2-soat Reja: Falsafa tarixida inson mohiyatiga oid qarashlar tasnifi
Download 156.18 Kb.
|
4-мавзу семинар
Инсоннинг кўп ўлчовлилиги. Шу билан бир қаторда инсонни ўрганишга нисбатан бошқа кўп сонли ёндашувларни ҳам қайд этиш мумкин бўлиб, уларнинг орасида «интровертив» ва «экстровертив» ёндашувлар айниқса ажралиб туради.
Интровертив ёндашув инсоннинг онг, жон, руҳият, инстинктлар, нуқсонлар, фазилатлар каби муҳим хусусиятларини таҳлил этиб, уни «ичдан» тушуниш, англаб етишни назарда тутади. Бунда инсоннинг жисмоний ва маънавий моҳияти ҳақидаги фалсафий мулоҳазалар аксарият ҳолларда табиий фанларнинг эмпирик маълумотларига, авваламбор биология ва психология ютуқларига таянади, лекин баъзан мистика, эзотерика, оккультизм билан белгиланади. Бундай ёндашувлар айниқса немис антропологлари М.Шелер (1874-1928) ва А.Гелен (1904-1976), австриялик файласуф К.Лоренц (1903-1989) ижодига хосдир. Экстравертив ёндашув инсонга назар ташлаш, унинг моҳиятини таҳлил қилиш гўёки «сиртдан» амалга ошириладики, бунинг натижасида диққат марказидан унинг ижтимоий ва табиий моҳияти ўрин олади; тегишли мўлжалларга мувофиқ инсоннинг Худо, космос, универсум ва шу кабилар билан алоқаси таҳлил қилинади. Бу ерда фалсафа кўпинча тарих, социология, экология, теология билан иттифоқ тузади, бу ҳол Н.А.Бердяев, С.Н.Булгаков, С.Л.Франк, Н.О.Лосский каби диний фалсафа вакиллари ижодига кўпроқ хосдир. Шундай қилиб, инсонни фалсафий тушуниш учун ягона асос мавжуд эмас, худди шунингдек бундай асос яқин келажакда пайдо бўлишига умид қилиш учун ҳам асослар йўқ. Ҳозирча фақат шуни қайд этиш мумкинки, диққат марказидан юқорида санаб ўтилганлардан қайси бири, чунончи: космос, табиат, Худо, жамият ёки бевосита инсон ўрин олганига қараб, фалсафа тарихида инсонни тушуниш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда асос бўладиган турли фалсафий нуқтаи назарлар фарқланади. Уларнинг орасида космоцентризм, теоцентризм, социоцентризм ва антропоцентризм айниқса кенг тарқалган бўлиб, турли даврларда уларнинг ҳар бири ҳар хил кўринишда намоён бўлган, лекин инсон муаммоларини ўрганувчи фалсафий концепцияларда доим у ёки бу тарзда мавжуд бўлган. Download 156.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling