2. Сертификатлаштириш омиллари


Сертификатлаштириш омиллари


Download 69.03 Kb.
bet4/11
Sana03.02.2023
Hajmi69.03 Kb.
#1155081
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Амалий 12а

2. Сертификатлаштириш омиллари

Сертификатлаштириш соҳасидаги ишларни амалга оширишда қуйидаги асосий омиллар ҳал қилувчи ўрин тутади:


Ташқи ва ички бозордаги истеъмолчининг манфаатларига мос келадиган маҳсулот учун мезонни тўғри танлаш;
Сертификатлаштириш ишларини ўтказишда холислик /ҳаққоният/ бўлиши.

Таъминловчининг буюми /маҳсулоти/ ҳар доим ҳам белгиланган стандарт талабларига мос келади деган кўрсатмаси ҳамма вақт ҳам қабул килинавермайди. Чунки у маҳсулот сифатини текширишда ўзининг шахсий текшириш тизимини тузади, бу деярли бозорда ҳам, саноатда ҳам кенг ѐйилган йўллардан биридир.


Лекин ҳозирги замон фан, техника ва технологик жараѐнларнинг энг қулай ва самарадор тизими шундай бўлиши лозимки, бунинг натижасида маҳсулот ишлаб чиқарувчига нисбатан ҳеч қандай таъсир этилмаслиги лозим. Ташқи савдо ва халқаро иқтисодий алоқалар нуқтаи назаридан сертификатлаштириш фаолияти мустақил бўлиши алоҳида аҳамият касб этади. Шундай сертификатлаштиришни бошқарувчи идора сертификатлаштириш идоралари ҳамда тижорат ташкилотлари ѐки давлат муассасалари бўлиши мумкин. Улар ўзларининг синов ўтказувчи лабораторияларига эга бўлиб, маҳсулотни текширадиган ходимни ишга лаѐқатлилигини текширади ҳамда 91

корхоналардаги сифат тизимини бошқаришдаги ишларни амалга оширади, услубий таъминлаш ва бошқа қуйидаги ишларни бажаради:


Технологик жараѐнларнинг турғунлигини таъминлаш;
Учинчи томон тарафидан бажариладиган сертификатлаштириш тизими ўз таркибига маҳсулот синовларини олади, бу эса ўз навбатида маҳсулотнинг стандарт талабларига мувофиқлигини /мослигини/ аниқлашда керакли восита ҳисобланади;
Якка олинадиган маҳсулот учун амалий ва иқтисодий талабларга жавоб берувчи сертификатлаштириш тизимини аниқлаш;
Сертификатлаштириш тартиб, усуллари ва ишлашини бошқа сертификатлаштириш тизимлари билан таққослаш;
Буюм /мол/ ѐки маҳсулотларни сертификатлаштириш идораси томонидан ҳақиқийлиги кўриб чиқилганлиги ѐки маъкулланганлигини, тегишли марказларда ѐки аккредитацияланган лабораторияларда текширилганлигини исботловчи белги /тамға/ бўлиши, махсус белги, этикеткалар, илова қилиб юбориладиган ҳужжат - сертификатлар ѐки сертификатлаштирилган буюмлар /моллар/ рўйхатига киритилиши лозим ѐки сертификатлаш ҳуқуқига эга бўлган корхонада маҳсулотни чиқариш учун тасдиқнома бўлиши керак.

Сертификатлаштириш турли шаклларда бўлиб, уни тайѐрлаш ва ўтказиш учун айрим вазифаларни бажарилиши тартиби ўз навбатида маҳсулот турига қонунлар мажмуининг миллий хусусиятларига ва бошқа қатор омилларга боғлиқ бўлади.


Сертификатлаштиришни тайѐрлаш ва уни ўтказишда асосий ишлар қаторига:
* Сертификатлаштирилувчи маҳсулотни танлаш;
* Маҳсулотга сертификатлаштиришда белгиланадиган талабларни, тавсифларни танлаш;
* Сертификатлаштирилувчи маҳсулотни ишлаб чиқариш шароитларни текшириш;
* Синов лабораторияларини аккредитлаш;
* Сертификатлаштириш синовларини ўтказиш;
* Мувофиқлик сертификатини бериш ва мувофиқлик белгиси билан маҳсулотни белгилаш /тамгалаш/ лар киради.
Табиийки, «Сертификатлаштириш учун нималар керак?» деган ўринли савол туғилиши мумкин. Сертификатлаштириш миллий тизимининг меъѐрий ҳужжатларида сертификатлаштиришга тайѐргарлик куриш ва уни ўтказиши тартиблари аниқлаган бўлиб, улар қуйидаги босқичлардан иборат:
Сертификатлаштириш ўтказишга талабнома бериш;
Декларация - талабнома бўйича қарор қабул қилиш;
Намуналарни белгилаш, ажратиб олиш ва синовларни ўтказиш;
Корхона ѐки сифат тизимини сертификатлаштириш (агар қабул қилинган сертификатлаштириш тартибида кўрсатилган бўлса ѐки сўровчининг ҳоҳишига кўра );
92
Олинган натижаларни тахлил қилиш ва мувофиқлик сертификатини бериш лозимлиги ҳақида қарор қабул қилиш;
Мувофиқлик сертификатини бериш ва сертификатлаштирилган маҳсулотни Тизимлар Давлат Рўйхатига киритиш;
Чет эл ѐки халқаро идоралар томонидан берилган мувофиқлик сертификатини тан олиш;
Сертификатлаштирилган маҳсулотнинг тавсифларининг турғунлиги учун текширув назоратини амалга ошириш;
Сертификатлаштириш натижалари ҳақида маълумот;
Шикоятларни кўриш (агар даъволашув масалалари чикадиган бўлса).

Хўш сертификатлаштириш нима беради?


Сертификат сифатли маҳсулот учун аосий гаровдир. Сифатли маҳсулот қадри қанчалик юқори туришини ишбилармонлар яхши билишади. Битта мисол келтириб сифатли, сертификатлаштирилган маҳсулотнинг ҳосиятини тўғрисида тўхталиб ўтсак.
Соат ишлаб чиқарувчи корхона бир неча йил мобайнида Ғарбий Европа фирмаларидан бирига қўл соат сотар эди, унинг эвазига ҳар бир соат учун бир - икки доллар олар эди холос. Фирма олинаѐтган соатларнинг сифатини ўз буйнига олиб, уларнинг ҳар бирини 40 долларгача бўлган нархда сотар эди; корхонанинг ишлаб чиқариш маданияти юқори бўлганлиги сабабли нуқсонли соатлар кам чиқарилар эди. Халқаро миқѐсдаги стандартларнинг довруғи секин аста тарқалиб корхонагача етиб келди. Корхона 9000 серияли ИСО стандартлари асосида сифат тизимини ишлаб чиқа бошлади. Буни эшитган америкалик фирма корхонага узоқ муддатли битим тузишни таклиф этди. Бошқа фирма билан тузилган битимга биноан ўша юқорида айтилган соатнинг ҳар бирига 100 ва ундан ортиқ доллар тўланди. Натижада, корхонага валютадан тушаѐтган фойда ҳисобига унинг иқтисодий шароити бутунлай ўзгариб кетди. Мана сифатли маҳсулот шарофати, мана ўтказилган сертификатлаштиришнинг фойдаси, буни ҳар бир корхона бошлиги, мутахассислари билмоги лозим.
Албатта, Республикамизда амал қилаѐтган Миллий Сертификатлаштириш Тизими энг аввало ахолининг манфаатларини, хавфсизлигини кўзлаган ҳолда тузилгандир. Сертификатлаштиришдан олдинга қўйилган мақсад махсулот нархини баланд қилиб қўйиш эмас, балки сифатли маҳсулот хусусида олувчиларнинг диққатини ўзига жалб қилиш ва савдо кўламини ошириш ҳисобланади.
Айрим ишлаб чиқарувчилар, мутахассислар бугунги кунни ўйлаб, маҳсулотларимиз шундоқ ҳам кетмоқда, сертификатлаштиришнинг нима хожати бор дейиши мумкин. Ишбилармонлар фақат бугунги кун билан яшаса, халқаро савдо сотиқ ишларини йўлга қўйишда улар катта хатога йўл қўйган бўлишади. Бу албатта кечирарли ҳолат эмас. Чунки, ҳозирги жамиятимиз аъзолари бир пайтлардаги фақат арзонига учадиган одамлар эмас, балки ҳуқуқий онги кун сайин шаклланиб бораѐтган, бозордаги ракобатдан унумли фойдаланадиган, «истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш» ва «Озиқ – 93

овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги» тўғрисидаги Қонунлар билан химояланган кишилардир.



Download 69.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling