2-soat Reja: Falsafa tarixida inson mohiyatiga oid qarashlar tasnifi


Фалсафий антропология фанининг моҳияти


Download 156.18 Kb.
bet8/12
Sana16.04.2023
Hajmi156.18 Kb.
#1358804
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
4-мавзу семинар

Фалсафий антропология фанининг моҳияти. Инсон ҳақидаги билимларни бирлаштириш лозимлиги хусусида Шелердан олдинроқ ҳам сўз юритилган эди. XIX аср ўрталарига келиб инсон ўта мураккаб структура эканлиги, уни фақат фалсафа ёки бошқа бирон-бир муайян фан методлари билан тўла англаб етиш мумкин эмаслиги, яъни инсон жамулжам ҳолда аниқ билим предмети бўла олмаслиги аниқ-равшан бўлиб қолди. Шунингдек, айрим табиий фанлар, ҳар бири ўз соҳасида, вақт ўтиши билан умумийроқ хулосаларга келишни талаб этувчи салмоқли материал тўплади.
Бундай умумлаштиришга эҳтиёж Дарвиннинг эволюцион назарияси пайдо бўлиши билан айниқса бўртиб кўрина бошлади. Бу назария инсонга оид табиий-илмий тадқиқотларга кучли туртки берди, шунингдек материалистик фалсафий концепциялар ривожланиши учун қўшимча асос бўлиб хизмат қилди.
Мазкур ёндашув тарафдорлари инсон кўп ўлчовли ва муттасил ўзгарувчи мавжудот эканлигидан келиб чиқади. Гарчи унинг муҳим хусусиятлари минг йиллар мобайнида ўзгаришсиз қолаётган бўлса-да, улар инсоннинг моҳиятини тўла намоён этмайди. Бу ёндашув тарафдорлари инсон ўз олдига янги ва янги жумбоқлар қўяётган, ташқи дунёни, ўзининг ундаги ўрнини аниқлашга ҳаракат қилаётган, атроф муҳитни ўрганиш орқали уни ўз ихтиёрига кўра ўзгартирадиган фаол асос сифатида амал қиладиган микрокосм ҳисобланишига ҳам эътиборни қаратмоқдалар.
Бошқача айтганда, инсон бунёдкор ва айни вақтда маданият маҳсули, ўзини қолган жонли дунёдан фарқлаш имконини берувчи маънавият манбаидир.
Фалсафий антропология тарафдорлари инсоннинг мазкур талқинидан келиб чиқиб, бу фан изчил илмий қарашларни илгари суришга даъвогар бўла олмаслигини ва айрим фанлар: психология, социология, биология ва бошқа ижтимоий фанларнинг турли ёндашувлари ва хулосаларини синтезловчи инсон ҳақидаги билимлар тизимини яратишга қаратилиши лозимлигини қайд этмоқдалар. Уларнинг фикрича, бу фан ўз предмети сифатида инсон борлиғини белгилайди, унинг моҳиятини ва ўзига хос хусусиятларини таҳлил этиб, шу тариқа инсоннинг ўзини ҳам, уни қуршаган дунёни ҳам фалсафа нуқтаи назаридан англаб етишга ҳаракат қилади. «Антропология ёки аниқроқ айтганда – антропологик онг нафақат онтология ва космологияга, балки гносеология ва билиш фалсафасига, ҳар қандай фалсафа ва ҳар қандай билишга замин яратади»16.
ХХ асрнинг 60-70-йилларида фалсафий антропология шундай бир ғоявий ҳаракатга айландики, унинг доирасида олимлар инсоннинг ҳозирги ҳолатини назарий жиҳатдан англаб етиш ва талқин қилиш, унинг табиатига нисбатан янгича ёндашувни илгари суришга ҳаракат қилдилар. Бу даврда юз берган фан-техника тараққиёти ва инсоннинг ўз илмий ва амалий фаолияти натижалари учун жавобгарлик туйғусининг кучайиши фалсафий антропологиянинг ривожланишига қўшимча туртки берди. Шундай қилиб, у энди инсон ҳақидаги билимларнинг умумийроқ мажмуи – умумий антропологиянинг таркибий қисмига айланди. Бу фан турли-туман таълимотлар, концепциялар ва йўналишларни ўз ичига оладики, уларнинг орасида фалсафий йўналишдан ташқари биологик, теологик (диний), социологик, психологик, маданий (этнографик), структуралистик, педагогик ва бошқа йўналишларни қайд этиш мумкин.
Уларнинг ҳар бири, фалсафий йўналишдан фарқли ўлароқ, инсоннинг муайян бир томонини ёритади. Масалан, биологик антропология анатомия, физиология, ирқ ҳақидаги таълимот ва шу кабиларга таяниб, инсоннинг қолган барча тирик мавжудотлардан фарқини унинг жисмоний тузилиши нуқтаи назаридан аниқлайди. Теологик антропология инсон ҳақидаги тегишли тасаввурларни уни Худо яратгани нуқтаи назаридан шакллантиради. Фалсафий антропология эса бутунлай бошқа вазифани ҳал қилади – у вазиятга яхлит ёндашади ва фанлараро хусусиятга эга бўлган хулосалар чиқаради.
Фалсафий билимнинг таркибий қисми сифатида фалсафий антропология ижтимоий фалсафа, ахлоқ, социология ва психология билан узвий боғлиқ бўлиб, улар билан биргаликда инсон ҳақидаги фанлар мажмуини ташкил этади.




Download 156.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling