2-мавзу: Ўқув жараёнини лойиҳалаштириш
Таълим мазмунини белгилайдиган хужжатлар
Download 82.24 Kb.
|
2-мавзу маъруза матн
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқув режасида
- Ўқув дастури
Таълим мазмунини белгилайдиган хужжатлар Таълим мазмуни норматив ҳужжатлар: ўқув режаси, ўқув дастури ва дарсликларда кўрсатилган.
Ўқув режаси: давлат ҳужжатидир. Ўқув режаси барча таълим муассасаларида сўзсиз амал қилиниши лозим бўлган давлат ҳужжатидир. Ўқув режаси тегишли таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади. Ўқув режасида: - ўқув йилининг бошланиши ва тугаш вақти, бериладиган таътилларнинг куни, таълим муассасасида ўтилиши керак бўлган фанларнинг тизими; - ўрганилаётган фанларнинг рўйхати ва бўлиниши (тақсим қилиниши); - фанларнинг асосий ва факультативларга бўлиниши; - ҳар бир синфда ўқув фанларини ўрганишда ҳафталик ва йиллик тақсим қилиниши соати кўрсатилган бўлади. Ўқув дастури ўқув режаси асосида ҳар бир ўқув фани учун тузилади. Ўқув дастури ҳар бир ўқув фанини ўқитиш учун ажратилган билим ҳажми, тизими ва ғоявий-сиёсий йўналишини аниқлаб берадиган ҳужжатдир. Ўқув дастурида ўқув йили давомида ҳар қайси синфда алоҳида фанлар бўйича ўқувчиларга бериладиган илмий билим, кўникма ва малакаларнинг ҳажми белгилаб берилади. Дастурда ҳар қайси ўқув фанларининг мазмуни изчиллик билан ёритилади ва таълим мавзулар орқали кўрсатилади. 3.Ўқув мақсадлари. Ўқув мақсадлари муайян таълим жараёни якунида таълим олувчи томонидан ўзлаштирилиши, янги ҳосил қилининиши лозим бўлган билим, иш –ҳаракат усуллари билан боғлиқ бўлган амалий топшириқни уддалай олиш маҳорати Ҳар қандай ўқув машғулоти дарс олдиндан белгиланган муайян ўқув натижаларига эришиш мақсадида амалга оширилади. Агар дарснинг мақсадлари аниқланмасдан ўтказилса, у ҳолда унинг мазмуни ва дидактик тузилиши у ёки бу даражада тасодифга боғлиқ бўлади. Бу эса ўз навбатида «аравани қуруқ олиб қочишга» олиб келади. Назарий ва амалий машғулотларнинг мақсадлари аниқ бўлган тақдирдагина, уларнинг мазмунини белгилаш ва уларни дидактик нуқтаи назардан ишлаб чиқишга киришиш мумкин. и. Ҳар бир назарий ва амалий машғулотнинг ўқув мақсадлари олдиндан аниқланиши лозим. Аниқланган ўқув мақсадлари дарс мазмуни бўйича қайси назарий материалларни танлаш, уни ўтказиш бўйича қандай методик ва дидактик имкониятлардан фойдаланиш лозимлигини белгилаб беради. Шундай қилиб, ҳар қандай ўқув мақсадлари таълим-тарбия жараёнида унинг мазмуни, методлари ва воситаларини белгилаб беради . Download 82.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling