Маълум бўлишича, стресс қуйидаги уч фазадан иборат: - Барқарор психика эгалари ҳаяжон фазасини тезда енгиб ўтиб, "ўзларини- ўзлари
- қўлга ола биладилар". Психологияси беқарор инсонлар ҳаяжонланавериб, унга
- таслим бўладилар. Уларда қаршилик фазаситезкор, баъзан ҳатто сезилмайди ҳам.
- Бундай кишилар осонликча курашни тўхтатадилар ва психик
- жиҳатдан бутунлай ногирон бўлиб қоладилар. Одатда тўсиқларга
- дучор бўлганда бундай кишиларнинг бутунлай синганлиги кўзга
- ташланади. Аммо психик жиҳатдан мустаҳкам кишилар ҳам узоқ вақт
- таъсир этувчи фожиаларнинг бузғунчилик ишидан ҳоли эмаслар.
- Стресс кучи шахс табиатига ва кўпгина бошқа омилларга боғлиқдир. Стресс
- омилларини кишилар ҳар хил кўтарадилар. Баъзилар дарҳол стрессга
- қарши курашга отланса, бошқа бировлар унинг олдида таслим
- бўладилар. Шунга кўра уларни "А" ва "Б" гуруҳларга бўлиш мумкин.
-
- Кўп ишни қисқа вақтда ҳал қилишга интиласизми? Биринчиликка интилиш
- туйғуси кучлими? Масалан, ҳатто ёш болага ўйинда ютқазиб қўйиш Сизни
- ғазаблантирадими? Агар Сизда шу хислатлар мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз "А"
- гуруҳи кишисисиз. Стресслар сизга жуда кучли таъсир қилади ва яшашга
- ҳалал беради. Агар ўз вақтида чора кўрмасангиз, бу Сизни ёмон аҳволга
- тушириши муқаррар."А" турининг доим хавф остида юрувчи классик вакили
- одатда сабр-тоқатсиз, доим вақт камчилигидан изтироб чекувчи бўлиб, унинг
- танаси гуё ҳеч қачон бўшашмайди. Бундай кишиларнинг ҳатти-ҳаракатидаги
- асосий аломатлар ножуя шошма-шошарлик ва жаҳлда ўзини тута
- билмасликдир. Бундай инсонлар тинимсиз кураш вазиятида бўлади.
- Агар шу кураш зўриқишлари бўшаштирилмас экан, уларга ҳеч нарса ёрдам
- бермайди. Бу турдаги кишилар актёрлар, шарҳловчилар, автопойгачилар,
- мухбирлар ичида кўп бўлади. Аксинча "Б" гуруҳи буларнинг бутунлай
- тескарисидир. Улар пала-партиш ҳатти-ҳаракатларга мойил эмаслар.
- "Б" тур менежерлар, ҳисобчилар ичида кўп учрайди.
- Тадқиқотчилар "А" тури шахсларининг ривожланиш сабабларини аниқ кўрсата
- олмайдилар. Аммо, бу ерда ота-она, оила ва жамоа болаларининг
- мактабгача ва ўсмирлик ёшида катта аҳамиятга эга бўлса керак деган асос
- бор. Стрессга кучсиз, новазмин ва жахлдор одамлар берилувчан бўлади.
- Албатта, стрессларсиз ҳаёт йўқ ва уларнинг ҳаммаси ҳам хавфли эмас.
- Стресс маълум даражада инсонни ишга солади, фаоллигини қўзғатади.
- Стресс чўққисига чиққанда бизга бутунлай назоратсизлик ҳиссини
- беради. Демак, стресс муқаррар ва баъзи ҳолларда фойдалидир.
- У инсонга янги кучлар бағишлайди.
- Кейинги асос, далил шуки, бир кишида стресс уйғотувчи сабаб,
- иккинчи кишида тескари таъсир қилиши мумкин. Масалан, енгил
- мусиқа кўпчиликда зўриқишдан бўшашиш ҳиссини туғдиради,
- меҳнат фаоллигини оширади, аммо баъзи бировларнинг асабини қўзгайди.
- Стресснинг янада жиддийроқ сабаблари ҳам мавжуд. Оиладаги
- муносабатлар, молиявий аҳвол, дунёвий танқисликлар, биржадаги
- аҳвол, амалий ва руҳий мажбуриятларнинг бажарилиш зарурати –
- мана шулар уларнинг бир қисмидир холос. Айтиш мумкинки, жиддий
- стресс камдан- кам бир ёки икки вазият билан кузатилади.
- Кўп ҳолларда инсон фаолияти сабаблар мажмуи билан қўзғатилади.
- Шахсий муаммолар, ташкилотдаги муаммолар, бири иккинчисини кучайтиради
- ва натижада стресс рўй беради. Шундай ҳолларда ҳатто майда бир
- нарса ҳам сабр-косасини тўлдириб юбориши мумкин.
- Шунингдек, қанчалик ҳар хил кишилар стрессга турли муносабатда
- бўлсалар, худди шундай улар стрессни турлича енгадилар. Баъзилар
- стрессдан қутилиш учун кимларгадир юрак очсалар, бошқалар ўз
- кечинмаларини ичига ютадилар. Баъзилар стрессни тўғридан-тўғри ўзларига
- қаратилган қандайдир душман ҳатти-ҳаракати деб тушунсалар, бошқа бировлар
- уни объектив муқаррарлик деб тушунадилар. Табиийки, агар
- қаршилик кўрсатмаса, стресс манбалари кўпаяверади.
- Стрессли вазиятдан қутулишнинг кенг тарқалган усули дам олишдир. Аммо
- эсда тутмоқ керакки, дам - бу ҳеч нима қилмаслик эмас. Бу маънода дам
- олиш деганда хизматдаги кечинмаларни бартараф қиладиган фаол ҳатти-
- ҳаракатни тушунмоқ керак. Зўриқишдан қутулиш ўрнига ҳеч
- нима қилмаслик унинг зўрайишига олиб келади.
- Билиб қўйиш зарурки, стресс кўпинча, биринчи навбатда ҳар қандай нарсани
- ўзига олувчи, ҳиссиётларга тез берилувчан, бошқалардан ўзини
- олиб қочувчи кишиларни асир қилади.
- Қайд этилишича, бағри кенг фазилатларга эга ва доим кўтаринки кайфиятда
- юрувчилардан стресс йироқда юради. Бу фазилатларга,
- доим бировга ёрдам беришга тайёр, дўстининг ютуғига хурсанд,
- ҳамкасбларига нисбатан виждонли, ишонувчан,
- ўзига талабчан, яқин кишилар билан ҳамнафас, интизомлилик.
- Стрессни бошқариш учун қуйидагиларга амал қилиниши лозим:
- Ходимлар қобилиятини, эҳтиёжлари, мойилликларини тўғри баҳолаб,
- уларга мос келадиган ҳажм ва турдаги ишни топшириш.
- Ходимларда уларга юклатилган бирор топшириқни бажармаслик учун етарлича
- асос бўлса, уларга шу топшириқни бажармаслигига рухсат бериш керак.
- Икки томонлама коммуникациядан фойдаланиш, ишлаб чиқариш мақсадларига,
- ваколатларга, мажбуриятларга аниқлик киритиш.
- Муайян шароит талабларига мос келадиган етакчилик услубини танлаш.
- Самарали иш учун моддий рағбатлантиришни таъминлаш.
- Мураккаб масалаларни муҳокама қилишда,
- ходимлар билан устоз сингари муомала қилиш (ёки суҳбат қилиш).
- Стрессни юзага келтирувчи асосий омиллар қуйидагилар:
- Ташкилий - ҳаддан ташқари кўп ишлаш, ноаниқлик,
- тушкунлик кайфияти (ёки ҳолати), қизиқарсиз иш.
- Шахсий - нафақага чиқиш, тўй (ажралиш), суд орқали қандайдир жазо
- турига тортилиш, ишдан бўшаш, жазолаш (хайфсан), яқин одамнинг
- ўлими, банкка қўйилган пулларидан маҳрум бўлиш ва ҳ. к.
Do'stlaringiz bilan baham: |