2 соат Талабалар сони


АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ КАПИТАЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАР


Download 54.87 Kb.
bet6/16
Sana23.12.2022
Hajmi54.87 Kb.
#1048663
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1-mavzu AV va NA lar hisobi

АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ КАПИТАЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ЭВАЗИГА КЎПАЙИШИНИНГ ҲИСОБИ2

Асосий воситалар уларни турли манбалардан ва йўллар билан кирим қилиниши эвазига кўпайиши мумкин. Чунончи, янги капитал инвестицияларни киритиш, асосий воситаларни бепул келиб тушиши, таъсис бадали сифатида кирим қилиниши кўпайиши, шунингдек уларнинг бошланғич қиймати қайта баҳолаш ҳисобидан ошиши мумкин.


Капитал инвестициялар – бу янги объектларни қуришга, эски объектларни кенгайтириш, реконструкция ва модернизация қилишга, шунингдек янги асосий воситаларни сотиб олишга сарфланган маблағлар мажмуаси. Ўзбек тили луғатида бу сўзнинг «капитал қўйилмалар» номли синоними ҳам мавжуд.
Халқаро стандартларда ва Ўзбекистон Республикасининг миллий стандартларида (5-сон БҲМС) бу характердаги харажатлар асосий воситаларнинг бошланғич қийматини кўпайтирадиган харажатлар деб тан олинади.
Капитал инвестициялар характерига кўра ички инвестиция ҳисобланади, улар бевосита корхонанинг қудратини оширишга йўналтирилган маблағлардир.
Капитал инвестициялар икки усулда амалга оширилиши мумкин: пудрат усулида ва хўжалик усулида.
Пудрат усулидаги капитал инвестициялар. 17-сон БҲМС «Капитал қурилишга доир пудрат шартномалари»га мувофиқ пудратчи, яъни қуриб берувчи ва буюртмачи ўртасида тузиладиган пудрат шартномаси асосида амалга оширилади. Пудратчи шартномага мувофиқ янги объектни қуриш, мавжуд объектларни кенгайтириш, реконструкция ёки модернизация қилиш каби ишларни бажаради. Буюртмачи эса шартномада кўрсатилган бажарилган ишлар учун пудратчига ҳақ тўлайди. Бажарилган ишлар босқичма–босқич ёки тўлиғича комиссия томонидан қабул қилиниши мумкин. Босқичма-босқич усулда пудратчи ишнинг тугатилган қисмини қабул қилиш-топшириш далолатномаларига асосан буюртмачига топширади. Тўлиғича усулда шартномада кўрсатилган иш тўлиғича бажарилгандан сўнг қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Биринчи усулда буюртмачи учун ишнинг қабул қилинган босқичи қиймати, иккинчи усулда эса тўлиғича қабул қилинган иш қиймати капитал инвестиция суммасини ташкил этади.

Download 54.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling