2-модда. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик


-модда. Бухгалтерия ҳисоби стандартлари


Download 37.28 Kb.
bet3/12
Sana22.01.2023
Hajmi37.28 Kb.
#1111133
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Меъёрий хужжатлар

10-модда. Бухгалтерия ҳисоби стандартлари
Бухгалтерия ҳисоби стандартлари бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишга доир минимал талабларни белгилайди.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишга доир махсус талабларни белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бухгалтерия ҳисоби субъектлари молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини қонунчиликда белгиланган тартибда қўллаши мумкин.
(10-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 102-моддасининг бешинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони 9-бандининг учинчи хатбошиси.
11-модда. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари амалга оширади.
Бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари бошчилигида бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;
бухгалтерия ҳисобини юритишни ихтисослаштирилган ташкилотга (аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва уставида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш назарда тутилган бошқа ташкилотлар) шартнома асосида юклаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» ва «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги қонунлари.
бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.
Бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари:
ҳисоб сиёсати, ички ҳисоб ва ҳисобот тизими ишлаб чиқилишини;
ички назорат тартибини;
бухгалтерия ҳисоби тўлиқ ва ишончли юритилишини;
ҳисоб ҳужжатларининг бут сақланишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда белгиланган тартибда молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва эълон қилинишини;
(11-модда учинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон — 2022 йил 31 январдан кучга киради)
солиқ ҳисоботининг ва бошқа молиявий ҳужжатларнинг тайёрланишини;
ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини;
ушбу Қонун 12-моддасининг талабларига риоя этилишини таъминлаши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами 2169, 22.12.2010 й.).

Download 37.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling