳиссасига қараб тақсимлаш; 3)амортизацияси суммаси қурилиш ташкилотлари ҳисоб сиёсатида белгиланган бошқа тартибларда тақсимлаш. Ушбу маълумотларга ва юқорида изоҳи берилган тартибга кўра ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситалар амортизацияси тақсимотини қуйидагича ҳисоб-китоб қилиш мумкин (2.7-жадвал). Бундай тақсимот маълумотлари РТ-7 шаклдаги ишлов қайдномасида ўз аксини топади. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling