2 соат Талабалар сони
Download 54.87 Kb.
|
1-mavzu AV va NA lar hisobi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13.Ерни ва бошқа асосий воситаларни ободонлаштиришга сарфланган маблағлар
11.Кўп йиллик ўсимликлар – боғлар, ўрмонлар ва бошқалар
12.Кутубхона фонди – бадиий-адабий, техник , иқтисодий ва бошқа турдаги адабиётлар ( китоблар). 13.Ерни ва бошқа асосий воситаларни ободонлаштиришга сарфланган маблағлар – ер участкаларини кадастрини тузиш, шудгорлаш, ерни ювиш, кўкаламзорлаштириш, решёткалар ўрнатиш, сув ҳавза ва омборларини тозалаш ва бошка ишларга сарфланган капитал қуйилмалар 14.Бошқалар - юқоридаги гурухларга кирмай қолган асосий воситалар – музей ва зоопарк экспонатлари, лизингга олинган асосий воситаларга қилинган капитал сарфлар, турли намуналар ва бошқалар. Қабул қилинган тартибга мувофиқ айрим меҳнат қуроллари ва воситалари асосий воситаларга киритилмайди, жумладан : хизмат муддати 1 йилдан кам бўлган меҳнат қуроллари ва воситалари уларнинг қийматидан қатъий назар; ёш моллар, асалари уялари, тажрибадаги моллар; махсус кийимлар, пойафзал, кўрпа– ёстиқлар қийматидан қатъий назар ( меҳмонхоналар бундан мустасно ); муншийхона буюмлари (калькуляторлар, стол усти приборлари ва бошқалар); кўчатхоналарда экиш учун ўстирилаётган кўчатлар; балиқ овлаш қуроллари хизмат муддати ва қийматидан қатъий назар. Корхона ва ташкилотларнинг асосий воситаларини турли белгилари бўйича таснифлаш мумкин. Ишлаб чиқаришда қатнашишига кўра корхоналарнинг асосий воситалари ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳасидаги асосий воситаларга бўлинади. Ишлаб чиқариш соҳасидаги асосий воситаларга бевосита ишлаб чиқаришга доир бўлган моддий активлар, масалан цехларнинг бинолари, иншоотлар, станоклар, жиҳозлар, транспорт воситалари, ишчи ҳайвонлар ва бошқалар киради. Ноишлаб чиқариш соҳасидаги асосий воситаларга бошқарув аппаратига доир, шунингдек корхонанинг ижтимоий-маданий, маиший, соғлиқни сақлаш, коммунал мақсадларда фойдаланиладиган моддий активлари киради. Амортизация қилинишига қараб корхоналарнинг асосий воситалари амортизация ҳисобланадиган ва амортизация ҳисобланмайдиган турларга бўлинади. Қўйидаги асосий воситаларга амортизация ҳисобланмайди: кутубхона фондига. кўп йиллик ўсимликларга. ишчи ва наслдор ҳайвонларга. консервация қилинган асосий воситаларга. Қолган асосий воситаларга амортизация ҳисобланади. Download 54.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling