2.Низоларни ҳал этиш йўллари ва усуллари. - Педагогик усул. Ушбу
- усулда низо вазиятла
- рини суҳбат, илтимос
- билан тушунтириш ва
- бошқа тарбиявий
- чоралар асосида
- ҳал этилади.
- Маъмурий усул. Ушбу
- усулда турли
- маъмурий чораларни
- қўллаш, бошқа
- ишга ўтказиш ва
- ҳоказоларга асосан
- ҳал этиш.
- Низолар юз берганда, раҳбар ушбу ҳолатни эътиборсиз
- қолдирмаслиги керак. Низолар юз берган ҳолда албатта
- икки томоннинг шикоятларини шахсий суҳбатда тинглаш
- керак. Баҳсчиларга ўзларини одоб ва оғир-вазминлик
- билан тутишга ҳаракат қилишларини тушунтириш лозим.
- Ҳали ким айбдорлиги маълум бўлмасдан олдин, раҳбар
- ҳеч кимнинг томонида бўлмаслиги керак. Эсда тутиш
- лозимки, агар бахс жанжалсиз ҳал бўлмаса, раҳбар
- уни ҳал қиладган тўғри муомала тарзини ўрнатиши лозим.
- Нима бўлишидан қатъий назар, энг қулай чораларни кўриш
- лозим. Вазиятни, унинг оқибатларини ўрганиш ва
- фақат шундан кейингина хулосалар чиқариш лозим.
- Раҳбарнинг вазифалари ичида энг мураккаби низоларни
- ижобий ҳал қилишдир. Ходимларни тақдирлашда адолатли
- бўлиш, низоларни олдини олишда тўғри йўналиш бўлиб
- ҳисобланади, чунки у фаолиятни рағбатлантиради,
- жазолаш эса фақатгина ёмон хулқ-атворни бартараф этади.
- Умуман, ташкилот учун энгяхшиси, бу ишга ходимларни
- тўғританлаб ва уларни тўғри жой- жойига қўйишдир.
- 3. Стресс ҳолатларини бошқариш.
- Тадқиқотчиларнинг фикрича раҳбар ходимлар ва умуман кишилардаги
- бетобликларнинг кўпчилигига стресс сабабчидир. Маълумотларга
- қараганда охирги 30-35 йил ичида кўпгина тараққий этган
- давлатларда стресс миллионлаб кишилар ҳаётига зомин
- бўлмоқда. Стресс (инглизча stress - зўриқиш) – бу
- организмнинг жисмоний ва асосан руҳий зўриқишидир. Шу
- сифатда стресс ахборотли ва ҳиссиётли бўлиши мумкин. Биринчиси,
- киши ўзига керакли ахборотларни қамраб олишига ожизлик қилган
- ҳолларда, иккинчиси эса, оила ёки ишхонадаги хис-туйғу қўзгатувчи
- муаммоларни ҳал қила олмасликдан келиб чиқади. Руҳий стресс
- кишини безовта қилувчи қандайдир бир воқеа эмас, балки кичик
- бўлсада, тинимсиз таъсир қилувчи сабаб асосида руёбга келади.
- Стресс организмда шундай силжишлар пайдо қиладики, унинг натижасида
- киши психологиясида пассивлик, ёхуд чекинишдек (ўзининг ожизлигини
- тан олиб, курашдан воз кечиш) салбий ўзгаришлар вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |