2 соат Талабалар сони


Хўжалик усулидаги капитал инвестициялар


Download 54.87 Kb.
bet7/16
Sana23.12.2022
Hajmi54.87 Kb.
#1048663
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
1-mavzu AV va NA lar hisobi

Хўжалик усулидаги капитал инвестициялар корхонанинг ўз кучи билан амалга оширилган янги қурилиш, кенгайтириш, реконструкция ёки модернизация ишларининг қийматидан ташкил топади. Бу усулда барча ишлар корхонанинг махсус балансга ажратилмаган қурилиш гуруҳи ёки бўлими томонидан тасдиқланган лойиҳа ва харажат сметаларига мувофиқ амалга оширилади. Бажарилган иш худди пудрат усулидагидек босқичма-босқич ёки тўлиғича комиссия томонидан қабул қилинади ва тегишли далолатномалар билан расмийлаштирилади.
Пудрат ёки хўжалик усулида амалга оширилган капитал инвестицияларнинг ҳисоби счётлар режасида кўзда тутилган № 0800 «Капитал қўйилмалар ҳисоби счётлари» ёрдамида ҳисобга олинади. 21-сон БҲМСда асосий воситаларга доир капитал инвестицияларни ҳисобга олиш учун қўйидаги счётлар кўзда тутилган:

  • 0810 «Тугалланмаган қурилиш»

  • 0820 «Асосий воситаларни сотиб олиш»

  • 0840 «Асосий подани шакллантириш»

  • 0890 «Бошқа капитал қўйилмалар»

0810 «Тугалланмаган қурилиш» счёти пудрат ва хўжалик усулларида олиб борилган янги қурилишга сарфланган капитал инвестицияларнинг ҳисоби учун мўлжалланган. Унинг дебетида сарфланган капитал қўйилмалар тўғрисида маълумотлар жамланади, кредитида эса капитал инвестиция суммасини асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилиши акс эттирилади. Счётнинг қолдиғи фақат дебет томонида бўлиб, у тугалланмаган қурилишга тўғри келадиган капитал қўйилмалар суммасини кўрсатади.
Янги объектни пудрат усулида қуришга сарфланган капитал инвестициялар ҳисоби 0810 «Тугалланмаган қурилиш» счётида қуйидагича акс эттирилади:
*пудратчи ташкилотга бажарилган қурилиш ишлари учун ҳисобланган суммага:
Дебет 0810«Тугалланмаган қурилиш»
Кредит 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар";
*пудратчига тўланган бўнак суммасига:
Дебет 4310 "Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар";
Кредит 5110 "Ҳисоб-китоб счёти» ёки 6810 "Қисқа муддатли банк кредитлари", 7810 "Узоқ муддатли банк кредитлари";
*пудратчилардан янги қурилиш объектини кирим қилинишига:

Download 54.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling