2. Сертификатлаштириш омиллари
Download 69.03 Kb.
|
Амалий 12а
Саккизинчи схема. Ҳар бир тайѐрланган, айрим буюмнинг стандартлар талабига мувофиқлиги синовлар ўтказиб аниқлашга асосланган. Бу сертификатлаштириш усулида юқорида 1-7 схемаларига караганда таъминловчининг масъулияти анча юқори. Табиийки муваффакиятли синовлардан ўтган буюмларгина сертификат ѐки мувофиқлик белгисини олади. 8 - схема маҳсулотга нисбатан юқори ва қатъийроқ талаблар қўйилганда ишлатилишга асосланган ѐки маҳсулотларнинг ишлатилиши натижасида стандарт талабларига мос келмаслиги истеъмолчига катта иқтисодий зарар етказганида қўлланилади. Бу хил сертификатлаштириш қимматбахо 90
металлардан ва қотишмалардан тайѐрланадиган буюмларда кўпроқ қўлланилади. Бундан асосий мақсад қимматбахо металларнинг белгиланган миқдорини, таркибини ва буюмнинг тозалигини текширишдир. Буюк Британия институти томонидан сертификатлаштиришнинг янги хили яратилиб, бу усул билан фақат ишлаб чиқаришдагни технологик жараѐнларининг тасдиқланиши /аттестатланиши/ га асосланган. Ҳозирги замон адабиѐтида ҳар бир сертификатлаштириш схемасининг афзаллиги ва камчиликлари таҳлил этилган. Буларнинг ичида энг мукаммал ва мураккаби бешинчи схемадир. Бу схема тўлиқ бўлганлиги учун уни асос қилиб олиб, ҳозирги замон халқаро сертификатлаштириш тизими яратилмоқда. Сертификатлаштириш тизимларини бошқарувчи идора муайян турдаги маҳсулот сифатининг назоратини ташкил этиш, стандартларга риоя қилишни мажбурий талаб этишини, истеъмолчи ва савдо талабларини эътиборга олиб, мамлакатдаги амалда бўлган қонунлар ва меъѐрий ҳужжатлар асосида ўз ишини ташкил этади. Сертификатлаштириш идораси синовларни ўтказиш, корхонадаги ва савдо шаҳобчасидаги маҳсулотнинг сифатини назорат қилиш ҳамда назоратни ташкил қилиш ва ушанга ўхшашларни бажариб учинчи томон вазифасини бажаради. Бунинг учун сертификатлаштириш идорасида синов бўлимлари, махсус назоратчилар штати бўлиши керак. Аммо бу ҳамма вақт ҳам иқтисодий томондан оқлай олмайди. Шундай ҳолларда у ўз вазифасининг бир қисмини бошқа идорага ѐки ташкилотга топширади. Download 69.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling