2-мавзу: Ўқув жараёнини лойиҳалаштириш


Download 82.24 Kb.
bet8/9
Sana07.04.2023
Hajmi82.24 Kb.
#1340434
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-мавзу маъруза матн

4. Кўп омиллилик тамойили. Ҳар бир таълим жараёни бир қатор объектив ва субъектив омиллар таъсирида амалга ошади. Улар сирасига ўқитувчи ва тингловчиларнинг ижтимоий–иқтисодий ҳаёт шароитлари, таълим муассасалари атрофидаги ижтимоий ишлаб чиқариш ва табиий иқлим муҳити, ўқув муассасасининг ўқув-моддий базаси, ўқитувчиларнинг касбий малака даражаси, таълим муассасаси ёки маълум синфдаги маънавий–психологик муҳит, тингловчиларнинг ўқув имкониятлари, синфнинг интеллектуал салоҳияти, жамоанинг шахслараро муносабатлари киради. Таълим жараёнини лойиҳалашда ўқитувчи ана шу омилларни ҳисобга олиши зарур.
5. Тингловчи шахсини таълим жараёнига мослаштириш тамойили. Бола мактаб остонасига қадам қўйганидан бошлаб унинг фаолият кўлами (ўз-ўзига хизмат, меҳнат, дам олиш тарзида) кенгаяди. Бу каби фаолият кўникмаларини эгаллаши натижасида ижтимоий тажрибага эга бўлиб боради. Шунинг учун таълим жараёнининг самарали бўлиши, уни лойиҳалашда таълим мазмуни ва бошқа фаолият моделлари ҳисобга олиниши, уларни тингловчилар кундалик ҳаёт фаолиятида эгаллаб бориши таъминланиши зарур.
Айни вақтда умумий таълим муассасаларида шахсни ривожлантириш ва уни ижтимоий ҳаётга мослаштириш муайян қонуниятларга мувофиқ психолог ва социологларнинг иштироклари (психопедагогик ташхис хулосаси) асосида амалга оширилади.
6. Таълим жараёнида табиий ривожланиш ва ижтимоийлашув тамойили. Табиий жараёнлар моҳиятини билиш таълим жараёнини самарали, тингловчиларнинг ёш хусусиятлари, сензитив ривожланиш даврлари, ривожланишнинг кейинги босқичига ўтиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш имконини беради. Тамойилнинг мазмуни таълимни ижтимоийлаштириш, тингловчилар томонидан ижтимоий тажрибани индивидуал қонуниятлар асосида ўзлаштирилиши билан изоҳланади.
Таълим жараёнини лойиҳалашда ўқитувчи лойиҳачи ва бажарувчи сифатида лойиҳани амалга оширишнинг қулай йўлини танлайди. Лойиҳалашда тингловчини ўқув фаолиятига йўналтирувчи усуллар, мустақил таълим шакли, ўз-ўзини ривожлантириш ва ўзини ҳурмат қилиш имкониятларини аниқлаш зарур.
Ўқув жараёнларини лойиҳалаштиришда таълим мазмунини, таълим мақсади, кутилаётган натижани тўғри белгилаш, таълим методлари, шакллари ва воситаларини тўғри танлаш, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолашни аниқ мезонлари олдиндан ишлаб чиқиш, машғулотга ажратилган вақт ичида уларни тўғри амалга ошириш ва бир-бири билан уйғунлашувига эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқдир.
Машғулотларга тайёргарлик кўришнинг асосий босқичи- ўқув жараёнини лойҳалаштиришдир. у қуйидаги босқичлардан иборат:

  1. дарс мақсад ва натижаларини белгилаш;

  2. назорат топшириқлари ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;

  3. дарс ресурсларини танлаш;

  4. ўқитиш ва ўқиш стратегиясини белгилаш;

  5. дарс турини танлаш;

  6. дарснинг технологик харитасини ишлаб чиқиш

Дарс мақсад ва натижаларни белгилаш-ўқитиш ва ўқиш жараёнларининг энг муҳим омили. таълим жараёни, айнан шундан бошланади. у ДТС талабларидан келиб чиқиб аниқланади. дарснинг мақсади ўқитув ўқувчига қандай билим, кўникма ва малакаларни бериши керак эмас, балки ўқувчилар бу дарсдан қандай билим, кўникма ва малакаларни эгаллашиларидан келиб чиқиб ёзилиши лозим. дарс мақсади ўқитувчи ва ўқувчиларниниг умумий натижаларга қараб ҳаракатланишини белгилайди. шунга кўра уни ташхисли ифодалаш керак яъни аниқ бўлиши керакки, унда қуйидагиларга эришиш:
шундай дидактик жараёни кўриш керакки, ушбу таълим мақсадини маълум шароитларда ва белгиланган вақт ичида эришишга таъминлашни кафолатлаши;
ўқитиш жараёни якуни бўйича мақсадни амалга ошириш даражаси тўғрисида конкрет хулоса қилиш мумкин бўлсин. бундан келиб чиққан ҳолда, ўқитиш мақсадларини таълим олувчилар ҳаракатларида ифодаланган таълим натижалари орқали ифодаланади.
Таълим технологиясининг кейинги энг муҳим компоненти-кутилаётган натижадир. у ўқитиш жараёнини самарадорлигини акс эттиради ва мақсадга эришиш даражасини тавсифлайди: ўқитиш ва ўқиш жараёни, натижа қўйилган мақсадга мос келганда якунланади.
Назорат топшириқлари ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш- дарснинг дидактик масади ва кутилаётган натижасига ҳамда ўқув материалнинг мазмунидан келиб чиқиб, назорат топшириқларини ишлаб чиқиш, берилган назорат топшириқларининг бажарилганлик даражаси: бажариш ҳажми, сифати, вақтига кўра баҳолаш мезонларини ишлаб чиқилиши назарда тутилади.
Таълим ресурсларини танлаш- мавжуд шарт-шароит имкониятларидан фойдаланиб, таълим воситаларини ўқитувчи, ўқувчи ва дарс ўтказиш учун ўринли танлаш ҳамда улардан ўқув жараёнида тўғри фойдаланишни кўзда тутади.
Ўқитиш ва ўқиш стратегияси - белгиланган ўқув материалларини ўқувчилар онгига етказиш йўлларини, яъни танланган таълим методи, шаклларининг амалда қўлланилишини кўзда тутади.
Дарс турни танлаш - дарснинг дидактик мақсади ва ўқув материалининг мазмуни, дарс жараёнига ажратилган вақт, зарур шарт-шароитлар ҳамда ўқитувчининг маҳоратига кўра танлашни кўзда тутади.
Дарснинг технологик харитаси- дарс ишланмасининг асосий узагини ташкил этади. У дарс тури ва танланган методларга қараб турлича бўлиши мумкин.
Дарс ишланмаси ўқитувчи учун тузиш мажбурий бўлган ҳужжатдир. Уни тузишдан кўзланган асосий мақсад ўқитувчининг дарс жараёнидаги фаолиятини режалаштириш, дарс мазмуни бойитиш, таълим самарадорлигини оширишдан иборат. Дарс ишланмасини йилдан-йилга такомиллаштириб ва мукаммалллаштириб бориш, янги методларни қўллаш, янги материалларни киритиш билан янгилаб турилиши лозим. Янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларининг жорий этилиши ва таълим жараёнига замонавий таълим технологияларни, янги ахборот технологиялари ва техник воситаларининг қўлланиши билан дарс ишланмаларига қўйилган талаблар ҳам ўзгариб бормоқда. Дарс ишланмалари учун тайёр қолип йўқ, чунки жонли дарс жараёнини ҳеч қандай қолипга солиб бўлмайди. У дарс тури ва танланган методларга қараб турлича бўлиши мумкин.

Download 82.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling