2-soat Reja: Falsafa tarixida inson mohiyatiga oid qarashlar tasnifi


Фалсафий антропологиянинг вужудга келиши ва ривожланиши


Download 156.18 Kb.
bet7/12
Sana16.04.2023
Hajmi156.18 Kb.
#1358804
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
4-мавзу семинар

Фалсафий антропологиянинг вужудга келиши ва ривожланиши.




Фалсафий антропологиянинг вужудга келиши ва ривожланиши.

Юнонча sophia – донишмандлик, anthropos – инсон ва logos – таълимот сўзларидан келиб чиққан «фалсафий антропология» атамаси этимологик жиҳатдан инсон ҳақидаги фалсафий таълимотни англатади. Фалсафий антропология инсоннинг алоҳида борлиқ манбаи сифатида келиб чиқиши, тадрижий ривожланиши ва мавжудлигининг ўзига хос хусусиятларига доир фалсафий қарашларни акс эттиради.
Юқорида қайд этилганидек, инсон ҳақидаги фалсафий таълимотлар қадимда вужудга келган ва бутун фалсафа тарихи орқали ўтади. Конфуций, Суқрот, Гераклит, стоиклар, киниклар, Августин, Фома, Форобий, Ибн Сино, А.Навоий, А.Жомий, Декарт, Руссо, Кант, Фейербах, Ницше ва бошқалар инсоннинг фалсафий, назарий образини яратиб, фалсафий антропология фалсафий билимнинг мустақил бўлими сифатида вужудга келиши учун замин ҳозирлади.
Шу маънода фалсафий антропологиянинг илк илдизларига XVIII аср француз материалистларининг асарларида дуч келиш мумкин. Аммо И.Кант, шунингдек, инсоннинг моҳияти муаммосини фалсафанинг «бирдан-бир, универсал ва олий» предмети даражасига кўтарувчи антропологик тамойилларни фалсафага киритган ва асослаб берган Фейербах саъй-ҳаракатлари билан фалсафий антропология мустақил фалсафий фан сифатида шакллана бошлади.
Фалсафий антропология ХХ асрнинг 20-йилларида асосан М.Шелер, А.Гелен, Х.Плеснер асарлари таъсирида узил-кесил вужудга келди. Хусусан, М.Шелернинг «Инсоннинг космосдаги ўрни» асарида инсон ҳақида фундаментал фан яратиш лозимлиги қайд этилади ва уни фалсафий билиш дастури таклиф қилинади. Муаллиф фикрига кўра, инсонни яхлит фалсафий билиш инсон борлиғининг турли жабҳаларига нисбатан олинган муайян илмий натижалар билан бирикиши лозим.
М.Шелер фалсафий антропология инсоннинг яхлит концепциясини яратиб, уни муайян илмий, фалсафий ва диний жиҳатдан англаб етишда бирлаштирувчи рол ўйнаши лозим, деб ҳисоблайди. У «Фалсафий антропологиянинг вазифаси инсоннинг барча ўзига хос монополиялари, ишлари ва амаллари: тил, виждон, асбоблар, қурол, давлат, раҳбарлик, миф, дин, фан... инсон борлиғининг асосий структурасидан қандай келиб чиқишини аниқ кўрсатиб беришдан иборатдир»15, деб қайд этади.

Download 156.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling