2-мавзу:Ўлчашлар ягоналигини таъминлаш бўйича давлат тизими. Режа


Download 1.3 Mb.
Sana15.03.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1272248
Bog'liq
2-маъруза


2-мавзу:Ўлчашлар ягоналигини таъминлаш бўйича давлат тизими.
Режа:

  1. Ўлчашлар ягоналигини таъминлаш бўйича давлат тизими.

  2. Метрологик таъминотда стандартлаштиришнинг вазифалари.

  3. Метрологик фаолиятнинг ташкилий ва хуқуқий Республика эталон базаси.

  4. “Узстандарт” агентлиги ва ташкилотларнииг эталонларни яратиш, сақлаш, ўрганиш ва ишлатиш бўйича ҳуқуқий асослари.

  5. Намунавий ўлчаш воситаларини яратиш ва шаҳодатлашнинг умумий талаблари. Давлат стандарт эталони ва қиёслаш чизмасининг мазмуни ҳамда баёнига қўйиладиган талаблар.

  6. Ўлчаш воситасини қиёслашнинг меъёрий-техникавий ҳужжатлари, уларнинг мазмуни, уларни тузиш ва баёнлашга қўйиладиган талаблар. Республика метрологик хизмати.

Ўлчашларнинг сифат мезонлари
Ҳар бир нарсанинг сифати бўлгани каби ўлчашларнинг ҳам
сифати ва унинг мезонлари мавжуд. Бу мезонлар ўлчашлардаги
асосий тавсифларни ифодалайди. Бу мезонлар қаторига
қуйидагилар киритилган:
Аниқлик - бу мезон ўлчаш натижаларини катталикнинг
чинакам қийматига яқинлилигини ифодалайди. Миқдор жиҳатдан
аниқлик нисбий хатолик модулига тескари тарзда баҳоланади.
Масалан, агар ўлчаш хатолиги 10 -3
бўлса, унинг аниқлиги 10 3
бўлади ѐки бошқача айтганда, қанчалик аниқлик юқори даражада
бўлса, шунчалик, ўлчаш натижасидаги мунтазам ва тасодифий
хатоликлар улуши кам бўлади.
Ишончлилик - ўлчаш натижаларига ишонч даражасини
белгиловчи мезон ҳисобланади. Ўлчаш натижаларига нисбатан
ишончлиликни эҳтимоллар назарияси ва математик статистика
қонунлари асосида аниқланади. Бу эса конкрет ҳолат учун хатолиги
берилган чегараларда талаб этилган ишончлиликдаги натижаларни
олишни таъминловчи ўлчаш усули ва воситаларини танлаш имко-нини беради.
Тўғрилик - ўлчаш натижаларидаги мунтазам хатоликлар-нинг нолга яқинлигини билдирувчи сифат мезони.
Мос келувчанлик - бир хил шароитлардаги ўлчашларнинг
натижаларини бир-бирига яқинлигини билдирувчи сифат мезони.
Одатда, ўлчашларнинг мос келувчанлиги тасодифий хатоликлар-нинг таъсирини ифодалайди.
Қайтарувчанлик - ушбу мезон ҳар хил шароитларда (турли
вақтда, ҳар хил жойларда, турли усулларда ва воситаларда) бажа-рилган ўлчашларнинг натижаларини бир-бирига яқинлигини бил-диради. Ўлчаш хатолиги - ўлчаш натижасини чинакам (ҳақиқий)
қийматдан четлашувини (оғишувини) ифодаловчи ўлчашнинг си-фат мезони.
Такрорлаш учун саволлар.
1. “Метрология асослари” фанини ўрганишнинг табиий за-рурлиги.
2. “Метрология асослари” нинг фан сифатида шаклланиб
бориш жараѐни қандай кечган?
3. Қандай кўҳна ва қадимий ўлчаш бирликларини биласиз?
4. Фаннинг ривожланишида ўзига хос ҳисса қўшган олим-лардан кимларни биласиз?
5. “Метрология тўғрисида” республика қонунининг асосий
аҳамияти нималардан иборат?
6. Метрологиянинг аксиомаларини тушунтиринг.
7. Метрологиянинг нечта постулати мавжуд ва уларни
таърифланг.
8. Ўлчашларнинг қандай сифат мезонлари мавжуд?







Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling