2-мавзу. ҚУрилиш ташкилотларида асосий воситалар


Download 0.69 Mb.
bet3/9
Sana04.11.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1745139
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-mavzu. Qurilish tashkilotlarida asosiy vositalar hisobi (1)

0140 «Мебел ва офис жиҳозлари» счётида шкафлар, стол ва стуллар комплекти, доскалар, сейфлар, ёзув машинкалари, факс, нусха кўчириш аппаратлари, уяли алоқа воситаларининг ҳисоби юритилади.
0150 «Компьютер ускунаси ва ҳисоблаш техникаси» счётида компьютерлар ва уларга ўрнатиладиган периферия қурилмалари (принтер, сканер, модем ва бошқалар)нинг ҳисоби олиб борилади.
0160 «Транспорт воситалари» счётида юк ва одам ташувчи автомашиналар, вагонлар, автобуслар, тракторлар, прицеплар ва бошқа транспорт воситалари ҳисобга олинади.
Асосий воситаларнинг аналитик ҳисоби 13-журнал-ордерда, шунингдек ҳар бир инвентар объектнинг коди (тартиб номери) бўйича карточкаларда ёки китобда (ОС-7 шакл «Асосий воситаларни ҳисобга олиш инвентар карточкаси», ОС-9 «Асосий воситаларнинг инвентар рўйхати») юритилади. Ушбу карточка ва китоблар асосий воситалар келиб тушганда очилади ва уларнинг бутун фойдали хизмат муддати даври давомида сақланади.
Қурилиш ташкилотларида асосий воситалар янги капитал инвестицияларни киритиш, бепул олиниши, таъсис бадали сифатида кирим қилиниши эвазига кўпайиши, шунингдек уларнинг бошланғич қиймати қайта баҳолаш ҳисобидан ошиши мумкин.
Капитал инвестициялар – бу қурилиш ташкилотларининг янги объектларни қуришга, эски объектларни кенгайтириш, реконструкция ва
модернизация қилишга, шунингдек асосий воситаларни сотиб олишга сарфлаган маблағлари мажмуаси. Халқаро стандартларда ва Ўзбекистон Республикасининг миллий стандартларида (5-сон БҲМС) бу характердаги харажатлар асосий воситаларнинг бошланғич қийматини кўпайтирадиган харажатлар деб тан олинади.
Капитал инвестициялар характерига кўра ички инвестиция ҳисобланади, улар бевосита қурилиш ташкилоти қудратини оширишга йўналтирилган маблағлардир.
Қурилиш ташкилотлари ўз мақсадларидаги капитал инвестицияларни икки усулда амалга оширишлари мумкин: пудрат усулида ва хўжалик усулида. Ушбу усулларда амалга оширилган капитал инвестицияларнинг ҳисоби 0810 «Тугалланмаган қурилиш», 0820 «Асосий воситаларни сотиб олиш», 0890 «Бошқа капитал қуйилмалар» счётларида олиб борилади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling