2-soat Reja: Falsafa tarixida inson mohiyatiga oid qarashlar tasnifi


Ҳаётнинг мазмуни ва инсоннинг вазифаси


Download 156.18 Kb.
bet11/12
Sana16.04.2023
Hajmi156.18 Kb.
#1358804
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
4-мавзу семинар

Ҳаётнинг мазмуни ва инсоннинг вазифаси. Инсон ҳаётнинг тезоқарлигини ёдда тутиши, унинг шомини кузатиши, одамзот ҳаётининг бебаҳолиги ҳақида ўйлаши, ўлим ҳақ эканлигини унутмаслиги лозимлиги ҳақидаги фикрларга биз фалсафа фани шаклланиш жараёнининг илк босқичидаёқ, Ғарб фалсафий анъанасида ҳам, Шарқ фалсафасида ҳам дуч келишимиз мумкин. Шундан бери ўтган икки ярим минг йилдан кўпроқ вақт мобайнида бу борада деярли ҳеч қандай ўзгариш юз бергани йўқ, зеро, аввалгидек, одамзотнинг ҳаёт йўли туғилиш ва ўлиш саналари билан чегараланади. Шунингдек, биринчи сана доим муайян, аниқ бўлса, иккинчи сана инсон умрининг охирги сонияларигача мавҳум бўлиб қолади.
Айни шу сабабли ҳаётнинг мазмуни муаммоси ҳар бир инсон қаршисида эртами-кечми кўндаланг бўлади ва у ўзига аниқ ва узил-кесил жавоб топиш мумкин бўлмаган саволларни беради. «Бу дунёда нима учун яшаяпман?», деб сўрайди ўзидан инсон ва агар бу саволга ўзи жавоб бермаса, ўз ҳаётига муайян мазмун бахш этмаса, бу ишни унинг ўрнига ҳеч ким ва ҳеч қачон бажармаслигини вақт ўтиши билан англай бошлайди. Абадият қаршисида, ўлим қаршисида ҳар ким охир-оқибатда ўзи билан ўзи танҳо қолади.
Албатта, жамиятда инсон ўзини бу даражада ёлғиз ҳис этмайди, бироқ, экзистенциалистлар фикрига кўра, бу ҳол токи инсон бошқаларнинг ҳам ўз ҳаёти борлиги ва улар ҳам ўз ҳаётининг мазмуни ва ўзининг вазифаси ҳақидаги шахсий муаммоларни мустақил ечиш зарурияти қаршисида турганини англаб етгунга қадар давом этади.
Бундан экзистенциализм фалсафасида ёлғизлик муаммоси келиб чиқади. Аслида, мазкур муаммо фалсафий антропологияда ҳам инсон борлиғи таҳлилидаги бош муаммолардан бири ҳисобланади.
Ҳаётни тарк этиш босқичлари. Биологик мавжудот сифатида ҳар бир инсон ўлимга маҳкумдир. Буни қадимги мутафаккирлар ҳам яхши тушунган. Хусусан, ўз мухолифларидан бирининг: «Ўттиз тиран сени ўлимга ҳукм этди», деган гапига Суқрот: «Уларни эса ўлимга табиат ҳукм этган», деб жавоб берган. Аммо одамзот ижтимоий мавжудот сифатида ҳам ўлимга маҳкумдир.
Ҳозирги замон фанида ўлиш жараёнининг тўрт босқичи фарқланади. Бу босқичларга организмда юз берадиган ва унинг қаришини тавсифлайдиган орқага қайтариб бўлмайдиган биологик ўзгаришлар сабаб бўлади.
Хусусан, 25 ёшдан бошлаб ва айниқса 45 ёшдан кейин инсонда ҳар куни у туғилган пайтга қадар «жамланган» ва бошқа ҳеч қачон янгиланмайдиган ўн минглаб нерв ҳужайралари (нейронлар) ҳалок бўлади. Аммо бош мия қобиғида бундай ҳужайралар сони 40 миллиардга етади ва шу сабабли «қариётган нормал мия учун бу жиддий оқибатларга сабаб бўлмайди, чунки унда яна ўн миллиардлаб нейронлар нормал фаолият кўрсатишда давом этади»17.
Амалда инсоннинг ҳаётни тарк этиши у одамлардан ўзини олиб қочиб, жамиятдан узоқлашиши билан тавсифланадиган ижтимоий ўлим юз берганида бошланади. Сурункали гиёҳванд моддаларини истеъмол қилиш, кашандалик, ичкиликбозлик, ўз ҳаётидан доимий норозилик ижтимоий ўлимни билдиради. Сўнгра руҳий ўлим юз беради, бунда инсон ҳаёт тугагани ва ўлимнинг муқаррар эканлигини ва ўз ҳаёти давомида ҳеч нарсага эриша олмаганини англайди. Мия ўлиши билан бош мия фаолияти бутунлай тўхтайди, организмнинг турли функцияларини бошқариш барҳам топади. Бу жараён физиологик ўлим билан якунланади. Бунда инсоннинг уни тирик организм сифатида тавсифловчи барча функциялари узил-кесил тўхтайди.
Муайян инсон ўз ҳаёти сўнишининг юқорида санаб ўтилган босқичларини англамаслиги ҳам мумкин (аксарият ҳолларда шундай бўлади), аммо у ўз ҳаёт йўлидан илгарилар экан, бу дунёда нима учун яшаяпман, деган саволга ўз ҳаракатлари, қилмишлари билан жавоб беради. Агар инсон уларни ҳали тўла англаб етмаган бўлса, мазкур вазифани ечиш ўз ҳаёт йўлини эндигина танлаётган одам учун ҳам, умрининг шомида ортга назар ташлаб, ўз ҳаётини сарҳисоб қилаётган одам учун ҳам тенг даражада мушкул иш бўлиб қолади.

Download 156.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling