2-мавзу: Ўқув жараёнини лойиҳалаштириш


«Таҳлил» босқичи шахсга ўзлаштирилган билимларни таҳлил қилиш имконини беради. «Баҳолаш»


Download 82.24 Kb.
bet5/9
Sana07.04.2023
Hajmi82.24 Kb.
#1340434
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-мавзу маъруза матн

«Таҳлил» босқичи шахсга ўзлаштирилган билимларни таҳлил қилиш имконини беради.
«Баҳолаш» даражаси энг юқори босқич ҳисобланади. Бу босқич олинган билимлар асосида маълум қадриятларга тааллуқли ҳолатларин баҳолаш, қарор қабул қилиш, муаммоларни ҳал қилиш ва баҳолаш мезонларини яратиш кўникмаларини ўзлаштиришни назарда тутади.
Шуни таъкидлаш лозимки, ҳар бир даража ўзидан олдинги даражадаги билимларни ўзлаштиришни тақозо этади.
2. Психомоторик ўқув мақсадлари соҳаси. Бу ўқув мақсадлари соҳаси амалий иш хатти-ҳаракатлар орқали ҳосил қилинадиган кўникма ва малакаларни эгаллашни кўзда тутади. Бунда психика орқали бошқариладиган мускул ҳатти-хатти-ҳаракатлари (моторик хатти-ҳаракатлар) амалга ошади. Амалий фаолият олиб бориш, мисол учун, бирор асбобни ишлата олиш малакасига эга бўлиш психомоторик ўқув мақсадлари соҳасига тааллуқлидир. Ушбу ўрганиш соҳаси инсон мияси томонидан бошқариладиган хатти-ҳаракатларни ифодалайди. Улар эса, ўз навбатида, моторик (мускул хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ) кўникмаларни талаб этади. Психомоторик хатти-ҳаракатлар оддий, ўрта ва комплекс хатти-ҳаракатларга ажратилиши мумкин.
3. Аффектив ўқув мақсадлари соҳаси. Аффектив ўқув мақсадлари соҳаси, шахснинг уни ўраб турган атроф-муҳитга нисбатан муносабати, бошқа кишилар билан ўзаро муомаласи, шахсий фазилатлари, жамоат жойларида ўзини тутиши каби умуминсоний қадриятларни ўзлаштириши билан боғлиқ бўлган кўникмаларни эгаллашни назарда тутади. Уни аниқлашда маслак, манфаат, муносабат, қадрият, интизом, дунёқараш, хавфсизлик (хусусан, меҳнат хавфсизлиги) каби эмоционал ҳолатлардан келиб чиқилади.
Хулоса қилиб айтганда, ихтиёрий таълим жараёнининг мақсади ҳар учала ўқув мақсадларидан иборат бўлади. Назарий дарсда кўпроқ когнитив соҳа, амалий таълимда эса кўпроқ психомоторик соҳа бўйича билимларни эгаллашга эътибор қаратиш лозим. Аффектив соҳага кўпинча унча эътибор берилмасдан келинар эди. Шахс камолотига янгича назар билан қаралаётган ва катта эътибор берилаётган бугунги кунда бу соҳа янада катта аҳамият касб этиб бормоқда.
Натижа аниқ ўлчаб кўрилиши мумкин. Биз қанчалик ўз мақсадларимизни аниқлаштира олсак, шунчалик уларга эришилишига яқинлашамиз. Амалий машғулотларга доир ўқув мақсадларини ифодалашда қуйидагиларга эътибор бериш керак:

    1. Аниқ қўйилганлигига;

    2. Ўлчанадиганлигига;

    3. Эришиб бўладиганлигига;

    4. Реаллиги, амалга ошириш мумкинлигига;

    5. Вақт жиҳатдан белгиланганлигига



Download 82.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling