2-мавзу: Ўқув жараёнини лойиҳалаштириш
Ўқув мақсадларни белгилаш
Download 82.24 Kb.
|
2-мавзу маъруза матн
- Bu sahifa navigatsiya:
- Когнитив ўқув мақсадлари соҳаси.
- «Тушуниш
2. Ўқув мақсадларни белгилаш
Ўқув мақсадлар. Ўқув мақсадлар аниқ ифода этилганлиги туфайли таълим жараёнида муҳим ўрин тутади. Улар бирор аниқ бир мавзуга ёки бирор бир бўлимга оид дарс, амалий машғулот бўйича ўлчаниши мумкин бўлган аниқ якуний билим, кўникма, малака ва шахсий фазилатларни ифодалайди. Шунинг учун уларни ифодалашда, мақсадлар билан бирга, уларга эришиш кўрсаткичларини, баҳолаш мезонларини ва бу натижаларга эришиш учун яратилиши лозим бўлган шарт-шароитлар тавсифини бериш ҳам лозим бўлади. Ўқув мақсадлар моҳиятига кўра уч соҳага бўлинади: Когнитив (назарий билимларни ўзлаштириш билан боғлиқ) ўқув мақсадлари соҳаси; психомоторик (амалий хатти-хатти-ҳаракатларни ўзлаштириш билан боғлиқ) ўқув мақсадлари соҳаси; аффектив (шахсий фазилатлар, ўзини тутиш, атроф-муҳитга ва теварак-атрофдагиларга муносабатнинг шаклланиши ва қадриятларни ўзлаштириш билан боғлиқ) ўқув мақсадлари соҳаси. Когнитив ўқув мақсадлари соҳаси. Когнитив ўқув мақсадлари соҳаси – ўқув материаллари, маълумотлар, ахборотлар, турли далиллар, тушунчалар, тамойиллар ва усулларни билиш (яъни хотирада сақлаш ва уларни қайта хотиралаш) ва уларни мияда қайта ишлаш орқали тушуниш, амалда қўллаш, таҳлил ва синтез қилиш, баҳолашни ўз ичига олади. У билимларни сақлаш, яъни хотирани чиниқтириш, интеллектуал ақлий қобилиятларни ривожлантиришни кўзда тутади. Когнитив ўқув мақсадлари Блум таксономияси бўйича қуйидаги даражаларга бўлинади: «Билиш» тасаввур қилиш даражаси когнитив соҳанинг энг қуйи босқичи бўлиб, у тасодифий тушунчалар, далиллар ва тамойилларни эслаш демакдир. Бу босқичда шахс ўзлаштирган билимларини хотирада сақлаши ва хотиралаши, уларни номлаши ва айтиб бериши керак. «Тушуниш» босқичида ўзлаштирилган билимлар мазмуни ва моҳияти ойдинлаштирилади ва англаб етилади. «Қўллаш» босқичида ўзлаштирилган назарий билимлар турли ҳолат вазиятларда қўлланилади. Download 82.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling